Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги
қарорига ва 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомнинг
15-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги 19, 201 ва 106-сон қарори (рўйхат рақами 2168, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
учинчи хатбошидан «даража унвонлари ва кўп йил ишлаганлик учун лавозим маошларига қўшимча ҳақларни тўлаш учун» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидан «(даража унвонлари ва кўп йил ишлаганлик учун лавозим маошларига қўшимча ҳақларни тўлаш учун ажратиладиган маблағлар бундан мустасно)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 10-банд «а» кичик бандининг
иккинчи хатбошисидаги «12-банди (тўртинчи хатбошиси бундан мустасно) ва 13-бандига» деган сўзлар «12 ва 13-бандларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.