Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 3 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2801-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги 38-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 71-сонли ««Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2801-2, 09.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 17 майдаги 53, 36-сон қарори (рўйхат рақами 2801, 2016 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 298-модда) билан тасдиқланган Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 март,
12-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 март,
56-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сон қарорига ИЛОВА
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«2. 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар ҳамда 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар (бундан буён матнда ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар деб юритилади), шунингдек пенсия ёшидаги муҳтож шахслар мазкур Низомнинг 1-иловасидаги протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул таъминланади.».
3. 3 ва 33-банддаги «Муҳтож ногиронлар» деган сўзлар «Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 5-банддаги «Муҳтож ногиронлар», «ногирон» ва «ногиронларга» деган сўзлар тегишинча «Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар», «ногиронлиги бўлган» ва «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болага қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлиги бўлган шахснинг ёки қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида тиббий хулоса расмийлаштирилади.».
«Харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.».
9. 18-банддаги «муҳтож ногирон» ва «Муҳтож ногирон» деган сўзлар тегишинча «ногиронлиги бўлган муҳтож шахс» ва «Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
учинчи хатбошидаги «муҳтож ногирон» ва «муҳтож ногиронга» деган сўзлар тегишинча «ногиронлиги бўлган муҳтож шахс», «ногиронлиги бўлган муҳтож шахсга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Муҳтож ногиронлар» деган сўзлар «Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 20 ва 24-бандлардаги «Муҳтож ногирон» деган сўзлар «Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «муҳтож ногиронлар» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «муҳтож ногироннинг» ва «муҳтож ногирон» деган сўзлар тегишинча «ногиронлиги бўлган муҳтож шахснинг» ва «ногиронлиги бўлган муҳтож шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 31-банддаги «Ўзбекистон Республикаси республика бюджети» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 1-иловадаги Реабилитация техник воситалари бўлими қуйидаги мазмундаги 31 — 35-позициялар билан тўлдирилсин:
«
31.
Тирсакли қўлтиқ таёқ
12 ой
2 йил
32.
Кўзи ожизлар учун ҳасса
12 ой
2 йил
33.
Юриш мосламаси (ходунок)
12 ой
2 йил
34.
Пешоб қабул қилгич
5 кун
1 ой
35.
Нажас қабул қилгич
5 кун
1 ой
».
17. 2-илованинг 4-бандидаги «муҳтож ногирон» ва «(агар ногирон бўлса)» деган сўзлар тегишинча «ногиронлиги бўлган шахс» ва «(агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 3, 6, 7 ва 9-иловалардаги «Муҳтож ногирон» ва «(агар ногирон бўлса)» деган сўзлар тегишинча «Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс» ва «(агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
битта оёқнинг таянч-ҳаракат фаолияти тўлиқ бузилган ҳолатлар ҳамда анатомик дефектларда;
сохта бўғим, суяклар дефекти, кескин намоён бўлган контрактура, оёқ камари суяклари ва бўғимларининг турғун қийшайиши ёки анкилози, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;
бир ёки икки оёқнинг ампутацион чўлтоқлиги;
тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш;
ўрта даражада ва намоён бўлган гемипарез, ўрта даражада ва намоён бўлган пастки парапарез;
5. Ҳасса ёки кўзи ожизлар учун ҳассага:
бир оёқнинг таянч-ҳаракат фаолияти қисман бузилган ҳолатларда, шунингдек мураккаб протез ва ортез билан таъминланган ҳолатларда;
тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш;
кўзи ожизларга.»;
б) қуйидаги мазмундаги 6 — 8-бандлар билан тўлдирилсин:
«6. Юриш мосламасига (ходунокка):
икки оёқ, чаноқ, умуртқа поғонасининг жароҳатларининг асоратларидан кейинги юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари.
6-банддаги «Муҳтож ногирон» деган сўзлар «Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7-банддаги «(агар ногирон бўлса)» деган сўзлар «(агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 11 ва 12-иловалардаги «муҳтож ногиронлар», «16 ёшдан катта ногиронлар» ва «16 ёшгача ногирон болалар» деган сўзлар тегишинча «ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар», «16 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахслар» ва «16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)