Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2008 йил 22 мартдаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794, 2008 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 16-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«Комиссия таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, хизмат кўрсатувчи тегишли банк(лар) ҳамда ирригация тизими бошқармаси раҳбарлари, туманда жойлашган «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимидаги дон маҳсулотлари корхонаси раҳбари (раҳбар ўринбосари) ёки унинг филиали раҳбари, туман «Давуруғназоратмарказ» инспекцияси, «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиали, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман «Давтехназорат» инспекцияси вакиллари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилоти (агрономи) ҳамда бошқа тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари (раҳбарлари) келишув асосида киритилиши лозим.».
2. 17-банднинг
«д» кичик бандидаги «туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди» деган сўзлар «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман (шаҳар) филиали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти билан келишилган.