toggle_night_mode
Ҳужжат 13.06.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2000-6]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 268-сонли «Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сон буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда) Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Бош директор Б. АТАХАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 февраль,
2018-02-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 20 февралдаги 2018-02-сон буйруғига
ИЛОВА
Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
еттинчи ва саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«корпоратив ва инфратузилма облигациялари (бундан буён матнда облигациялар деб юритилади) муомала муддатларининг тугаши тўғрисидаги билдиришнома –эмитентнинг облигацияларни сўндириш даврида номинал қиймати тўланганлиги ёки облигацияларни муддатидан олдин қайтариб сотиб олганлиги тўғрисидаги ҳисоботи;
очиқ обуна — қимматли қоғозларни сони чекланмаган инвесторлар орасида рекламадан фойдаланган ҳолда жойлаштириш, шу жумладан қимматли қоғозларни оммавий таклиф этиш орқали жойлаштириш;»;
йигирма учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қимматли қоғозларнинг янги чиқарилиши — акциядорлик жамиятининг илгари чиқарилган қимматли қоғозлари тўлиқ жойлаштирилгандан сўнг номинал қийматининг камайиши, ҳуқуқларнинг ўзгариши, йириклаштириш ёки майдалашда қимматли қоғозларни пайдо бўлишига қаратилган ҳаракатлари;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«айирбошланадиган қимматли қоғозлар (бундан буён матнда АҚҚ деб юритилади) — эмитентнинг оддий акцияларига айлантирилиши мумкин бўлган имтиёзли акциялари, корпоратив облигациялари.».
2. 35-банддаги «Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар «Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 74-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «айирбошланаётган қимматли қоғозларни» деган сўзлар «АҚҚ» деган қисқартмага алмаштирилсин.
4. 851-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) битта чиқарилишдаги АҚҚ қисман айирбошланганда.».
5. 91-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агарда:
ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган қарор ягона акциядор томонидан қабул қилинган бўлса, тегишли акциядор қарорининг нусхаси тақдим этилади;
ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар аввал чиқарилган АҚҚни айирбошлаш билан боғлиқ бўлса, қўшимча акциялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун топшириладиган ҳужжатлар билан бир вақтда мазкур банднинг «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек айирбошлаш амалга оширилаётган АҚҚ эгаларининг эмитент томонидан тасдиқланган аризалари нусхалари (мавжуд бўлган тақдирда) тақдим этилади.».
6. 100-банд қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
«е) битта чиқарилишдаги барча АҚҚ айирбошланганда.».
биринчи хатбошидан «акциялар» деган сўз чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «эмиссия» деган сўз «депо» деган сўз билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг бешинчи хатбошиси ва «г» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «эмиссия» деган сўз «депо» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж) битта чиқарилишдаги барча АҚҚни айирбошлаш амалга оширилган тақдирда:
АҚҚ чиқарилиши тўғрисидаги қарор (қарорлар) ва рисола (рисолалар), шунингдек уларга киритилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг (ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган тақдирда) асли (асллари). Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг асллари йўқотилган тақдирда йўқотиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларидаги ва Корпоратив ахборот ягона порталидаги эълонларнинг нусхалари тақдим этилади;
барча АҚҚ эгаларининг уларга тегишли бўлган АҚҚни айирбошлаш тўғрисидаги аризаларининг эмитент томонидан тасдиқланган нусхалари (мавжуд бўлган тақдирда).
8. 7-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
2018 йил 16 февраль
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2018 йил 19 февраль
Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
«Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига
7-ИЛОВА


‎____________________________________‎‎

____________________________________‎‎

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)‎‎

Облигацияларнинг муомала муддати тугаганлиги тўғрисидаги

‎БИЛДИРИШНОМА

‎‎____________________________________________________________________________________манзил бўйича
‎‎жойлашган: ______________________________________________________________________, қимматли қоғозлар

‎‎(эмитентнинг тўлиқ номи)‎‎

‎‎чиқарилиши тўғрисидаги қарор (__________________ йил, рўйхат рақами _______) асосида чиқарилган ____________________________________________________________________облигацияларнинг‎‎_______дона ёки

‎‎(ҳақиқатда жойлаштириш тугаган сана)

_____фоизи тўлиқ (қисман) жамият томонидан сўндирилганлигини (сотиб олинганлигини) маълум қилади.‎

1. Облигацияларни тўлиқ сўндиришда номинал қийматини тўловини амалга ошириш санаси: ______________________

2. Харид қилинган облигациялар (муддатидан олдин қайтариб сотиб олинганда) бўйича амалга оширилган охирги тўловнинг санаси: __________________.

3. Эмитент депо ҳисобварағига облигацияларни охирги ўтказиш санаси: ______________________.

‎‎
‎Облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (___________________ йил, рўйхат рақами _______) кўра ______________________________________________________________________________________ чиқарилган.

(эмитентнинг номи) (қимматли қоғозларнинг тури, кўриниши, номинал қиймати ва сони)

‎‎Облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (___________________ йил, рўйхат рақами _______) кўра облигацияларни сўндириш тугаган сана (муддат): _____________________.


‎Кузатув кенгашининг раиси‎



‎‎__________‎



‎_________________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.Ш.)

Эмитент раҳбари‎

__________‎

_________________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.Ш.)‎

Бош бухгалтер‎

__________‎

_________________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.Ш.)‎

Муҳр‎».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2000-6/0887-сон)