1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат моддий захираси]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Хориждаги давлат мулкидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Хорижда жойлашган ва Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган мулкдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
1. Давлат активларини бошқариш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) хорижда жойлашган ва Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган ёки ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси мулки этиб (кейинги ўринларда — мулк) топширилган мулк эгалиги ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси номидан амалга ошириш ваколати берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан тегишли қарор қабул қилингунга кадар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги мулкини, мазкур давлат ҳамда Ўзбекистон Республикаси бошқа давлат органларининг хорижий ваколатхоналари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасалари эҳтиёжи учун вақтинчалик бепул топшириш. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси бошқа давлат органлари хорижий ваколатхоналари раҳбарлари, уларга топширилган хориждаги мулкнинг бут ҳолда сақланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
мулкни ижарага ёки ишончли бошқарувга белгиланган тартибда топшириш;
зарур ҳолларда мазкур қарорнинг матнини хорижий давлатнинг ваколатли органларига тақдим қилиш;
хорижда банк ҳисобварақларини очиш, мазкур ҳисобварақлардаги маблағларни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлиш;
тўғридан-тўғри шартномалар асосида мулкни бошқариш учун зарур бўлган мустақил экспертларни, аудиторлик, адвокатлик, консалтинг фирмаларини, суғурта компаниялари ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш компаниялари ва ташкилотларини, шу жумладан, хорижий ташкилотларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
3. Мулкни бошқариш, шу жумладан, хорижий мамлакатларда амалга оширилаётган харажатларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
мулкни ижарага ёки ишончли бошқарувга беришдан тушадиган тушумлар;
Шу билан бирга, мулкни сотишдан, ижарага ёки ишончли бошқарувга топширишдан тушган маблағлар мулкни бошқариш ёки сотиш (баҳолаш ташкилотлари, савдо ташкилотчилари, воситачилар, депозитарийлар хизматларига ҳақ тўлаш, сафар харажатлари ва бошқа сарф-харажатлар) билан боғлиқ харажатлар чиқариб ташлангандан сўнг Агентликнинг махсус ҳисобварақларида жамланиб борилади.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумат қарорларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, Агентлик томонидан умумий тартибда тақсимланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
4. Агентлик Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш ҳамда амалга ошириш билан боғлиқ бўлган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлардан озод қилинсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.12.00.00 Фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.12.01.00 Фуқаролик ишлари бўйича чет эл судларининг қарорларини ижро қилиш]
Адлия вазирлиги ва Олий суд билан биргаликда мулкни давлат даромадига ўтказишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳукмларини мазкур хорижий давлатнинг ваколатли органларига ижро этиш учун белгиланган тартибда йўлласин;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.02.00 Мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши]
Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорлари хорижий давлатларда ижро этилганидан кейин мулкларни инвентаризация қилишни ва Ўзбекистон Республикасининг мулкка эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилишини таъминласин;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
мулкни янада самарали тасарруф этиш, шу жумладан уни сотиш, Ўзбекистон Республикаси давлат органларига белгиланган тартибда ижарага ёки ишончли бошқарувга топшириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг активлари бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, даъво, суд, арбитраж ва бошқа ишларни кўриб чиқиш, шунингдек, хорижий аудиторлик, адвокатлик, консалтинг ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни, мустақил экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар юзага келган тақдирда Агентликнинг махсус ҳисобварақларида жамғариб борилаётган маблағлари ҳисобига, маблағлар етарли бўлмаган тақдирда эса Агентликнинг асосланган талабномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби]
7. Агентлик белгиланган тартибда миллий ва хорижий валютада махсус банк ҳисобварақлари очилишини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Агентликнинг сўровномаларига кўра белгиланган тартибда унинг ходимларига мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган ваколатларни тасдиқловчи ишончнома ва бошқа ҳужжатларни берсин;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг мулк эгалигини расмийлаштиришда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорлари ижро этилишида Агентликка кўмаклашсин;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.08.00 Давлатлараро муносабатларда бошқа масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси билан биргаликда фуқаролик оила ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида икки томонлама ва кўп томонлама битимларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш соҳасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни ташкиллаштириш борасидаги ишларни фаоллаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 февраль,
ПҚ-3570-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2018 й., 07/18/3570/0828-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)