toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
буйруғи
Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2593-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги бўйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 20 майдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2593, 2014 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 298-модда) билан тасдиқланган Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир З. МИРЗАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 январь,
42-сон
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 19 январдаги 42-сонли буйруғига
ИЛОВА
Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банддаги «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши» деган сўзлар «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 20-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиалларига» деган сўзлар «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг минтақавий пахта терминалларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 2-иловадаги «Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази мутахассисининг хулосаси» деган сўзлар «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиали мутахассисининг хулосаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти билан келишилган.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Б. ЮСУПОВ
2018 йил 17 январь
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А. МАҚСУДОВ
2018 йил 17 январь
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси С. ХАЙДАРОВ
2018 йил 18 январь
«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси У. АХУНОВ
2017 йил 18 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 10/18/2593-2/0688-сон)