Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 16 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2972]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
3. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Мирзаев зиммасига юклатилсин.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 январь,
13-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 январдаги 13-сон буйруғига ИЛОВА
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Мазкур Низом хорижий давлатлар таълим ташкилотларида (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) ўқиш учун танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
1. Таълим ташкилотларига номзодларни ўқишга юбориш хорижий давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ажратилган қабул ўринларига мувофиқ амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
2. Зарур ҳолларда хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун ўтказиладиган танлов харажатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан харажатлар сметаси доирасида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
3. Таълим ташкилотларига ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, умумий ўрта, ўрта-махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал ёки ўрта махсус профессионал маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимида камида олти ой иш стажига эга бўлган шахслар танлов асосида ўқишга юборилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
4. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
5. Таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов тенг ҳуқуқлилик, адолатлилик, ошкоралик ва ўқишга қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
дастлабки танлов;
махсус касбий танлов;
якка тартибдаги якуний суҳбат.
Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
7. Ишчи гуруҳлар томонидан хорижий давлатлар таълим ташкилотларига ўқишга кириш истагида мурожаат қилган номзод (унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқишга қабул қилингандан сўнг тузиладиган шартнома шартлари ҳамда унинг бажарилмаслиги натижасида келиб чиқадиган моддий жавобгарлик ҳақида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.
Таълим ташкилотларида ўқиш учун ўтказилган танловлардан муваффақиятли ўтган номзод билан ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари ҳақида белгиланган тартибда шартнома тузилади.
Шартнома тузишни рад этган фуқаролар таълим ташкилотларига ўқишга юборилмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
2-боб. Таълим ташкилотларига номзодларни танлаш ва ўқишга юборишни ташкил этиш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
8. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориш бўйича тарғибот ва дастлабки танлов босқичи тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) тегишли таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида (бундан буён матнда Вазирликнинг тегишли бўлинмалари деб юритилади) ишчи гуруҳлар тузилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Ишчи гуруҳлар Вазирликнинг тегишли бўлинмалари бошлиқларининг буйруғи билан унинг ўринбосари (кадрлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи) раҳбарлигида тузилади. Бунда Вазирликнинг тегишли бўлинмалари Кадрлар бошқармаси (бўлими) бошлиғининг ўринбосари ва психологлари, Ўз хавфсизлиги бошқармаси (бўлими) бошлиғи ҳамда Ҳарбий-тиббий комиссия раиси ишчи гуруҳ таркибига киритилиши лозим.
9. Ишчи гуруҳларни тузиш бўйича буйруқларда уларнинг вазифалари аниқ кўрсатилиши шарт.
10. Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини қабул йилидан олдинги йилнинг сентябрь ойи биринчи иш кунидан қабул йилининг сентябрь ойи биринчи иш кунига қадар амалга оширади.
11. Таълим ташкилотларига ўқишга юборишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан номзодларни танлаш ва ўқишга юбориш бўйича қабул комиссияси (бундан буён матнда Қабул комиссияси деб юритилади) ташкил этилади. Қабул комиссиясига Вазир ўринбосари – Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
12. Қабул комиссияси таркибига Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва психологлари, Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ҳамда Ҳарбий-тиббий комиссияси раиси киритилади.
13. Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 1 февралидан 31 августига қадар олиб боради.
14. Қуйидагилар Қабул комиссиясининг вазифалари ҳисобланади:
номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш;
ёзма иш (диктант) ўтказиш;
психофизиологик ўрганиш;
умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш;
якка тартибда якуний суҳбат ўтказиш;
якуний қарор қабул қилиш.
15. Қабул комиссияси раиси:
қабул комиссиясининг ишини ташкиллаштиради;
қабул комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
қабул комиссияси зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқ қабул қилади.
16. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориш учун аризалар (билдиргилар) қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 15 февралига қадар қабул қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
17. Таълим ташкилотларига ўқишга кириш истагини билдирган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги ички ишлар органига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўз хизмат жойи ва ҳарбий қисмларга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
(18-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 27 майдаги 160-сонли буйруғига (рўйхат рақами буйруғи 2972-2, 24.06.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 10/21/2972-2/0612-сон)
номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома;
(18-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 1 октябрдаги 569-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3690, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3690/0925-сон)
меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки меҳнат стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма (агар мавжуд бўлса);
(18-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 26 февралдаги 85-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/2972-1/0388-сон)
(18-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин. Номзодлар томонидан ариза, таржимаи ҳол ва анкета (сўровнома) таълим ташкилотида ўқитиладиган тилда ёзилади.
(18-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Ходимлар томонидан билдирги, таржимаи ҳол ва анкета (сўровнома) таълим ташкилотида ўқитиладиган тилда ёзилади.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
20. Таълим ташкилотларида ўқиш учун ўтказиладиган танлов бўйича тарғибот ишларини амалга оширилиши учун ички ишлар органлари масъулдир. Бунда Вазирликнинг тегишли бўлинмалари бошлиғи вазифалар, уларни бажариш муддатлари ва масъул ижрочиларини кўрсатган ҳолда қабул йили учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаши ҳамда унинг ижросини назорат қилиб бориши шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
3-боб. Дастлабки ва махсус касбий танловларни ўтказиш
21. Дастлабки танлов тадбирлари Вазирликнинг тегишли бўлинмалари ишчи гуруҳлари томонидан қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 1 апрель кунига қадар ўтказилади.
22. Дастлабки танловнинг асосий мақсади таълим ташкилотларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни тавсифловчи маълумотларнинг улар келгусида ички ишлар органларида хизмат қилиши учун мослигини ва номзодларнинг соғлиғи ҳолатини аниқлашдан иборат.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
23. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
якка тартибда суҳбатлашиш;
номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;
номзод тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ички ишлар органларидаги хизматга муносабати ва шу кабилар);
Номзодлар билан якка тартибда суҳбатлашиш таълим ташкилотида ўқитиладиган тилда ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.
(23-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
24. Дастлабки танлов босқичида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари ҳамда фуқаролар учун – уларнинг яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларида;
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 1 октябрдаги 569-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3690, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3690/0925-сон)
ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун — уларнинг хизмат жойи ва ҳарбий қисмларда (муассасаларда) ўтказилади.
26. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлаш тадбирлари якунлангунга қадар амалга оширилади.
27. Якка тартибдаги суҳбат фуқаролар билан — ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари билан — ҳарбий қисмлар (муассасалар), бўлинмаларнинг командирлари, тегишли ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.
28. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодлар билан якка тартибдаги суҳбат ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида ишчи гуруҳи таркибига киритилган психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
29. Психологик тест синови натижалари бўйича таълим ташкилотига кириш учун тавсия этиш ёки тавсия этилмаслик тўғрисидаги хулосалардан бири қабул қилинади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
30. Психологик тест синовларини бир маротаба қайта топширишга рухсат берилади.
31. Психологик тест синови натижалари бўйича таълим ташкилотига кириш учун тавсия этилган номзодларга улар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни тўлиқ топширганларидан сўнг, тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
32. Номзодлар тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўтказилади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида номзоднинг соғлиғига кўра таълим ташкилотларида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хулоса чиқарилади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Соғлиғининг ҳолатига кўра таълим ташкилотларида ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
33. Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тўғрисида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда хулоса қабул қилинади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади.
34. Дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари Вазирликнинг тегишли бўлинмалари томонидан қабул йилининг 20 майига қадар Вазирлик Кадрлар бош бошқармасига юборилади.
35. Махсус касбий танловнинг асосий мақсади номзодларнинг ички ишлар органларида хизматни ўташи учун уларнинг соғлиғи ва психофизиологик хусусиятларининг мос келишини ҳамда номзодларнинг жисмонан соғломлиги ва интеллектуал салоҳиятини аниқлашдан иборат.
36. Қуйидагилар махсус касбий танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тақдим этилган ҳужжатлар ва номзодни тавсифловчи материалларни ўрганиш;
номзоднинг умумжисмоний тайёргарлиги, чет тиллари бўйича ўқув дастурларини ўзлаштирганлик ва билим даражасини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;
номзодларни якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш (махсус касбий танлов натижалари бўйича).
37. Махсус касбий танлов Вазирлик Кадрлар бош бошқармасида ўтказилади ва қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
ҳужжатларни ўрганиш;
ёзма иш (диктант);
психофизиологик ўрганиш;
умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш;
тиббий кўрикдан ўтказиш.
38. Вазирлик Кадрлар бош бошқармасида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳар йили 20 майга қадар махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилади ва тегишли ички ишлар органларига юборилади.
39. Ишчи гуруҳлар номзодларга режа-жадвалга мувофиқ махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш жойи ва муддатлари ҳақида маълум қилади ҳамда уларнинг ҳужжатларини Вазирлик Кадрлар бош бошқармасига белгиланган муддатларда тўлиқ етказилишини таъминлайди.
40. Ҳужжатларни ўрганиш номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш орқали амалга оширилади.
41. Ёзма иш номзодга таълим ташкилотида ўқитиладиган тилда диктант ёздириш орқали Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади. Ёзма иш ўтказиш бўйича Вазирлик ҳамда республика олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Ёзма иш (диктант) натижалари қониқарсиз баҳоланган номзодлар махсус касбий танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
42. Психофизиологик ўрганиш мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган методикага мувофиқ Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси психологлари томонидан ўтказилади. Психофизиологик ўрганиш бўйича Вазирлик соҳавий хизматларида фаолият юритаётган психолог ходимлар жалб қилиниши мумкин.
43. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
44. Номзодларнинг чет (инглиз, немис, француз) тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
45. Умумий ўрта таълим ташкилотларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўрнига мазкур низомнинг 11-иловасида назарда тутилган методикага мувофиқ ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.
Чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларга Вазирлик ҳамда республика олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
46. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 610-сон «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида чет тилларини билиш даражаси ҳақида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан ўтказиладиган синовдан озод этилади.
47. Номзодларга махсус касбий танловнинг ёзма иш, психофизиологик ўрганиш, умумжисмоний тайёргарлигини ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш тадбирлари бўйича синовларни қайта топширишга рухсат берилмайди.
48. Психофизиологик ўрганиш, умумжисмоний тайёргарлик ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш бўйича тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кўп балл тўплаган номзодлар қабул комиссиясининг қарорига кўра тиббий кўрикка қўйилади. Қабул комиссиясининг қарори мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ шаклда баённома билан расмийлаштирилади.
49. Махсус касбий танлов тадбирлари натижаларига кўра тиббий кўрикка қўйилган номзодлар сони камида бир қабул ўрнига иккита номзодни ташкил этмаган ҳолларда тиббий кўрикка қўйилмаган, бироқ махсус касбий танлов тадбирларидан энг юқори балл тўплаган номзодлар истисно тариқасида тиббий кўрикка қўйилади.
50. Номзодлар тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўтказилади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида номзоднинг соғлиғига кўра таълим ташкилотларида ўқишга яроқлилик даражаси тўғрисида ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хулоса чиқарилади. Соғлиғининг ҳолатига кўра таълим ташкилотларида ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилмайди.
(50-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
51. Якка тартибдаги якуний суҳбатнинг асосий мақсади ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 27 майдаги 160-сонли буйруғи (рўйхат рақами буйруғи 2972-2, 24.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 10/21/2972-2/0612-сон)
52. Якка тартибдаги якуний суҳбат Қабул комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида ҳар бир фан бўйича камида бир нафардан малакали мутахассис жалб этилган ҳолда ўтказилади.
Номзодларга бериладиган саволлар умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
(52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 26 февралдаги 85-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/2972-1/0388-сон)
53. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзодни баҳолашда унинг савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқий кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда уни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиши инобатга олинади.
54. Қабул комиссияси томонидан махсус касбий танлов натижалари ва якка тартибдаги якуний суҳбат бўйича номзодни таълим ташкилотларига ўқишга юбориш ёки юбормаслик тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
55. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.
56. Номзодлар танловлар пайтида синовлар ўтказиладиган жой ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши қатъий ман этилади.
Номзод томонидан синовларга калькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади. Бунда Қабул комиссияси раиси номзодни танловнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.
57. Махсус касбий танлов бошланишидан олдин психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), умумжисмоний тайёргарлик, чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.
58. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), умумжисмоний тайёргарлик, чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар тушган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
59. Номзодлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари асосида таълим ташкилотларига ўқишга юборилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
60. Қабул комиссияси ҳар йили 15 июнга қадар номзодларни ўқишга юбориш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги баённомани расмийлаштиради.
61. Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома номзодларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш ва уларни таълим ташкилотларига ўқишга юбориш тўғрисидаги Ички ишлар вазирининг буйруқларини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
62. Таълим ташкилотларига ўқишга юборилаётган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларни таълим ташкилотларига ўқишга юбориш тўғрисидаги буйруқдан кўчирма берилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
63. Таълим ташкилотларига ўқишга юборилаётган номзодлар билан ўқиш жойига юборилгунга қадар алоҳида тасдиқланган дастурга асосан ўқув машғулотлари ўтказилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
64. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориш учун ўтказилган танловлардан ўта олмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари қабул комиссиясининг қарори эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ички ишлар органларига қайтариб юборилади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
65. Номзодни ўқишга юбориш учун асос бўлган ҳужжатлар Вазирлик Кадрлар бош бошқармасида сақланади.
66. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориш учун ўтказилган танловлардан ўта олмаган номзодлар ўз хоҳишига кўра Вазирлик олий таълим ташкилотларида ўтказиладиган танловларда иштирок этишлари мумкин. Бунда номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари Вазирликнинг тегишли олий таълим ташкилотларига юборилади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
67. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориш учун ўтказилган танловлардан ўтган номзодлар ўқиш жойларига юборилгунга қадар хизмат ёки ўқув интизомини бузган ёхуд ўз хоҳишига биноан номзодлар сафидан четлаштирилган тақдирда, Қабул комиссияси унинг ўрнига тўпланган баллар миқдорига кўра ўтиш балидан кейинги ўринда турган номзодни ўқишга юбориш ҳуқуқига эга.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
68. Таълим ташкилотларига ўқишга юбориладиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимининг қасамёдини қабул қиладилар.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
69. Таълим ташкилотларида ўқиш даври ходимнинг умумий хизмат ўташ муддатига киритилади ва ички ишлар органлари ходимларига белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
70. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(1-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Мен, ____________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________га ўқишга киришга номзод _________________________________________________________, ўқишга қабул қилинсам ва ўқишни тамомлагандан сўнг мен билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлигим сабабли, захирага бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим.
______________________________________________________________________________га ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим. Чет тили бўйича синовларни (имтиҳонни) _______________ тилида топшираман. Хизмат заруратига кўра лозим топилган ерда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, белгиланган муддатда бошлиқларимга ва кадрлар бошқармаси (бўлими)га ёзма равишда хабар бераман.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
______________________________________(якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахснинг унвони, лавозими ва Ф.И.О.)
_____________ (имзо)
20___ йил «____» _____________________
(4-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
(5-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Индивидуал-психологик ўрганиш
МЕТОДИКАСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.
2. Дастлаб номзодларга индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.
3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ҳар йили тегишли қабул йили учун Қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда психологик тест синовлари бошлангунга қадар ишчи гуруҳ раисига юборилади.
4. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ишчи гуруҳ таркибидаги психолог ходимнинг сейфида сақланади ва у тестларнинг ошкор бўлиб кетмаслиги учун масъул ҳисобланади.
2-боб. Индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш
5. Индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин.
6. Индивидуал-психологик ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда, хонада номзодлар 20 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.
7. Индивидуал-психологик ўрганиш давомида номзодларга олтита вазифа бўйича бир юз йигирмата психологик тест берилади.
ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;
мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;
шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги;
касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.
9. Биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи вазифалар — ўнтадан савол (жами қирқта), бешинчи вазифанинг тўртта шкаласи — ўн тўрттадан савол (жами эллик олтита), олтинчи вазифа — ўн тўртта саволдан иборат бўлади. Бунда ҳар бир тўғри жавобга бир баллдан қўйилади.
10. Психологик тест бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.
11. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзод шахсан жавобгар. Жавоблар варақасидаги тегишли катакчаларни нотўғри белгилаган номзоднинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.
12. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
13. Психологик тест ўтказиш вақтида ўрганиш ўтказаётган шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.
14. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар бланкаларини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар бланкларини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.
15. Вазифаларнинг барчасини (бешинчи вазифадаги барча шкалани) муваффақиятли топширган номзод таълим ташкилотига кириш учун тавсия этилади ҳамда унга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
16. Индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган индивидуал-психологик ўрганиш тадбирида психологик тестларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
3-боб. Якуний қоидалар
17. Индивидуал-психологик ўрганиш синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.
18. Қайднома ишчи гуруҳ раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади. Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
(6-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _______________________________ (ички ишлар органи бошлиғининг унвони, Ф.И.О. ва имзоси) 20___ йил «___» ______________
Номзодни_______________________________________________________________________________________га махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тўғрисида ХУЛОСА _______________________________________________________________________________________________ни (номзоднинг Ф.И.О., ҳарбий хизматчилар ва ходимлар учун — махсус ёки ҳарбий унвони, лавозими)
_________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________га махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тўғрисида.
1. Номзодни дастлабки ўрганиш натижалари: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ 2. Махсус текшириш натижалари: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ 3. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ 4. Номзодни ўрганиш натижалари бўйича хулоса: _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________
___________________________________________________ (масъул шахснинг лавозими ва унвони)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
(7-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Ёзма иш (диктант) ўтказиш
МЕТОДИКАСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ёзма иш диктант ёздириш йўли билан номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
2. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари Қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича масъул ходимлар томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади, Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва зарур миқдорда кўпайтирилади.
3. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари муҳрланган ҳолда Қабул комиссияси масъул котибининг сейфида сақланади у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
4. Номзодларга дастлаб мазкур Методикада назарда тутилган ёзма иш (диктант) ўтказиш тартиби тушунтирилади.
5. Номзодларга ёзма ишни қайта топширишга рухсат берилмайди.
8. Диктант учун умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фан дастурлари доирасида ўтилган мавзуларга мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 26 февралдаги 85-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/2972-1/0388-сон)
9. Диктант матнининг ҳажми 170 — 200 та сўздан иборат бўлади.
10. Диктант ёзишдан олдин номзодларга диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилади.
Диктант ёзиш вақтида ҳар бир гап ўқиб эшиттирилгандан сўнг, ушбу гапни ёзишга киришилади. Ушбу гап ёзиб бўлингандан сўнг, гап яна бир бор ўқиб эшиттирилади.
мутлақо хатосиз ёзилган ёки битта орфографик ёхуд битта пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга – 5 балл қўйилади;
иккитагача орфографик ва иккитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 4 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги керак;
тўрттагача орфографик ва тўрттагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 3 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори саккизтадан, бироқ орфографик хатолар миқдори олтитадан ошмаслиги керак.
диктантдаги хатолар «3» балл учун белгиланган мезонлардан ортиқ бўлса, диктантга — 0 балл қўйилади ва «қониқарсиз» деб баҳоланади.
12. Кириш сўзларнинг ёзилишида олтитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган бўлса битта хато деб топилади.
13. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:
тасодифий хатолар;
такрорий хатолар;
сўз кўчиришдаги хатолар;
айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар.
14. Диктантдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.
3-боб. Якуний қоидалар
15. Текширилган ҳар бир диктантга Қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича масъул ходимлар ва ёзма ишни текширган аъзоси томонидан имзо қўйилади.
16. Ёзма иш натижалари бўйича иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома ёзма иш (диктант)ни ўтказишга масъул шахслар томонидан имзоланади ва қабул комиссияси раисига топширилади.
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
(8-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Психофизиологик ўрганиш
МЕТОДИКАСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик хислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён матнда махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида ўтказилади.
2. Номзодларни психофизиологик ўрганиш махсус комплекс ёрдамида ўтказилишининг асосий тамойили – номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича хулоса қилишда инсон омилидан ҳоли бўлиш ва субъективликдан сақланиш ҳисобланади.
3. Номзодларга психофизиологик ўрганиш ўтказишдан олдин мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.
2-боб. Психофизиологик ўрганишни ўтказиш ва унинг хулосаси
4. Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида ўтказилади.
5. Психофизиологик ўрганиш махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.
6. Ушбу хона:
етарли даражада табиий ва сунъий ёритилган бўлиши;
шовқиндан ҳимояланган бўлиши;
номзодга ажратилган жой қулай бўлиши лозим.
7. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага фақат бир нафар номзод қўйилади.
9. Психофизиологик ўрганишда номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади ва мазкур электродлар орқали 10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади.
10. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмайди.
11. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.
12. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур тадбирга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.
13. Психофизиологик ўрганиш вақтида уни ўтказаётган шахс номзодни узлуксиз равишда кузатиб туради.
14. Номзоднинг психофизиологик ўрганиш натижаси махсус комплекснинг автоматик равишда чиқариб берадиган хулоса (баҳо)си ҳисобланади.
15. Номзодларнинг психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича якуний балл 30 баллик тизимда баҳоланиб, якуний балл — D, қуйидаги формула D=E*6, яъни аппарат хулосаси бўйича олинган баҳо — Е, 6 (олти)га кўпайтириб чиқарилади ва якуний балл — D қайдномага қўйилади.
3-боб. Якуний қоида
16. Психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома психофизиологик ўрганиш бўйича масъул шахслар томонидан имзоланади ва қабул комиссияси раисига топширилади.
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
(9-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
МЕТОДИКАСИ
1-§. Умумий қоидалар
1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.
2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.
3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига спорт кийимида келиши лозим.
4. Номзод йигитлар қуйидаги машқларни бажаради:
тўсин(турник)да тортилиш;
100 метрга югуриш;
3000 метрга югуриш.
5. Номзод қизлар қуйидаги машқларни бажаради:
куч ишлатиш машқлари комплекси;
100 метрга югуриш;
1000 метрга югуриш.
6. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.
7. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра бажармаган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.
8. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра бажармаган, шунингдек машқларни бажаришда қониқарсиз баҳоланган номзодларга умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича синовларни қайта топширишга рухсат берилмайди.
2-§. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарганда — 0 балл билан баҳоланади.
Қизлар учун:
17,0 сония ичида бажарганда — 10,0 балл;
17,1 — 17,8 сонияда бажарганда — 7,0 балл;
17,9 — 18,4 сонияда бажарганда — 5,0 балл;
18,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарганда — 0 балл билан баҳоланади.
12. 3000 (1000) метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
20. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича масъул шахслар томонидан имзоланади ҳамда қабул комиссияси раисига топширилади.
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
(10-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
1. Номзод умумий ўрта таълим ташкилотларида чет тили сифатида инглиз, немис ёки француз тилларини ўрганган тақдирда чет тилларини ўзлаштирганлик даражаси компьютер дастурига киритилган тест саволларини бериш йўли билан текширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
2. Номзодларнинг чет (инглиз, немис, француз) тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича синов бошланишидан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган баҳолаш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.
3. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари Қабул комиссияси таркибидаги чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича масъул ходимлар томонидан 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилади, Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.
4. Ҳар бир саволга 4 тадан («А», «B», «C», «D») жавоблар варианти берилган бўлиб, ҳар бир тест саволига фақат битта тўғри жавоб белгиланиши лозим.
5. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун Қабул комиссияси масъул котиби жавобгар ҳисобланади.
6. Умумий ўрта таълим ташкилотларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўрнига мазкур низомнинг 11-иловасида назарда тутилган методикага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
7. Номзод ўқишга кириш учун берилган ариза (билдирги)да қайси чет тилидан имтиҳон топширишини кўрсатиши лозим.
2-боб. Чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш
8. Номзодга тест топшириқларини бажариш учун ўттизта саволга бир соат вақт меъёри белгиланади. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.
9. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
10. Тест саволларини шакллантиришда чет тилларига ихтисослашмаган умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 26 февралдаги 85-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/2972-1/0388-сон)
11. Тест синовлари натижаси «30» баллик тизимда, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл, ҳар бир нотўғри жавоб учун 0 балл билан баҳоланади.
3-боб. Якуний қоида
12. Чет тиллари (инглиз, немис, француз)ни ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома синовни қабул қилган масъул шахслар томонидан имзоланади ҳамда Қабул комиссияси раисига топширилади.
Чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш методикасига ИЛОВА
Номзодларнинг чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ҚАЙДНОМАСИ
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
(11-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон ўтказиш
МЕТОДИКАСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларни қабул қилиш учун тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкил этилади. Бунда фанлар бўйича тажрибали ва малакали ўқитувчилар жалб этилади.
2. Имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади ҳамда имтиҳон ўтказилишидан уч кун олдин номзодлар билан маслаҳатлар ташкил этилади.
3. Имтиҳон чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича ўтказиладиган тест синовлари учун ажратилган баллни ҳисобга олган ҳолда ягона кўп балли тизим бўйича максимал балл 30,0 балл билан баҳоланади.
4. Имтиҳонда тегишли чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.
5. Ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларга узрли сабабларсиз келмаган номзодларга имтиҳонлар қайта ташкил этилмайди.
2-боб. Баҳолаш мезонлари
6. Номзодларнинг имтиҳонда саволларга берган жавоблари мазкур бобда белгиланган мезонлар бўйича баҳоланади.
7. Чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши текширилади ва қуйидагича баҳоланади:
а) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 30,0 балл қўйилади:
матнни ўқишда хато қилмаса — 8,5 балл;
матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса — 8,5 балл;
матннинг (мақоланинг) мазмунини тўлиқ гапириб берса — 8,0 балл;
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволга ҳам жавоб берса — 5 балл;
б) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 25 балл қўйилади:
матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса ёки узрли сабабларсиз имтиҳонга келмаса — 0 балл қўйилади.
3-боб. Якуний қоидалар
8. Номзоднинг жавоблари қабул қилингандан сўнг, имтиҳонни қабул қилувчи ҳар бир мутахассис номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Мутахассислар томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга имтиҳон натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.
9. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади. Қайднома масъул шахслар томонидан имзоланади ҳамда Қабул комиссияси раисига топширилади.
10. Қабул қилинган имтиҳон бўйича эътирозлар шу куннинг ўзида Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳонни баҳолаш мезонларига ИЛОВА
Чет тилидан имтиҳон натижалари бўйича ҚАЙДНОМА
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
(12-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш бўйича қабул комиссияси номзодларнинг махсус касбий танлов натижаларини кўриб чиқиб ҳамда мазкур Низомнинг 48-бандига асосан, қарор қилади:
Т.р.
Номзоднинг Ф.И.О.
Махсус касбий танлов натижалари
Умумий балл
Тиббий кўрикка қўйилганлиги ёки қўйилмаганлиги ҳақида ёзув
(12-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
(13-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш
МЕТОДИКАСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Якка тартибдаги якуний суҳбат ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш мақсадида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилади.
2. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиаллик принципи асосида Қабул комиссияси томонидан ўтказилади.
3. Номзодларга бериладиган саволлар Қабул комиссияси аъзолари, шунингдек ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича малакали мутахассислар томонидан тузилади ва саволлар бўйича билет вариантлари 1 июнь кунига қадар тайёрланади ҳамда Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Билетларда саволларнинг такрорланишига йўл қўйилмайди.
4. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодни баҳолашда унинг савол мазмуни ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилиши инобатга олинади.
5. Қабул комиссия раиси томонидан тасдиқланган саволлар рўйхати ва билет вариантлари комиссия масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволлар рўйхати ва билет вариантлари ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.
6. Номзод якка тартибдаги якуний суҳбатга паспорти (идентификация ID-картаси) билан келиши шарт.
2-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш
7. Номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтиш учун аудиторияга Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича кетма-кетликда шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.
8. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзод ихтиёрий равишда танлаб олган 3 та саволдан иборат билетдаги саволларга жавоб беради.
Билетдаги:
биринчи савол — ҳуқуқшунослик фани;
иккинчи савол — Ўзбекистон тарихи фани;
учинчи савол — тарбия фанларидан иборат бўлади.
9. Номзодларга ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанларидан бериладиган саволлар мазмуни умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
10. Номзод билетлардан бирини танлаб олгач, саволларга тайёргарлик кўриши учун 20 дақиқа вақт берилади. Агар номзод хоҳласа тайёргарлик кўрмасдан жавоб беришига рухсат берилади.
11. Номзодларга тайёргарлик кўришлари учун Қабул комиссияси хонасига туташ бўлган алоҳида аудитория ажратилади. Унга 5 нафар номзод киритилиб, тайёргарлик кўриш жараёни комиссия котиби томонидан назорат қилинади.
12. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг комиссиянинг ҳар бир аъзоси унга ўз баҳосини қўяди. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик балли аниқланади.
13. Номзоднинг саволларга берган жавоблари қуйидаги 4 та мезонлар бўйича баҳоланади:
саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериши;
саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши;
саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаши;
саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга ҳавола қилиши.
14. Ҳар бир мезон 5 та баҳолаш даражасига эга:
максимал;
яхши;
ўрта;
паст;
қониқарсиз.
Т/р
Баҳолаш мезонлари
Мезонларни баҳолаш даражаси (фоизда)
Максимал
Яхши
Ўрта
Паст
Қониқарсиз
1.
Саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериш
100
75
50
25
0
2.
Саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаш
100
75
50
25
0
3.
Саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш
100
75
50
25
0
4.
Жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга мурожаат қилиш
100
75
50
25
0
Номзоднинг ҳар бир саволга берган жавоби тўртта мезон бўйича бешта баҳолаш даражасига кўра фоиз ҳисобида баҳоланади ва арифметик ҳисоблаш орқали савол учун ўртача балл қўйилади.
16. Номзоднинг ҳар бир савол бўйича берган жавоби қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади:
A=(B÷100)× C
A — савол бўйича тўпланган балл;
B — савол бўйича максимал балл;
C — савол бўйича тўпланган фоиз.
17. Қабул комиссияси аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ўртача арифметик балл қўйилади.
4-боб. Якуний қоидалар
18. Якка тартибдаги суҳбатга белгиланган сана ва вақтда келмаган номзодларга бошқа сана ва вақтда якка тартибдаги суҳбатда иштирок этиш учун рухсат берилмайди.
19. Ҳар бир номзоднинг якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари мазкур методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома билан расмийлаштирилади.
20. Мазкур қайднома қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ва масъул котибга топширилади.
(13-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 27 майдаги 160-сонли буйруғи (рўйхат рақами буйруғи 2972-2, 24.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 10/21/2972-2/0612-сон)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА
(14-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
Хорижий давлатлар таълим ташкилотларида ўқиш учун танлов ўтказиш бўйича қабул комиссияси номзодларнинг махсус касбий танлов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларини кўриб чиқиб ҳамда мазкур Низомнинг 60-бандига асосан, қарор қилади:
(14-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2972-3, 28.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 10/18/2972/0710-сон; 31.03.2020 й., 10/20/2972-1/0388-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 10/21/2972-2/0612-сон, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 30.11.2024 й., 10/24/2972-3/0986-сон; 13.10.2025 й., 10/25/3690/0925-сон)