Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
ДОРИХОНА МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН ВА ИДИШЛАРГА ЖОЙЛАНАДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ТАШҚИ БЕЗАГИГА ДОИР ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 18 апрелда 1129-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 25 январдаги 76-сонли «Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишларга жойланадиган дори воситаларини ташқи безагига доир қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1129-1, 03.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Республика ҳудудида фаолият кўрсатаётган мулкчилик шаклидан қатъи назар дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини сифати, сақлаш шароитлари, яроқлилик муддати, уларни тўғри ва ўз вақтида ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш ва ташқи безагини ягона тартибини жорий қилиш мақсадида, буюраман:
1. «Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безагига доир қоидалар» тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2002 йил 1 июлдан кучга киритилсин.
3. Ушбу буйруқ кучга киритилиши муносабати билан ССВнинг 2002 йил 30 январдаги 35-сон буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқ кучга кириши муносабати билан собиқ СССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1972 йил 19 июлдаги 583-сонли «Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган дори воситаларини ташқи безашни ягона қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги ва унга қўшимча 1982 йил 4 июнда чиқарилган 530-сонли буйруқлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш профилактика ёрдами Бош бошқармаси бошлиғига (Ф.О. Илхомов), ушбу буйруқни барча тиббиёт ва дорихона муассасалари раҳбарларига етказиш вазифаси топширилсин.
6. Мазкур буйруқни ижроси устидан назоратни вазирнинг биринчи муовини Д.А. Асадов ва вазир муовини М.Х. Ходжибековлар зиммасига юклатилсин.
Вазир Ф.Ғ. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 15 апрель,
177-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2002 йил 15 апрелдаги 177-сонли буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безагига доир
Қоидалар
Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилиб, мулкчилик шаклидан қатъи назар дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда қўлланилади.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур қоидалар мулкчилик шаклидан қатъи назар барча дорихона муассасалари учун тааллуқлидир.
2. Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда тегишли ёрлиқлардан фойдаланилади, уларни қўлланилишига қараб қуйидагиларга бўлинади ҳамда тегишли ажратиш рангли ҳошиялар билан фарқланади.
а) «Сиртқи» — тўқ сариқ рангли;
б) «Ичиш учун» — яшил рангли;
в) «Кўз томчиси» — пушти рангли;
г) «Кўз суртмаси» — пушти рангли;
д) «Инъекция учун» — кўк рангли.
3. Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда ишлатиладиган ёрлиқларнинг барчасида қуйидаги шартли белги ва ёзувлар бўлиши керак:
а) эмблема (илон ўралган ваза);
б) дорихонанинг номи;
в) дорининг номи;
г) қўллаш усули;
д) Болалардан эҳтиёт қилинг;
е) Салқин ва ёруғлик тушмайдиган жойда сақлансин деган огоҳлантирувчи ёзувлар;
ж) «Сиртқи» ишлатиладиган суртма дорилар ёрлиғида «Суртма» деган, «Ичиш учун» ишлатиладиган кукун дорилар ёрлиғида «Кукун дори» деган ёзув, «Кўз томчиси» дориси ёрлиғида томчи ва кўзнинг расми, «Кўз суртмаси» дориси ёрлиғида кўзнинг расми, «Инъекция» учун ишлатиладиган дорилар ёрлиғида «Стерилланган» деган ёзув ҳамда игнали шприц расми бўлади.
4. Алоҳида сақлаш шароитини, эҳтиётлик билан ишлатишни талаб қилинадиган дори воситаларига асосий ёрлиқдан ташқари, қўшимча огоҳлантирувчи ёзувлар ёпиштирилади (1-сонли илова). Улар қуйидаги матнда давлат тилида ёзилади ва тегишли ажратиш рангларга бўялади:
д) ҳажми 10 гр/дан 30 гр бўлган банкалар учун — 66х20 мм;
е) ҳажми 30 гр/дан катта бўлган банкалар учун — 81х27 мм.
6. Огоҳлантирувчи ёзувлар ёрлиқларининг ўлчами — 10х50 мм.
7. Шам дорилар, тиббиёт қаламчалари ва бурун томчиcини ташқи безашда «Сиртқи» ёрлиғи ишлатилади ва дори тури қўлда ёзиб қўйилади.
8. Дорихоналар томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда ишлатиладиган ёрлиқларни типография усулида тайёрлатиш ёки тегишли штамплардан фойдаланиш мумкин. Уларнинг матни давлат тилида ёзилади. Штамплардан фойдаланилганда ёрлиқлар умумий қоидаларнинг 2-бандига асосан тегишли ажратиш рангларига бўялади.
9. Ёрлиқда дори воситасининг номи лотин алифбосида, беморнинг исми фамилияси, буюртма рақами, қўллаш усули, тайёрланган санаси, яроқлилик муддати, серияси, таҳлили, баҳоси, тайёрлаган, текширган ва рухсат берган мутахассисларнинг фамилияси давлат тилида қўл билан ёзилади.
II. ДОРИХОНА МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН ЯККА ТАРТИБДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ТАШҚИ БЕЗАГИ
10. Якка тартибда тайёрланадиган дори воситаларини ташқи безашда ишлатиладиган ёрлиқларда умумий қоидаларнинг 3-бандида кўрсатилган шартли белгилар ва ёзувлардан ташқари қуйидаги ёзувлар бўлиши керак (2-сонли илова):
а) ____ -буюртма рақами;
б) бемор (Ф.И.Ш.)_____________;
в) тайёрланган сана _________;
г) баҳоси _______.
11. Ёрлиқларда дори турларини қўллашнинг батафсил усули қуйидагича ифодаланади:
а) сиртқи ва кўз суртмаси дори турлари ёрлиқларида қўллаш усулини қўлда ёзиб қўйиш учун жой қолдирилади;
III. ДОРИХОНА МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН ОЛДИНДАН ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙИЛАДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ ТАШҚИ БЕЗАГИ
12. Олдиндан тайёрлаб қўйиладиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда ишлатиладиган ёрлиқларда умумий қоидаларнинг 3-бандида кўрсатилган шартли белгилар ва ёзувлардан ташқари қуйидаги ёзувлар бўлиши керак (3-сонли илова):
а) тайёрланган сана _______;
б) яроқлилик муддати _______;
в) серияси ______;
г) таҳлили ______;
д) баҳоси _____.
13. Дориларнинг ёрлиқларига қўйилган серия ва таҳлил рақами, қадоқлаш ва кимёвий таҳлил китобларидаги тегишли тартиб рақамларига мос ҳолда сон билан ёзилади.
VI. ДАВОЛАШ ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИ УЧУН ДОРИХОНАЛАР ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ ТАШҚИ БЕЗАГИ
14. Даволаш профилактика муассасалари учун дорихоналар томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситалари ёрлиқларида умумий қоидаларнинг 3-бандида кўрсатилган шартли белгилар ва ёзувлардан ташқари қуйидаги ёзувлар бўлиши керак (4-сонли илова):
а) ДПМ номи;
б) бўлимнинг номи;
в) тайёрланган сана _________;
г) яроқлилик муддати _______;
д) серияси ______;
е) таҳлили _______;
ж) тайёрлади ________;
з) текширди ________;
и) рухсат берди ________.
Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойла- надиган дори воситаларини ташқи безагига доир қоидаларга 1-сонли ИЛОВА
Алоҳида сақлаш шароитини, эҳтиётлик билан ишлатишни талаб қилинадиган дори воситаларига ёпиштириладиган огоҳлантирувчи ёзувлар
НАМУНАСИ
Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойла- надиган дори воситаларини ташқи безагига доир қоидаларга 2-сонли ИЛОВА
Дорихона муассасалари томонидан якка тартибда тайёрланадиган дори воситаларини ташқи безашда ишлатиладиган ёрлиқлар
НАМУНАСИ
Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойла- надиган дори воситаларини ташқи безагига доир қоидаларга 3-сонли ИЛОВА
Дорихона муассасалари томонидан олдиндан тайёрлаб қўйиладиган дори воситаларини ташқи безашда ишлатиладиган ёрлиқлар
НАМУНАСИ
Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безагига доир қоидаларга 4-сонли ИЛОВА
Даволаш профилактика муассасалари учун дорихоналар томонидан тайёрланадиган дори воситаларини ташқи безашда ишлатиладиган ёрлиқлар
НАМУНАСИ
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й.,8-сон)