

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;04.09.2003
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><a id="onLBC350147">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6235"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;</span></div><div id="LBC6965"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг);</span></div><div id="LBC6966"><span class="iorRN">3.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг);</span></div><div id="LBC6967"><span class="iorRN">4.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]</span></div></a></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><a id="onLS350147">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3721"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари;</span></div><div id="LS3740"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]</span></div></a></div><div class="ACCEPTING_BODY"><a id="350149">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг</a></div><div class="ACT_FORM"><a id="350150">қарори</a></div><div class="ACT_TITLE"><a id="350151">ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИНГ ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ ВА УЛАРНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА</a></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><a id="569316">Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги <a href="/mact/246039?ONDATE=04.09.2003 00#294257">қарорига </a>асосан ўз кучини йўқотган.</a></div><div class="BY_DEFAULT"><a id="350153"></a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350154">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарорининг <a href="/mact/305578?ONDATE=30.03.2001 00#305608">2-бандига </a>мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350155">1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартиби тўғрисидаги <a href="/mact/350147?ONDATE=12.07.2001 00#350167">низом </a>иловага мувофиқ тасдиқлансин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350156">2. Шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350157">бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шартномаларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқсин ва уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350158">шартномаларнинг намунавий шакллари белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгандан кейин, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шартномалар тузишда амалий ёрдам кўрсатиш учун ҳудудий давлат инспекцияларини улар билан таъминласин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350159">3 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги шартномаларнинг тўғри тузилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномалар бўйича томонларнинг шартномавий мажбуриятлари бажарилиши устидан мунтазам равишда мониторинг олиб борилишини таъминласин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350160">4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Холтоев зиммасига юклансин.</a></div><div class="SIGNATURE"><a id="350161">Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ</a></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><a id="350163">Тошкент ш.,</a></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><a id="350164">2001 йил 12 июль,</a></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><a id="350165">297-сон</a></div><div class="BY_DEFAULT"><a id="350167"></a></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><a id="350168">Вазирлар Маҳкамасининг<br />2001 йил 12 июлдаги 297-сон <a href="/mact/350147?ONDATE=12.07.2001 00#350149">қарорига</a><br />ИЛОВА</a></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><a id="350169">Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартиби тўғрисида </a></div><div class="ACT_FORM"><a id="350170">низом</a></div><div class="BY_DEFAULT"><a id="350171"></a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="350172">I. Умумий қоидалар</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350173">1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузиш ва уларни бажаришнинг асосий шартларини назарда тутади, шунингдек уларни шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш бўйича бош давлат инспекцияси ҳудудий органлари (кейинги ўринларда «Бошдавинспекция» ҳудудий органлари деб аталади) томонидан рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350174">2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда хўжаликлар деб аталади) эҳтиёжлари учун моддий-техника ресурслари етказиб бериш, шунингдек хўжаликларга механизациялашган ишларни бажариш, сервис, агрокимё, агротехника ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича шартномаларга (кейинги ўринларда шартномалар деб аталади) тадбиқ этилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350175">3. Моддий-техника ресурслари (эҳтиёт қисмлар, уруғлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва шу кабилар) етказиб бериш юзасидан шартнома бўйича етказиб берувчи ташкилот хўжаликка келишилган муддатда ёки муддатларда ишлаб чиқарадиган ёки харид қиладиган товарларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун етказиб бериш, хўжалик эса моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350176">4. Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан шартнома бўйича бажарувчи ташкилот хўжалик топшириғига биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис, агрокимё, агротехника ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатишни таъминлаш, хўжалик эса ушбу ишлар (хизматлар)ни қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="350177">II. Шартномаларни тузиш</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350178">5. Шартномаларни тузишда томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (<a href="/mact/111189?ONDATE=01.03.1997 00#155621">364-381</a>, <a href="/mact/180552?ONDATE=01.03.1997 00#183225">439</a>-моддалар)га, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/18942">Қонунига</a>, ушбу Низомга ҳамда моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)ни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қиладилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350179">6. Моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича Шартномаларни тузиш хўжалик жойлашган жойда қишлоқ хўжалиги йили бошланишидан икки ой олдин амалга оширилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350180">7. Моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномалар уч нусхада тузилади ва имзоланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350181">8. Моддий-техника ресурсларини етказиб бериш шартномалари шартлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг <a href="/mact/111189?ONDATE=01.03.1997 00#155454">353-381</a>, <a href="/mact/180552?ONDATE=01.03.1997 00#180613">386-424</a>, <a href="/mact/180552?ONDATE=01.03.1997 00#183218">437-456</a>, <a href="/mact/180552?ONDATE=01.03.1997 00#183631">468-478</a>-моддаларига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/18942">Қонунига</a>, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350182">9. Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномалар шартлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг <a href="/mact/111189?ONDATE=01.03.1997 00#155454">353-381</a>, <a href="/mact/180552?ONDATE=01.03.1997 00#188672">631-655</a>, <a href="/mact/180552?ONDATE=01.03.1997 00#189499">703-708</a>-моддаларига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/18942">Қонунига</a>, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350183">Томонлар Шартномаларни тузишда ўзларининг тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилгандан кейин эълон қилинган намунавий шартлари (шакллари)га амал қилишлари мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350184">10. Моддий-техника ресурсларини етказиб бериш бўйича шартнома шартноманинг мақсадини, етказиб бериладиган товарнинг миқдори, сифати, тури, бутлиги, идиши ва идишга жойланиши, нархини, етказиб бериш муддатлари (даврлари)ни ҳисоб-китоб қилиш тартибини, томонларнинг мажбуриятларини, шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда томонларнинг жавобгарлигини, келишмовчиликларни ҳал этиш тартибини, томонларнинг реквизитларини, шартноманинг тузилган санаси ва жойини назарда тутади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350185">Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартнома шартноманинг мақсадини, ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) ҳажми, сифати, нархини, муддатларини, шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда томонларнинг жавобгарлигини, келишмовчиликларни ҳал этиш тартибини, томонларнинг реквизитларини, шартноманинг тузилган санаси ва жойини назарда тутади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350186">Шартномалар шунингдек мазкур турдаги шартномалар учун ёки томонлардан бирининг аризасига биноан улар юзасидан битим тузишга эришилган шартномалар учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа жиддий шартларни ҳам назарда тутиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350187">11. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг <a href="/mact/180552#182578">398-моддасига </a>мувофиқ, етказиб бериш шартномаси бўйича етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари миқдори тегишли ўлчов бирликларида ёки пул ифодасида назарда тутилади. Шартнома товар миқдорини белгилаш тартибини назарда тутиши мумкин. Агар шартнома етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари миқдорини белгилаш имконини бермаса, шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350188">12. Агар моддий-техника ресурслари турлари, моделлари, ҳажмлари, ранглари ва бошқа белгилари бўйича муайян нисбатда етказиб берилиши керак бўлса етказиб бериш шартномаси уларнинг тури тўғрисидаги шартларни назарда тутиши керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350189">13. Моддий-техника ресурслари ва кўрсатиладиган хизматлар (бажариладиган ишлар) миқдори стандартлар талабларига, техник шартларга, шартномада назарда тутилган товарлар, намуналар (эталонлар) сифатига талабларни белгилайдиган бошқа ҳужжатларга мувофиқ бўлиши керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350190">Шартномада сифатга стандартлар, техник шартлар, бошқа ҳужжатлар, намуналар (эталонлар)га нисбатан янада юқори талаблар назарда тутилиши мумкин.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350191">Стандартлар, техник шартлар, бошқа ҳужжатлар тартиб рақами шартномада кўрсатилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350192">14. Агар товарларнинг муайян тўплами бут ҳолда етказиб берилиши керак бўлса шартномага моддий-техника ресурсларининг бут ҳолда бўлиши тўғрисидаги шартлар киритилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350193">15. Моддий-техника ресурсларининг характери унинг идишда ва (ёки) ўровда бўлишини талаб қилган тақдирда шартнома моддий-техника ресурсларининг идишда ва (ёки) ўровда етказиб берилиши шартларини назарда тутиши керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350194">16. Етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) муддатлари (даврлари)ни томонлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таъминлаш учун етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)нинг муайян маромда бўлишини таъминлаш заруриятини ҳисобга олган ҳолда белгилайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350195">Зарурат бўлганда моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) муддатлари ва уларнинг турлари шартноманинг таркибий қисми бўлган жадвалда белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг <a href="/mact/180552?ONDATE=01.03.1997 00#183220">438-моддасига </a>мувофиқ етказиб бериш шартномаси, қоидага кўра, камида бир йил муддатга тузилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350196">Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномаларда муддатлар, қоидага кўра, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)нинг бошланғич, охирги ва оралиқ муддатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350197">17. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг <a href="/mact/18942?ONDATE=01.11.1998 00#19313">10-моддасига </a>мувофиқ ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилашда шартномада товар (ишлар, хизматлар) қийматини қонун ҳужжатларида белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўлаш шарти албатта назарда тутилиши керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350198">18. Шартномада шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда томонларнинг жавобгарлиги, шунингдек келишмовчиликларни ҳал этиш тартиби назарда тутилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350199">Томонларнинг шартнома бўйича жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг <a href="/mact/111189?ONDATE=01.03.1997 00#155276">324-339</a>-моддалари талабларига мувофиқ белгиланади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="350200">III. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350201">19. Мазкур Низомнинг <a href="javascript:scrollText(350174)">2-бандида </a>кўрсатилган моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномалар Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш туман (ҳудудий) давлат инспекциясида (кейинги ўринларда «давлат инспекцияси» деб аталади) рўйхатдан ўтказилиши шарт ва рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб кучга киради.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350202">20. Моддий-техника ресурслари етказиб берувчи ёки хизматларни бажарувчи хўжалик билан шартнома тузилган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда хўжалик жойлашган жойдаги давлат инспекциясига томонлар имзолаган шартномани уч нусхада тақдим этади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350203">21. Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган шартномалар давлат инспекцияси томонидан уч иш куни мобайнида кўриб чиқилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350204">Давлат инспекцияси шартномани кўриб чиқишда:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350205">шартнома тузишнинг тўғрилигини, унинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350207">шартномада белгиланган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) миқдори, тури, муддати ва бошқа шартларининг агротехника талабларига мувофиқлигини;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350208">моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича нархлар белгиланишининг тўғрилигини аниқлайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350209">22. Шартнома қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда давлат инспекцияси уни рўйхатдан ўтказади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350211">23. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун давлат инспекциясида рўйхатдан ўтказиш дафтари юритилади, унга рўйхатдан ўтказилган шартномалар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киритилади:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350212">рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350213">шартнома тузилган сана;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350215">шартнома рўйхатдан ўтказилган сана;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350217">шартноманинг томонлари;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350219">етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари ва кўрсатиладиган хизматлар (бажариладиган ишлар) турлари ва миқдори;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350220">шартнома суммаси;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350222">сана ва рўйхатдан ўтказилган шартномани олган шахснинг имзоси.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350223">24. Рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида шартноманинг барча нусхаларига белги қўйилади. Шартноманинг икки нусхаси уни тақдим этган ташкилотга берилади, шартноманинг бир нусхаси эса давлат инспекциясида қолади ва уч йил мобайнида сақланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350224">25. Шартнома қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаган ва товарлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатишга нархлар асоссиз равишда ошириб юборилган ҳолларда шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказишнинг рад этилиши ёзма шаклда тузилади ва рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда асосланиши керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350225">26. Моддий-техника ресурслари етказиб берувчи ёки хизматлар кўрсатувчи шартнома қайта ишлангандан кейин уни такроран тақдим этишга ҳақлидир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350226">Шартнома рўйхатдан ўтказиш учун такроран тақдим этилганда у давлат инспекцияси томонидан мазкур Низомнинг <a href="/mact/350147?ONDATE=12.07.2001 00#350202">20-26</a>-бандларига мувофиқ кўриб чиқилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350227">27. Давлат инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилган шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар шартнома каби тартибда расмийлаштирилади ва рўйхатдан ўтказиш учун уч нусхада давлат инспекциясига тақдим этилади. Ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун улар томонлар имзолаган кундан бошлаб уч кун муддатда тақдим этилиши керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350228">28. Давлат инспекцияси тақдим этилган ўзгартириш ва қўшимчаларни мазкур Низомнинг <a href="/mact/350147?ONDATE=12.07.2001 00#350202">20-27</a>-моддаларига мувофиқ кўриб чиқади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="350229">IV. Шартномаларни бажариш</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350230">29. Шартномалар уларнинг шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур даражада бажарилиши, бундай шартлар ва талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда эса — амалдаги муомала одатларига мувофиқ бажарилиши керак.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350232">30. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисидаги қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки тилхат санаси шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган кун ҳисобланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350233">Ҳисоб-китоб ҳужжатидаги банк муассасаси штампида кўрсатилган сана хўжалик томонидан моддий-техника ресурслари, хизматлар (ишлар)га ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилган кун ҳисобланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350234">31. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг <a href="/mact/180552?ONDATE=01.03.1997 00#183228">440-моддасига </a>мувофиқ моддий-техника ресурслари хўжаликнинг розилиги билан муддатидан олдин етказиб берилиши мумкин. Муддатидан олдин етказиб берилган ва харидор томонидан қабул қилинган моддий-техника ресурсларига ҳақ тўланади ва улар кейинги даврда етказиб берилиши керак бўлган маҳсулотлар ҳисобига ўтказилади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350235">32. Хўжалик етказиб берувчи ташкилотни хабардор қилган ҳолда етказиб бериш муддати кечиктириб юборилган маҳсулотни, агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қабул қилишни рад этишга ҳақлидир. Етказиб берувчи томонидан билдиришнома олингунгача етказиб берилган моддий-техника ресурсларини хўжалик қабул қилишга ва ҳақини тўлашга мажбурдир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350236">33. Мазкур номенклатура (ассортимент)га кирувчи бир хил номдаги кўп миқдордаги моддий-техника ресурслари етказиб берилиши бошқа номдаги моддий-техника ресурслари тўлиқ етказиб берилиши ўрнига ўтмайди, товарлар етказиб бериш хўжаликнинг олдиндан берилган ёзма розилиги ёки хўжалик маҳсулотни фойдаланиш учун қабул қилиб олган ҳоллар бундан мустасно, бу ҳақда давлат инспекциясига ёзма билдиришнома берилади. Кўрсатиб ўтилган ҳолларда тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрни тўлдирилмайди.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350237">34. Электр энергияси, газ, сувни хўжаликларгача етказиб беришга, уларни етказиб бериш воситалари сақланишини таъминлашга ва уларга сарфланадиган харажатларга етказиб берувчи ташкилотлар томонидан ҳақ тўланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350238">35. Ерни шудгорлашни механизациялашга доир бажарилган ишлар ва бошқа хизматлар бевосита хўжаликларнинг масъул ходимлари томонидан далолатнома бўйича қабул қилинади. Далолатномада бажарилган хизматлар миқдори, уларнинг сифати, шудгорлаш чуқурлиги ва бошқа агротехника кўрсаткичлари қайд этилади.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="350239">V. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоли масалаларни ҳал этиш</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350240">36. Томонлар шартнома бажарилиши учун барча зарур чораларни кўришлари шарт. Улар ушбу мақсадларда қонун ҳужжатларида ва (ёки) шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бузилганлиги учун белгиланган тартибда жавобгарлик чора-тадбирлари қўлланилишини талаб қилишга ҳақлидир.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350241">37. Томонлар шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг <a href="/mact/18942?ONDATE=01.11.1998 00#20197">24-32</a>-моддаларига мувофиқ жавоб берадилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350242">38. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёхуд «Бошдавинспекция» ва унинг ҳудудий органлари иштирокида ушбу келишмовчиликлар ва низоли масалаларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350243">39. Томонлар низоли масалаларни судгача ҳал этиш жараёнида келишишга эришмаган тақдирда, хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақлидирлар.</a></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><a id="350244">VI. Якуний қоидалар</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350245">40. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) шартномаларининг тўғри тузилиши ва шартномалар бўйича томонларнинг шартнома мажбуриятларини бажариши устидан давлат назорати ва мониторингни Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш Бош давлат инспекцияси, унинг ҳудудий органлари, шунингдек ушбу функциялар қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган бошқа давлат органлари амалга оширади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350246">41. «Бошдавинспекция» ва ҳудудий давлат инспекциялари:</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350247">тузилган шартномаларнинг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик <a href="/mact/180552"> кодекси</a> талабларига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/18942">Қонунига</a> ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлигини;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350248">тузилган шартномалар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонунчиликка кўра томонларнинг жавобгарлиги чораларига мувофиқлигини;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350250">етказиб берилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва ўз вақтидалигини;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350252">аванс бериш, товарлар етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) муддатларига риоя этилишини;</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350253">етказиб берилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) сифати мавжуд техник шартларга ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлиги назорат қилинишини таъминлайдилар.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350254">«Бошдавинспекция» ва ҳудудий давлат инспекцияларининг ҳуқуқ ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тўғрисидаги <a href="/mact/305578?ONDATE=30.03.2001 00#306647">низом </a>билан белгиланади.</a></div><div class="ACT_TEXT"><a id="350255">42. «Бошдавинспекция» ва унинг ҳудудий органлари, шунингдек тегишли давлат органлари шартномалар тузилиши ва бажарилишига ўз ваколатлари доирасида зарур ёрдам кўрсатадилар ва кўмаклашадилар.</a></div><br /><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><a id="350152">(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 13-сон, 91-модда)</a></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
