1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 январдаги ПҚ-3457-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 56-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан, коммунал хизматлар ва фойдаланиш харажатларини эгаллаб турган майдонларига пропорционал миқдорда ёки истеъмол қилинган хизматлар миқдорида тўлаган ҳолда жойлаштириш учун берилган хоналар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси учун тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди ҳамда даромад бўлмаганлиги учун солиқ солинмайди.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулияти, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби, шунингдек, Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
2. Агентлик давлат органи ҳисобланади ва спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ҳамда допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш ва амалга оширишда иштирок этади.
3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.
4. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 январдаги ПҚ-3457-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.
5. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
ЮНЕСКОнинг Спортда допингга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро конвенцияси, Бутунжаҳон антидопинг кодекси, Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг Халқаро стандартлари ва бошқа ҳужжатлари Агентлик фаолиятида бажарилиши мажбурий ва тартибга солувчи ҳужжатлар ҳисобланади.
6. Агентлик спортда допингга қарши курашиш соҳасида Бутунжаҳон допингга қарши агентлиги ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасини ифода этади.
7. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
8. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазначилик ҳисоб рақамлари, банк ҳисоб рақамлари, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларга эга бўлади.
10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
1) спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, Бутунжаҳон антидопинг кодекси, халқаро антидопинг стандартларига асосланган миллий антидопинг қоидалари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шунингдек, уларга риоя этилишини таъминлаш;
2) антидопинг назоратининг самарали тизимини, спортда фармакологик таъсир кўрсатувчи дори воситалари ва бошқа моддалар қўлланишини назорат қилиш дастурлари ва услублари, шунингдек, спортчилар ва спорт ташкилотлари учун интизомий регламентни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
3) тадқиқотлар (допинг-тестлар) ва допинг назоратининг бошқа элементларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасида Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг республика спортчилари ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлаш учун мўлжалланган антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти (ADAMS тизими) бўйича онлайн тизимини қўллаш;
4) антидопинг назорати соҳасидаги илғор услублар ва технологиялар билан алмашиш ҳамда уларни мамлакатимизда жорий қилиш учун етакчи хорижий ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;
5) спорт федерациялари, клублари ва жамоалари тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва антидопинг назоратини амалга ошириш борасида услубий ёрдам кўрсатиш, таълим дастурларини амалга ошириш, соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилиш;
6) давлат ҳокимияти органлари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг антидопинг назорати соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.
11. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ҳамда допингга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини ва қонунчиликни такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Бутунжаҳон антидопинг кодекси, халқаро ва минтақавий антидопинг стандартлари ва талабларига асосланган миллий антидопинг қоидалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг талаблари ва янги қоидаларини доимий мониторингини олиб боради ҳамда тезкор жорий этади;
ЮНЕСКОнинг Спортда допингга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро конвенцияси, Бутунжаҳон антидопинг кодексидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасида Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг республика спортчилари ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлаш учун мўлжалланган антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти (ADAMS тизими) бўйича онлайн тизимини қўллайди, шунингдек, кейинчалик ушбу тизимнинг доимий бошқарувини таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон спортчилари, мураббийлари ва бошқа мутахассисларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш чораларини кўради;
спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш борасида халқаро кооперацияни ва ҳамкорликни амалга оширади;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида тақиқланган моддалар ва услублар қўлланишининг олдини олиш бўйича ахборот ва таълим дастурларини амалга ошириш чораларини кўради;
Агентликнинг бюллетень ва бошқа расмий нашрлари, шунингдек, ўз фаолиятига тааллуқли бошқа маълумот ва материалларнинг чоп этилишини таъминлайди;
спортда допинг қўлланишининг олдини олиш масалаларига бағишланган миллий ва халқаро илмий форумлар, симпозиумлар, анжуманлар, семинарлар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил қилади ва уларда иштирок этади;
тегишли халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан музокаралар олиб боради, спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш масалалари бўйича белгиланган тартибда идоралараро шартномалар тузади;
Бутунжаҳон допингга қарши агентлиги (WADA) ҳамда антидопинг назорати бўйича бошқа халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикасининг аъзолик бадалларини тўлайди;
тегишли тадқиқотлар (допинг-тест) ва допинг назоратининг бошқа элементларини ташкил этиш, шу жумладан намуналар ва биоматериалларни топшириш тартиб-таомили тўғрисида спортчилар ва шифокорларга ахборот-маслаҳат беришни таъминлайди;
спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқади;
допинг назорати натижаларини бошқариш тартиб-таомилларини амалга оширади, шу жумладан Агентлик таркибида тааллуқли комиссиялар фаолиятини ташкил этиш орқали тегишли интизомий чоралар кўради;
Спортда допинг қўлланишини аниқлаш ва олдини олиш борасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциациялари) ва давлат бошқа органлари билан ҳамкорлик қилади;
спорт федерациялари (ассоциациялари), клублари, жамоалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар учун антидопинг бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
саломатликни муҳофаза қилиш ва спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан қонуний фойдаланиш борасида спортчилар, мураббийлар, тиббиёт ва бошқа мутахассисларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказади;
спортда допинг қўлланишининг олдини олиш аҳамияти ва мақсадларини кенг тушунтириб бориш тадбирларини ўтказади;
давлат органлари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг антидопинг назорати соҳасида қўшма тадбирлар ташкил этиш ва тажриба алмашиш орқали ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлайди.
12. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, жумладан, спорт федерациялари (ассоциациялари), клублари ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек, спортчилар ва мансабдор шахслардан услубларни, фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддаларни қўллашга оид зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
халқаро меъёрий ҳужжатлар талабларини бажариш доирасида халқаро, минтақавий антидопинг, жисмоний тарбия-спорт ташкилотларига спортчилар (спортчилар гуруҳи, жамоа) томонидан услубларни, фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалар қўллашга тааллуқли маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни, шунингдек, тадқиқотлар (допинг-тест) ва допинг назоратининг бошқа элементлари натижаларини тақдим этиш;
ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон спортчилари, мураббийлари ва бошқа мутахассисларининг манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш;
ўз фаолиятини ушбу Низомда ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган вазифалар доирасида режалаштириш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ асосий воситаларни ижарага олиш ёки ижарага бериш, грант маблағлари ва бошқа молиявий ёрдамни жалб этиш;
илмий грантларни, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан олиш бўйича танловларда иштирок этиш;
ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида интеллектуал мулк объектлари учун муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан ҳамкорлик қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
ўз фаолияти соҳасида илмий-услубий ва ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни белгиланган тартибда чоп этиш ва тарқатиш;
Агентликнинг самарали фаолиятини ташкил этиш, антидопинг назорати тизими, шунингдек, спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддаларнинг қўлланишини назорат қилишга қаратилган турли дастурлар ва усулларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш мақсадида шартномалар асосида маҳаллий ва хорижий мутахассисларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига жалб қилиш;
қонунчиликка, Агентлик мақсадлари ва вазифаларига зид бўлмаган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш;
ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, миллий спорт федерациялари ва ассоциациялари, шунингдек, бошқа ташкилотлар, спортчилар, мураббийлар, мутахассислар, мансабдор шахслар бажариши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш.
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13. Агентлик қуйидагилар учун жавоб беради:
ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
халқаро стандартлар ва қоидаларга мувофиқ, спортчиларнинг (спортчилар гуруҳи, жамоанинг) машғулот, мусобақа, тиббий-биологик ва тикланиш жараёнига оид маълумотларнинг, шунингдек, тадқиқотлар (допинг-тест) ва допинг назоратининг бошқа элементлари натижаларининг махфийлигини таъминлаш;
миллий антидопинг қоидалари ва спортда допингга қарши курашиш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш;
соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилишга доир ахборот-таълим дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш;
допинг назоратини режалаштириш ва самарали ўтказиш;
Ўзбекистон Республикасида Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти (ADAMS) бўйича онлайн тизимини қўллаш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 январдаги ПҚ-3457-сон қарорида юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини чуқур ва танқидий таҳлил қилиш;
Агентлик ва унинг таркибий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чоралар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Агентлик фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони хизматлари ва Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикасида Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти (ADAMS) бўйича онлайн тизими қўлланишини назорат қилиш;
соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилиш масалаларига доир ахборот-таълим дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш;
Бутунжаҳон антидопинг кодексига, Миллий антидопинг қоидалари ва допингга қарши курашиш бўйича бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш тадбирларини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
Дори препаратларидан терапевтик фойдаланиш комиссияси ҳамда Ижобий допинг натижаларини ҳисобга олиш ва кўриб чиқиш комиссияси фаолиятини мувофиқлаштириш;
Агентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Агентлик ва мансабдор шахсларнинг ҳар чораклик иш режаларини ва уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари бажарилишини ташкил қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;
Агентлик ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни тизимли ташкил этиш;
Агентликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларга самарали фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратиш, Агентлик кадрлар захирасини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти (кейинги ўринларда Республикаси Президенти Девонининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда фаолият масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини ташкил қилиш, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида уларни мукаммал ишлаб чиқиш, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида кўриб чиқишда иштирок этиш;
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламентига мувофиқ белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларида бўлишини ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши ёки қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Агентлик фаолиятига ишларни ташкил қилишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Агентлик ходимлари ва раҳбариятининг қабулхоналар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Агентлик фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масаласида қонун ҳужжатларини амалга ошириш;
Агентлик ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
зарурат бўлганда, Агентлик тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Агентликнинг штат жадвалини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;
Агентлик ходимларини кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлар билан белгиланган тартибда мукофотлаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини фахрий унвонларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этиш;
Агентлик ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш.
15. Қуйидагилар Агентлик таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Агентлик таркибий бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Агентлик қарорлари, бош директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, иш режаларида кўрсатилган вазифа ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Миллий антидопинг қоидалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикасида Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти (ADAMS) бўйича онлайн тизимини қўллаш;
соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилиш масалаларига доир ахборот-таълим дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Бутунжаҳон антидопинг кодексига, Миллий антидопинг қоидалари ва допингга қарши курашиш бўйича бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш тадбирларини ўтказиш;
Дори препаратларидан терапевтик фойдаланиш комиссияси ҳамда Ижобий допинг натижаларини ҳисобга олиш ва кўриб чиқиш комиссияси фаолиятини мувофиқлаштириш;
антидопинг қоидаларининг бузиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида турли очиқ манбалардан допингга қарши курашишга тааллуқли махсус маълумотларни тўплаш, баҳолаш ва уларга ишлов бериш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;
Агентлик таркибий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда бош директорга таклифлар киритиш, уларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажрибага эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
таркибий бўлинмаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли тайёрлашини таъминлаш, Агентлик таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик муҳокама этиш учун кўриб чиқиш ҳамда виза қўйиш, Агентлик раҳбари томонидан имзолаш (виза қўйиш), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти талабларига мувофиқ уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига тўлиқ мувофиқ равишда хизмат сафарларида бўлиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, ҳайъат мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
«Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик таркибий бўлинмаларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Агентлик бош директорига давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир таклифлар киритиш;
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш.
5-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
16. Агентлик бош директори қуйидагилар учун шахсан жавоб беради:
2-§ Агентликнинг давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
21. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
22. Агентлик фаолиятига Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан мутасаддилик қилинади.
3-§ Агентлик Комиссиялари ва допинг назорати инспекторлари
23. Агентликда қуйидаги Комиссиялар ташкил этилади:
спортчиларнинг тақиқланган дори-дармонлар ва субстанциялардан расмий фойдаланишга рухсат этиш билан шуғулланадиган Дори препаратларидан терапевтик фойдаланиш комиссияси;
ижобий допинг намуналарини текшириш ва масъул шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш билан шуғулланадиган Ижобий допинг натижаларини ҳисобга олиш ва кўриб чиқиш комиссияси.
25. Комиссиялар ва допинг назорати инспекторларининг фаолияти тартиби Агентлик томонидан тасдиқланган тегишли регламентларга мувофиқ белгиланади.
7-боб. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари
26. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги доимий равишда баҳолаб борилади.
27. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари асосида баҳоланади.
28. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Агентлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки тегишли интизомий жавобгарлик чоралари;
аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш.
29. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
8-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
30. Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлар — юридик ва жисмоний шахслар маблағлари, халқаро молиявий институтлар грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади ва моддий-техник таъминланади.
31. Агентлик ходимларига бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган иш ҳақи тўлаш, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш, моддий рағбатлантириш ва меҳнатни рағбатлантириш тартиби жорий этилади.
32. Агентлик комиссияларида ишлаш учун жалб этиладиган мутахассислар ва допинг назорати инспекторларининг иш ҳақи ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаригача миқдорда белгиланади ва Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳамда амалда ишланган кунларга мутаносиб равишда, аммо бир ойда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда тўланади.
33. Агентлик ўз фаолияти натижаларининг ҳисобини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритади ва Вазирлар Маҳкамаси, давлат солиқ хизмати органлари, статистика ва бошқа ваколатли органларга ҳисоботлар тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ҳамда давлат архив ташкилотларида сақлаш учун ўз вақтида топширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.
36. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазога тортилади.
10-боб. Якунловчи қоида
37. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тўғрисидаги низомда:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги «шунингдек миллий антидопинг хизмати функциясини бажарувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар комплексининг VI бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.