1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТРАНСПОРТ-ЭКСПЕДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 2 июндаги ПФ-2612-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ташқи савдо юкларига транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш соҳасида бозор муносабатларини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, транспорт-экспедиторлик хизматлари истеъмолчиларини рағбатлантириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
1. Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги Низом ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 9 сентябрь,
348-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 сентябрдаги 348-сон қарорига ИЛОВА
Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги Низом ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунигамувофиқ ишлаб чиқилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган транспорт-экспедиторлик корхоналари фаолиятини тартибга солади, шунингдек, қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, транспорт-экспедиторлик корхоналарининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини, уларнинг ҳуқуқларини, мижоз олдидаги мажбуриятлари ва масъулиятини, мижоз, транспорт экспедитори ва ташувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилаб беради.
II. Экспедитор ва транспорт-экспедиторлик хизматлари тўғрисида тушунчалар ва таърифлар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар]
3. Экспедитор — транспорт экспедицияси шартномаси томони — товарларни ташишни ташкил этиш билан шуғулланувчи юридик шахс, бунда у темир йўл, сув, автомобиль транспортида юкларни ташиш, шунингдек, юкларни, таваккалчиликларни, транспорт воситаларини суғурталаш, юклар ва ҳужжатларни расмийлаштириш, жойлаштириш, сақлаш, ишлов бериш, декларациялаш ва божхона тартиботлари, транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш шартномасида назарда тутилган бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича кенг ва турли ишлар комплексини бажаради, шунингдек, ушбу ташишларни амалга ошириш устидан назоратни таъминлайди ва мижознинг транспорт корхоналари олдидаги манфаатларини ҳимоя қилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
4. Экспедиторлик хизматлари — бу экспедитор шартномага мувофиқ хизмат кўрсатишни ўзига олган воситачилик ва ёрдамчи-технология хизматлари комплексидир.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар]
5. Транспорт-экспедиторлик хизмати — юкни жўнатиш ва қабул қилиб олиш жараёнини ташкил этиш, шунингдек, транспорт экспедицияси шартномасига мувофиқ юк ташишга алоқаси бўлган бошқа иш турларини бажариш билан боғлиқ транспорт хизмати тури.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
Транспорт-экспедиторлик хизматлари:
юкни жўнатиш жойидан белгиланган жойгача ташишни ташкил этишни;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар]
мижознинг шарт-шароитларига кўра юкларни ташишнинг мақбул схемасини танлашни;
юк жўнатувчининг омбори (терминали)дан юкларни қабул қилиб олиш, юк қабул қилувчининг омбори (терминали)га етказиб бериш, унга ва ташувчига топширишни;
юкларни ўраш-жойлаш (қадоқлаш), маркалаш, боғлаш, навларга ажратиш ва сақлашни;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.17.00 Йўловчилар ва юкларни суғурталаш]
юкни суғурталашни;
юк жўнатилганлиги, турган жойи ва белгиланган жойга келганлиги (юкнинг ҳаракати диспозицияси) ҳақида хабардор қилишни;
бошқа экспедиторлар хизматларининг турлари, тарифлари ва иш режимлари тўғрисидаги ахборотни ҳамда бошқа тезкор ахборотни;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
транспорт-экспедиторлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатларни;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар]
божхона тартиботларини бажаришни;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар]
юк ташилганлиги учун ташувчи билан ҳисоб-китобларни амалга оширишни;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар]
юк ташиш билан боғлиқ бошқа хизматларни ўз ичига олиши мумкин.
Транспорт-экспедиторлик фаолияти — транспорт-экспедиторлик корхонаси томонидан амалга ошириладиган транспорт-экспедиторлик хизматларини бажаришга доир фаолият.
Мижоз — юк жўнатувчи ёки уни қабул қилиб олувчи.
Юк — ташиш учун бериладиган ҳар қандай юк.
Ташувчи — ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган жойга етказиш ва уни юкни қабул қилиб олувчига бериш ёки бошқа транспорт ташкилотига топшириш мажбуриятини оладиган ташиш шартномасининг бир томони.
Транспорт жараёни — ташувчи томонидан юк ташишга қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб уни қабул қилиб олувчига топширишгача ёки тайинланган жойга етгунгача (юклаш, ташиш, тушириш, сақлаш. Тегишли товар-транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқа хизматлар) бўлган экспедитор ва ташувчининг биргаликдаги операциялари ва ҳаракатлари комплекси.
Транспорт ҳужжати — ташиш ёки транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатишни, ташувчи ёки транспорт-экспедиторлик корхонаси томонидан юкни ўз тасарруфига олганлигини тасдиқловчи, ташувчи ёки транспорт-экспедиторлик корхонаси томонидан бериладиган ҳужжат.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
Экспедиторлик топшириғи — транспорт жараёнини ташкил этиш ва юкларга транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш учун мижоз томонидан экспедиторга бериладиган ҳужжат.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
Юкни ҳар хил транспортда ташиш — транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш шартномаси асосида транспорт корхонаси тасарруфига юк келиб тушган жойдан тайинланган жойгача юкларни икки ёки ундан ортиқ транспорт турида ташиш.
Юк ҳужжатларини расмийлаштириш — юкни белгиланган жойгача етказиб берилганлик учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ташувчи билан ўзаро ҳисоб-китоблар қилинган ҳолда ташувчи томонидан юк юкни қабул қилиб олувчи ёки экспедитор тасарруфига бериш тартиботи.
III. Транспорт экспедицияси шартномаси
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
6. Экспедитор билан мижоз ўртасидаги ўзаро муносабатлар транспорт экспедицияси шартномаси билан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
Транспорт экспедицияси шартномаси ёзма шаклда тузилади ва унда ташиш жараёнини транспортнинг ҳар хил турлари, шу жумладан, аралаш турлари билан ҳам давлат ичидаги, ҳам халқаро йўлларда ташкил этиш билан боғлиқ транспорт-экспедиторлик хизматларининг аниқ рўйхати, томонларнинг номи ва манзили, жўнатиш ва олиб бориш жойи (жойлари) номи ва бошқа шартлар бўлади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
7. Юкни ўз тасарруфига қабул қилиб олгандан сўнг транспорт-экспедиторлик корхонаси ташиш учун тегишли транспорт ҳужжати (коносамент), транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш юк хати бериши шартдир.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
8. Олиб келиш ва олиб кетиш махсус рухсатномалар ва квоталар бўйича амалга ошириладиган, акциз солиғи олинадиган юкларни, шунингдек, хавфли юклар ва чиқиндиларни ташиш учун шартнома тузишга тегишли рухсатномалар бўлгандагина йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
9. Экспедитор мижоз, ташувчи ва транспорт жараёнида қатнашувчи бошқа шахслар билан тузилган шартномага мувофиқ транспорт-экспедиторлик хизматини амалга оширади. Юкни бир ёки бир неча транспорт тури билан етказиб бериш ва мижознинг топшириғи (буюртманомаси)га кўра транспорт жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ хизматлар рўйхати шартномада келишиб олинади. Мижоз бунинг учун келишиб олинган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
Жисмоний шахслар томонидан товарлар тижорат мақсадлари учун олиб келинаётганда шартномага олиб келинаётган товарларни божхона расмийлаштируви бўйича транспорт-экспедиторлик ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартларнинг киритилишига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда божхона расмийлаштируви бевосита жисмоний шахслар — товарларнинг эгалари томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 сентябрдаги 332-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 140-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
10. Экспедиторлик топшириғи тузилган шартнома доирасида транспорт экспедицияси томонидан берилиши мумкин.
IV. Экспедиторнинг асосий вазифалари
11. Қуйидагилар экспедиторнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
мижозларнинг юк ташиш ва транспорт-экспедиторлик хизматларига бўлган талабларини қондириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар]
энг мақбул транспорт йўналишларини ишлаб чиқиш ва танлаш, транспортда ташишлар турларини ва юкларни етказиб бериш усулларини, шунингдек, юкларни етказиб беришнинг ва уларни сақлашнинг келишилган муддатларини белгилаш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
транспорт харажатларини камайтириш;
кира қилиш ва кира ҳақини тўлаш;
юкларни тўплаш, сақлаш, ишлов бериш, ўраш-жойлаш ва тақсимлаш;
товарларга илова қилинадиган ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар]
ёрдамчи ва қўшимча хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, юкни декларациялаш, божхона хизматлари кўрсатиш, юк ҳужжатларини расмийлаштириш;
юкларни суғурталаш.
V. Транспорт-экспедиторлик фаолиятини давлат йўли билан бошқариш
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
12. Транспорт-экспедиторлик фаолиятини давлат йўли билан бошқариш солиқ солиш ва нарх белгилаш, транспорт-экспедиторлик фаолиятини ривожлантириш масалаларида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришнинг ҳуқуқий базасини яратиш, миллий қонунчиликка ва Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган ёки тузилган халқаро шартномалар талабларига риоя қилинишини назорат этиш йўли билан амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(VI-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
(VII-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 131-модда)
касб ваколати тўғрисидаги сертификатнинг мавжудлиги:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
транспорт-экспедиторлик корхонасининг банк ҳисоб рақами ва унинг тўлов қобилияти тўғрисида банк тасдиқномасининг мавжудлиги;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ ўзига хос операцияларнинг бажарилиши;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
транспорт экспедицияси шартномаси шартларининг сифатли бажарилиши;
хизмат биносининг мавжудлиги;
ўз функцияларини амалда бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатли далиллар (гувоҳнома, контрактлар, ҳисоб рақамлари ва уларга тенглаштирилган ҳужжатлар)га эга бўлиши.
IX. Экспедиторнинг ҳуқуқлари
18. Экспедитор қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
юк ташувчилар, транспорт корхоналари, мижозлар билан шартномалар тузиш;
транспорт воситаларини, йўналишларни ва юк етказиб бериш усулларини эркин танлаш, агар шартномада етказиб беришнинг шартлари ва усуллари келишиб олинмаган бўлса;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
бир томонлама тартибда ёки мижознинг топшириғига кўра ҳар қандай рухсат этилган жойда юкни тушириш, жойлаштириш учун қарор қабул қилиш, зарурият бўлганда эса юкнинг бузилиб қолиш, йўқолиш ёки унинг атроф-муҳитга, аҳолига ёхуд бошқа юкка хавфи бўлган ҳолларда қулай усуллар билан сотиб юбориш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
йўқолган юкни қидириш ва мижоз томонидан кўрилган зарарни қоплаш тўғрисидаги топшириқларни бажариш учун жалб қилинган учинчи шахсга талаб қўйиш, агар юк учинчи шахснинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида йўқолган ёки бузилган бўлса, ва кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида, бу ҳақда шартномада келишиб олинмаган бўлса, мижозни хабардор қилиб қўйиш;
мижознинг манфаатлари йўлида ва унинг номидан сарф қилинган, ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар бўйича воситачилик ҳақини мижоздан ундириб олиш;
мижоз томонидан зарур бўлган ахборот тақдим этилмаган ҳолларда, агар бу ҳақда шартномада келишиб олинмаган бўлса, тегишли мажбуриятларни бажаришга киришмаслик.
X. Экспедиторнинг гаровга оид ҳуқуқи
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
19. Экспедиторнинг гаровга оид ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қатнашчиси бўлган халқаро шартномалар билан тартибга солинади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 131-модда)
қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиш;
юкни транспорт (транспортнинг ҳар хил турлари) билан экспедитор ёки мижоз томонидан танланган йўналиш бўйича ташишни ташкил этиш.
21. Экспедитор:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
бузилиш ҳоллари рўй берганда транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш шартномаси шартлари бажарилиши учун жавоб беради, етказилган зарарни қоплайди, шунингдек, агар транспорт-экспедиторлик шартномасида ёки қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, айбона (неустойка) тўлайди;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
шартномани бажариш учун жалб қилинган учинчи шахс томонидан транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш шартномаси шартлари бажарилиши учун жавоб беради. Учинчи шахс томонидан етказилган зарар учун экспедитор жавоб беради. Зарарлар қоплангандан сўнг экспедитор бу учинчи шахсга қайтарма даъво қилиши мумкин;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи]
юкнинг сақланиши, уни етказиб беришнинг келишилган муддатларига риоя қилиниши учун жавоб беради. Шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда экспедитор томонидан тегишли равишда транспорт харажатлари, божхона божлари ва йўқолган юкни ташиш билан боғлиқ бўлган харажатлар ёки ҳисоб-фактурада кўрсатилган унинг қиммати асосида юк қиймати пасайиши ва юкнинг бузилиши билан боғлиқ зарарлар қопланади.
XII. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий экспедиторларнинг мажбуриятлари
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
22. Хорижий экспедиторлар, шунингдек, хорижий компанияларнинг шуъба корхоналари (филиаллари) республика ҳудудида транспорт-экспедиторлик фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилишга мажбурдирлар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
XIII. Экспедитор ва юк ташувчининг ўзаро муносабатлари
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
24. Транспорт-экспедиторлик фаолияти бўйича ҳисоб ва ҳисобот амалдаги қонунчиликка мувофиқ юритилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
25. Транспорт-экспедиторлик шартномаси ёки топшириғини бажариш жараёнида пайдо бўладиган экспедитор билан мижоз ўртасидаги низолар ва англашилмовчиликлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикаси қатнашчиси бўлган халқаро шартномалар билан тартибга солинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 9-сон, 59-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 17-18-сон, 140-модда; 2003 й., 15-16-сон, 131-модда; 2006 й., 37-38-сон, 378-модда; 2012 й., 21-сон, 232-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)