Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 991-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 январь,
26-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 январдаги 26-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Жамғарманинг бўш турган маблағларини Кенгаш томонидан белгиланган тартибда параметрлар доирасида тижорат банкларининг депозитларига ҳамда бошқа молиявий активларга жойлаштиради».
«Жамғарма фаолиятини моддий-техник таъминлаш, асосий воситалар ва номоддий активлар харид қилиш, Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда операция харажатларини, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатга ҳақ тўлашга тенглаштирилган тўловларни ҳамда рағбатлантирувчи тусдаги тўловларни тўлаш харажатларини амалга ошириш».
7. 22-банддаги «20» рақами «21» рақами билан алмаштирилсин.
8. 35-банднинг биринчи хатбошидаги «1 миллион АҚШ долларидан» сўзлари «4 млрд сўмдан» сўзлари билан алмаштирилсин, «эквивалентда» сўзлари чиқариб ташлансин.
9. 41 ва 68-бандлардаги «3 (уч)» сўзлари «2 (икки)» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Қуйидаги мазмундаги 411-банд қўшилсин:
«411. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, уларни кўриб чиқишнинг тўғрилиги ва имтиёзли кредитлар ажратилиши, шунингдек имтиёзли кредитлар ажратиш ва улар бўйича компенсация олишнинг барча жараёни ушбу Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан масъулият тижорат банкларининг раҳбарларига юкланади».
11. 42-банддаги «бир ҳафта» сўзлари «3 (уч) иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин.
«Банк кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация Кенгаш томонидан тасдиқланадиган тадбиркорлик фаолиятининг устувор йўналишларига ва ставкаларга мувофиқ берилади».
13. 44-бандга «Жамғарма» сўзидан кейин «1 (бир) иш куни мобайнида» сўзлари қўшилсин.
«45. Бош тижорат банки ижобий қарорни олгандан сўнг бу ҳақда дарҳол банк филиалига хабар беради. Шу билан бирга, бош банкдаги ваколатли шахс банк, Жамғарма ва кредит олувчи ўртасида компенсация тақдим этиш тўғрисида уч томонлама шартномани имзолайди ҳамда уни 1 (бир) иш куни мобайнида кичик тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакили имзолаши учун банк филиалига юборади».
«47. Жамғарма компенсация тақдим этишни рад этган тақдирда бош тижорат банки банк филиалини дарҳол бундан хабардор қилади. Банк филиали кредитлар бўйича компенсация бериш рад этилгани ҳақида хабарномани олганидан сўнг кичик тадбиркорлик субъектига кредит ажратиш рад этилгани хусусида маълум қилади.
Бунда банк филиали кичик тадбиркорлик субъектига умумий равишда белгиланган тартибда бозор шартларида кредит шартномаси тузишни таклиф этади».
«51. Жамғарма компенсацияси компенсация бериш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бир пайтнинг ўзида банк реестри асосида бир қанча кредит шартномалари бўйича банкнинг «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» 29801 транзит ҳисоб рақамига ўтказилади.
Бунда «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» 29801 транзит ҳисоб рақамига тушган маблағлар банкнинг Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси субсидиялари ҳисобига қопланадиган» ҳисобланган фоизларни олиш» 16300 ҳисоб рақамига автоматик равишда ўтказилади».
20. 61-банддаги «500 минг АҚШ долларидан ошмайдиган ёки кафиллик олиш учун ариза тақдим этилган кундаги эквивалент миқдорида берилади» сўзлари «2 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
«69. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма кафиллигини олиш учун бош тижорат банки томонидан юборилган ҳужжатлар тўпламини қабул қилгандан сўнг 5 (беш) иш куни мобайнида:
тақдим этилган ҳужжатларни текширади. Жамғарма, зарур бўлганда, 1 (бир) иш куни мобайнида бош банкдан етишмаётган ахборотни (ҳужжатларни) сўраб олади;
ушбу Низомнинг 68-бандида назарда тутилган умумлаштирилган маълумотларни ушбу Низом шартларига мувофиқлик юзасидан текширади;
кафолат олиш учун ариза маъқулланган тақдирда хулосани расмийлаштиради ва унга кичик тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотни илова қилади».
24. 70-банддаги «уч кун муддатда» сўзлари «2 (икки) иш куни мобайнида» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. 71-банддаги «беш кун муддатда» сўзлари «3 (уч) иш куни мобайнида» сўзлари билан алмаштирилсин.