toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5246-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 февраля,
118-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 118-сон қарорига
ИЛОВА
Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
низом
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигида (кейинги ўринларда — Агентлик) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тузилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мудофаа-саноат комплексини ривожлантиришга белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Агентликка тўланадиган воситачилик ҳақи, жумладан:
(3-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника етказиб бериш, ҳарбий-техник хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган импорт контракт (воситачилик шартномаси) қийматининг 1 фоизи;
мудофаа саноати комплекси корхоналари ишлаб чиқарган ҳарбий ва икки хил мақсадда ишлатиладиган маҳсулотларни сотиш бўйича тузилган импорт контракт (воситачилик шартномаси) қийматининг 1 фоизи;
бўшайдиган ҳарбий-техник мулкни ташқи бозорга сотиш бўйича тузилган контракт қийматининг 30 фоизи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Агентлик томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган фаолият соҳаларини лицензиялашдан тушадиган маблағларнинг 100 фоизи, шу жумладан қайд этилган мақсадлар учун тегишли вазирлик ва идораларнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган бюджет маблағлари;
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Агентлик таркибига кирадиган ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда миқдори белгиланадиган ажратмалари;
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
д) шартнома (контракт) мажбуриятларини бузганлиги учун юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар миқдорининг 100 фоизи;
е) жамғарма бўш маблағларини ликвидли молия воситаларида (депозитлар, қимматли қоғозлар, облигациялар ва бошқалар) вақтинча жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
ж) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида қайд этилган маблағлар Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўлинмаларида очиладиган банк ҳисобрақамларида жамланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
5. Жамғарма маблағлари:
мудофаа саноати комплексини қўллаб-қувватлаш, унинг салоҳиятини ривожлантириш ва ошириш, шунингдек, янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича дастурлар ва лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга;
қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий-техник мулкни ишлаб чиқиш ҳамда модернизациялаш тадбирларини молиялаштиришга;
мудофаа саноати соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга оширишга;
ҳарбий ва икки хил мақсадда ишлатиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, йўқ қилиш ва қайта ишлаш соҳасидаги лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга ошириш учун экспертлар, шу жумладан халқаро мутахассислар ишини ташкил этишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик кадрларини, жумладан, хорижий таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларига;
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар делегацияларининг Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этишга;
семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, Агентликнинг профилактика ва бошқа тадбирларини ўтказишга;
Агентлик ходимларининг мамлакат ичида ва ташқарисида хизмат сафарларида бўлиш харажатларини тўлашга;
Агентлик ахборот-коммуникация технологияларига хизмат кўрсатиш ва уларни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини амалга оширишга;
Агентликнинг Ташқи иқтисодий фаолият департаменти ходимларини таъминлашга;
Агентлик ижро этувчи аппарати ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга;
Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга;
Агентлик фаолиятини яхшилашга қаратилган тадбирларга;
Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари билан қопланмаган жорий харажатларига йўналтирилади.
(5-банднинг олтинчи — ўн бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
6. Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мутасадди ўринбосарлари билан келишилган ҳолда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Жамғарманинг 25 фоиздан ортиқ бўлмаган маблағлари Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
4-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Жамғарманинг Агентлик директори раҳбарлик қиладиган Кенгаши Жамғарма маблағларини бошқариш органи ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Агентлик, унинг идоравий мансуб ташкилотлари вакилларидан шакллантирилади ва Агентлик ҳайъати томонидан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
10. Жамғарма кенгашининг мажлислари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади. Зарурат бўлганда, Жамғарма кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам чақирилиши мумкин. Жамғарма Кенгаши мажлислари уларда Кенгашнинг камида уч аъзоси иштирок этганда ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.
11. Жамғарма Кенгаши қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ушбу Низомнинг 3-бандида қайд этилган Жамғармани шакллантиришнинг барча манбалари бўйича Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини тайёрлайди;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун устувор йўналишларни белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг Жамғармадан олинган маблағлардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Жамғарма даромадларининг прогноз кўрсаткичлари бажарилиши самарадорлигини таҳлил қилади ва маблағлар тушишига салбий таъсир кўрсатувчи камчиликларни бартараф этишга доир тегишли чоралар кўради;
тушумларни кўпайтириш ва Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ўз фаолияти доирасида бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Агентликнинг Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармасини бошқариш хизмати (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) Жамғарма кенгашининг ишчи органи ҳисобланади ва у қуйидаги функцияларни амалга оширади:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланишининг ҳисобини юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тузади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш учун уни белгиланган тартибда тақдим этади;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасида назарда тутилган тадбирларни молиялаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда тақдим этиш учун Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлайди;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Жамғарма маблағларини барқарор шакллантириш, ўз вақтида молиялаштириш ва улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш мониторингини амалга оширади.
Ишчи орган қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
13. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш ҳар йили жорий йилнинг 1 октябригача келгуси йил учун молиявий маблағлар тушишининг кутилаётган прогнозидан ва ушбу Низомда белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Жамғарманинг келгуси йил учун даромад ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мутасадди ўринбосари билан келишган ҳолда Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари асосида ишчи орган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тузади ҳамда Агентлик директори тасдиқлагандан сўнг ушбу сметани рўйхатдан ўтказиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига киритиладиган ўзгартиришлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
5-боб. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Жамғарма маблағлари Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўлинмаларида очиладиган банк ҳисобрақамлари орқали сарфланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Жамғарма харажатлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўлинмалари томонидан Агентликнинг тўлов топшириқномаси асосида тўланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Жамғарма маблағларининг йил охирида барча манбалар бўйича қолдиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларига ўтказилмайди, Агентлик томонидан марказлаштирилган ҳолда фойдаланиш учун келгуси йилга ўтказилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Агентлик директори тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавоб беради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
7-боб. Якунловчи қоида
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2018 й., 09/18/118/0781-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)