Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағларидан самарали ва мутаносиб равишда фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2018 — 2019 йилларда адлия органлари ва муассасаларининг биноларини қуриш ва таъмирлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида:
буюртмачилар этиб — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари;
бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар этиб — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича ғолиблар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 37-сонли «Давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарори.
молиялаштириш манбалари этиб — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг оширилган тўлов-контракт суммалари ҳисобидан тушадиган маблағлар, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг техник ёрдам маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда Дастурда кўрсатилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида, сифатли ишлаб чиқилиши, давлат экспертизасидан ўтказилиши ва объектларда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини устувор равишда давлат-хусусий шерикчилик асосида таъминласин.
4. Тошкент давлат юридик университети 2017/2018 ўқув йили учун тўлов-контрактлар шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг бир қисмидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар ўтказишдан озод қилинсин.
5. Белгилансинки, 2018 йил 1 мартдан бошлаб адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг оширилган тўлов-контракт суммасини тўлашдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплашга йўналтирилиши мумкин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига 2018 йил 1 мартдан қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 февраль,
124-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 124-сон қарорига 1-ИЛОВА
2018 — 2019 йилларда адлия органлари ва муассасаларининг биноларини қуриш ва таъмирлаш
I. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг биноларини қуриш ва таъмирлаш
1.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати биносининг фасад қисмини таъмирлаш
1 450
—
2.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати биноси ички хоналарини таъмирлаш ва иситиш тизимини янгилаш (капитал таъмирлаш 2018-2019 йилларда амалга оширилади)
15 000
—
3.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги биносини капитал таъмирлаш
—
2 000
4.
Бухоро вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш
1 000
3 500
5.
Навоий вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш
—
6 500
6.
Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси биноси қурилишини якунлаш
6 500
—
7.
Хоразм вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш
8 000
—
8.
Тошкент вилояти адлия бошқармаси биносини қуриш
7 000
—
9.
«Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази» ДУКнинг биносини таъмирлаш
800
10.
Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази биносини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш
7000
11.
Юристлар коворинги маркази биносини таъмирлаш
200
Жами:
46 950
12 000
II. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари биноларини қуриш ва таъмирлаш
1.
Бухоро тумани ФҲДЁ бўлими биносини қуриш
—
2 000
2.
Олмалиқ шаҳри ФҲДЁ бўлими биносини қуриш
2 000
Жами:
2 000
2000
Ҳаммаси:
48 950
14 000
Изоҳлар:
1. Ушбу Дастур тадбирларини амалга оширишнинг якуний қиймати объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича, шунингдек реал шаклланадиган нархдан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, зарурат бўлганда, ушбу Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан давлат-хусусий шерикчиликни жорий этиш бўйича вазифалардан келиб чиққан ҳолда, объектларни ўзгартириш ҳуқуқига эга.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 124-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда):
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплаш учун ҳам йўналтирилиши мумкин»;
«8. Ҳар бир нотариус лавозимига камида 1 бирлик нотариус ёрдамчиси лавозими ва камида 1 бирлик нотариус котиби лавозими жорий этилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 603-модда) 1-бандининг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплаш учун ҳам йўналтирилиши мумкин».