1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт;
2.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Болалар жисмоний тарбияси ва спортини 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ ҳолда ривожлантириш масалаларида ишларни аниқ мувофиқлаштиришни таъминлаш ҳамда ягона давлат сиёсатини ўтказиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Марказий ижроия аппаратини 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қарамоғига ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлар кенгаши ва муассисларининг таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари Жамғарма Марказий ижроия аппаратига бевосита бўйсунадилар ва айни вақтда халқ таълимининг тегишли ҳудудий органларига ҳисобот берадилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 октябрдаги ПФ-3154-сон Фармони билан Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси учун белгилаб берилган асосий вазифалар, ҳуқуқ, имтиёз ва молиялаш манбалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасида сақлаб қолинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 24 октябрдаги ПФ-3154-сон Фармонининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 29 август,
ПФ-3481-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 390-модда)