Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2007 йил 6 сентябрдаги 82-сон буйруғи (рўйхат рақами 1725, 2007 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 423-модда) билан тасдиқланган Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ олий таълим йўналишлари ва ихтисосликларидан бири бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида олинган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий маълумотга эга бўлиш ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда (қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификациядан ўтган тақдирда) олинган физика-математика ёки иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражага эга бўлиш;».
«б) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд физика-математика, иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади), ёхуд олий маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги хорижий ҳужжатнинг эквивалентлигини тан олиш тўғрисидаги ваколатли давлат органи гувоҳномаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);».
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси билан келишилган.
1. Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
2. Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
3. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)
4. Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
9. Амалий математика ва информатика.».