ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 28 ноябрдаги 62-мҳ, 52 ва 109-сон қарори (рўйхат рақами 2541, 2013 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 701-модда) билан тасдиқланган Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«барча турдаги солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар;»;
«Миллий реестрга киритилган юридик шахслар — дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчилар мазкур банд билан назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати, агар уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган дастурий таъминот воситаларини экспорт қилиш ҳажми 2019 йил якунлари бўйича улар сотган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50 фоизини ташкил этган тақдирда, 2 йилга (2022 йилнинг 1 январигача) узайтирилади.».
2.
25-банддаги «2017» рақами «2020» рақами билан алмаштирилсин.
3.
2 ва
3-иловадаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки билан келишилган.