1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Техник-иқтисодий асослар ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар экспертизаси тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
тасдиқланган техник-иқтисодий асослари ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш тақиқланади;
лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан ижобий хулоса берилган ҳолдагина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланади;
лойиҳаларни амалга оширишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда лойиҳалар техник-иқтисодий асослари ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари бўйича Марказнинг ўрнатилган тартибдаги комплекс экспертизаси натижалари бўйича ижобий хулосаси мавжуд бўлмаган тақдирда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ва пудрат ташкилотларининг номини кўрсатиш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
2. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-бандидаги талаблар Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш концепциялари доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат қарорлари доирасида, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига, шунингдек, давлат корхоналарининг, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик субъектларининг, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган бошқа лойиҳаларга нисбатан жорий этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони регламентининг 3-иловаси:
«10. Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари, шунингдек, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш концепциялари»;
б) II-бўлими қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:
«8. Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш концепциялари доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат қарорлари доирасида, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига, шунингдек, давлат корхоналарининг, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик субъектларининг, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган бошқа лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ва техник-иқтисодий ҳисоб- китобларини тасдиқлаш».
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.