1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ВА БАЪЗИЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 16 сентябрь,
430-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низомнинг 2, 4—7-бандлари.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 57-модда) 8 ва 9-бандлари, шунингдек мазкур қарорга 4 ва 5-иловалар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 8 сентябрдаги 347-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ресурслари ва уннинг бозор фондидан янада оқилона ва тежамли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 14 сентябрдаги 374-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 апрелдаги 118-сон қарорининг 6-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 67-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 8 январдаги 9-сон қарорига илованинг 1-банди, 2-банднинг «д», «и», «м» кичик бандлари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика халқ хўжалигини ва аҳолисини газ билан таъминлашни ташкил этишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 2 декабрдаги 587-сон қарорида:
д) 6-банддан «истеъмолчиларни газ таъминоти тармоқларига бундан буён улашни тўхтатишни, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик бизнес субъектлари (ипак қурти боқиш ва хусусий уйлар ҳовлисидаги иссиқхоналар ва овқат тайёрлаш учун) бундан мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги низомнинг II бўлимида:
«а» кичик бандда «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг рухсатисиз ёқилғи ишлатиладиган қурилмаларга газ берилиши газ юборишга рухсат этган газ сотувчи ташкилотлардан» сўзлари «шартномалар тузмасдан газ етказиб бериш газ таъминоти ташкилотларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ж» кичик бандда «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг газдан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатисиз ва лойиҳани рўйхатдан ўтказмай» сўзлари «лойиҳани «Ўздавнефтгазинспекция»да» рўйхатдан ўтказмасдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«з» кичик бандда «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг газдан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатисиз» сўзлари «ушбу ишларни бажаришга «Ўздавнефтгазинспекция»нинг рухсатисиз» сўзлари билан алмаштирилсин;
«и) электр ёритгичлардан корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек ҳудудлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча, асоссиз, ишлаб чиқариш заруриятисиз фойдаланиш ёруғлик техникаси ускунасининг ўрнатилган қувватидан ва ускуналардан фойдаланиладиган соатларнинг йиллик сонидан келиб чиқиб белгиланган ушбу мақсадларда фойдаланиладиган электр энергияси қийматини 5 баравар миқдорида улардан ундириб олишга олиб келади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартибида:
«автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари учун нефть маҳсулотлари фақат нефть маҳсулотлари етказиб берувчининг махсус автотранспортида етказиб берилиши ҳисобга олинган ҳолда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари билан нефть базалари ўртасида тузилган шартнома асосида белгиланган тартибда берилади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри уланувчи улгуржи истеъмолчиларга ва ҳудудий газ таъминоти корхоналарига — тўғридан-тўғри шартномалар бўйича;».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларида:
«4.5. Республика минтақалари бўйича газ етказиб беришнинг ойлик ҳажмлари истеъмолчиларнинг буюртманомалари ҳисобга олинган ҳолда газ-транспорт тизимининг ресурс ва техник имкониятларидан келиб чиқиб газ-транспорт ташкилоти томонидан белгиланади»;
«4.8. Газнинг истеъмолчилар томонидан етказиб берувчи билан келишилмасдан шартномавий ҳажмлардан ортиқча олиниши қонун ҳужжатларида белгиланган ва шартномаларда кўрсатилган миқдорларда йўл қўйилган ортиқча газ сарфи учун етказиб берувчига оширилган ҳақ тўланишига олиб келади.
Навбатдаги ойга (йил чорагига) буюртма берилган табиий газ ҳажмларига доир шартномаларга истеъмолчининг таклифи бўйича мўлжалланаётган ўзгартиришлардан камида 10 кун олдин киритилган ўзгартиришлар ортиқча олиш ҳисобланмайди».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нарх (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қонун ҳужжатларида назарда тутилган монопол маҳсулотларнинг айрим турлари табиий монополиялар субъектлари томонидан биржа савдолари ва аукционлар орқали, шунингдек биржа (аукцион) котировкаларининг ўртача нархларига кўра тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилганда, декларация тўлдирилган чекланган нарх ошириб юборилганлиги учун уларга нисбатан жазо қўлланилмайди».
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 16-модда):