Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 79, 336-В, 2015-29-сон қарори (рўйхат рақами 2716, 2015 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 39-сон, 513-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
7-банддан «ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
100 ва 110-сатрлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг амалдаги ставкасида 22 фоиз ва кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши шароитида тузатилган солиқ ставкаси 17,6 фоизни (22 × 80%) ташкил этади.».