Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.».
«г) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Ушбу ҳужжатлардан нусха олиниб, асли қайтариб берилади;».
«г) ваколатхона ёки филиалга берилган ваколатларни белгиловчи ҳужжат ҳамда ваколатхона ёки филиал номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи (паспорт ёки уни ўрнини босадиган) ҳужжати. Ушбу ҳужжатлардан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.»;
4.
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Резидент ва норезидент жисмоний шахслар томонидан миллий валютада депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка мазкур Йўриқноманинг 5-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тақдим қилинади (нусхаси олиниб, асли қайтарилади). Ҳисобварақ очиш учун ариза жисмоний шахслар томонидан шахсан тақдим этилиши лозим, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Жисмоний шахслар ўзлари танлаган банк (филиал)да ушбу Йўриқномада белгиланган тартибда депозит ҳисобварақ очганларидан сўнг, шу банк (филиал)да банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланган ҳолда бошқа депозит ҳисобварақларни очишлари мумкин.».