Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3080-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2017 йил 1 декабрдаги ПҚ-3420-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 2 августдаги 572-сон
қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 782-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
б)
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Марказнинг тўлиқ номи:
давлат (ўзбек) тилида — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази;
рус тилида — Центр исламской цивилизации в Узбекистане при Кабинете Министров Республики Узбекистан;
инглиз тилида — Center of Islamic Civilization in Uzbekistan under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;
араб тилида — لدي مجلس الوزراء لجمهورية أوزبكستان مركز الحضارة الإسلامية في أوزبكستان ».