1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Техник-иқтисодий асослар ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар экспертизаси тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари фақатгина Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан ижобий хулоса берилган ҳолдагина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
лойиҳаларни амалга оширишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда лойиҳалар техник-иқтисодий асослари ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари бўйича Марказнинг ўрнатилган тартибдаги комплекс экспертизаси натижалари бўйича ижобий хулосаси мавжуд бўлмаган тақдирда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ва пудрат ташкилотларининг номини кўрсатиш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
2. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-бандидаги талаблар Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш концепциялари доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат қарорлари доирасида, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига, шунингдек, давлат корхоналарининг, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик субъектларининг, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган бошқа лойиҳаларга нисбатан жорий этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)