Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси «Ўзстандарт» агентлигининг
«Бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлигининг 2006 йил 13 июлдаги 6/2, 4 ва 255-сон «Бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1610, 2006 йил 10 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 328-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлигининг 2013 йил 25 мартдаги 3/1, 11 ва 105-сон «Бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1610-1, 2013 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 226-модда).