1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.88.00 (Кучини йукотган) Тўлов-контракт асосида таълим олиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2431-2]
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2012 йил 28 декабрдаги 508-сон буйруғи (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 120-модда) билан тасдиқланган Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 февраль,
4-2018-сон
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 27 февралдаги 4-2018-сон буйруғига ИЛОВА
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 18-банд «тўлов миқдори» деган сўзлардан кейин «(оширилган тўлов-контракт миқдори бундан мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 24-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
3. 27-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, оширилган тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинганлар биринчи курснинг биринчи семестри давомида талабалар сафидан четлаштирилганда улар томонидан амалга оширилган тўловнинг 50 фоизи қайтариб берилмайди.».
4. 28-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, оширилган тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинганлар биринчи курсда талабалар сафидан четлаштирилганда қайтариладиган тўлов миқдори ўқув йилининг охирига қадар қолган ойлар сонини тегишли ўқув йилига тасдиқланган ўқитишнинг оширилган тўлов-контракт миқдорининг ўн иккидан бир қисмига кўпайтириш орқали аниқланади ва контрактнинг тегишли тарафи ёзма мурожаатига кўра қайтариб берилади.».
5. 30-банднинг иккинчи хатбошиси «ва мазкур даврда ўрнатилган тартибда стипендия тўланади» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6. 34-банднинг биринчи хатбошиси «Ўқитишнинг контракт шаклидан» деган сўзлардан кейин «шу жумладан оширилган тўлов-контракт асосида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«40. Ҳар йили олий таълим муассасалари томонидан ўқитишнинг контракт шаклидан тушадиган маблағлар бўйича календарь йилга даромадлар ва харажатлар сметаси ишлаб чиқилиб тасдиқланади ҳамда бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ёки идорага рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.».
8. 46-бандда «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази» деган сўзлар «Касб-ҳунар таълими маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«55. Ҳар йили ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитишнинг контракт шаклидан тушадиган маблағлар бўйича календарь йилга даромадлар ва харажатлар сметаси ишлаб чиқилиб тасдиқланади ҳамда бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ёки идорага рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.».
10. 61-бандда «Назорат-тафтиш» деган сўзлар «Давлат молиявий назорати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси билан келишилган.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2018 йил 27 февраль
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2018 йил 8 февраль
Маданият вазири Б. САЙФУЛЛАЕВ
2018 йил 12 февраль
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р. КУРБАНОВ
2018 йил 12 февраль
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
2018 йил 13 февраль
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ
2018 йил 9 февраль
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Ш. ШЕРМАТОВ
2018 йил 9 февраль
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2018 йил 14 февраль
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДИНОВ
2018 йил 15 февраль
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси А. АБДУВАЛИЕВ
2018 йил 16 февраль
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
2018 йил 20 февраль
«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
2018 йил 19 февраль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 10/18/2431-2/0944-сон)