toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
Қарори
«Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2009-2]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2009 йил 16 августдаги 2009-21, 83, 01-02/8-14, 5-сон «Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2009, 2009 йил 19 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 39-сон, 428-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2016 йил 16 майдаги 2016-12, 31, 01-02/8-37, 2-сон «Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2009-1, 2016 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 20-сон, 229-модда).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 январь,
2018-05-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 январь,
8-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. ТОХИРИЙ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 январь,
01-02/8-5-сон
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 январь,
2018-1-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2018 й., 10/18/2009-2/0643-сон)