1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁ НЕГИЗИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сонли «2006—2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминловчи янги лойиҳалар билан янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Махсус комиссиянинг (Ў.Т. Султонов) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган 3 ва 4-иловаларни:
тайёр маҳсулотларнинг янги турларини, қисмларини ва уларга бутловчи буюмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 1-иловага* мувофиқ лойиҳалари рўйхати;
* 1-илова берилмайди.
хом ашё, компонентлар ва саноат материаллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 2-иловага* мувофиқ лойиҳалари рўйхати билан тўлдириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.