Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2963]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2019 йил 12 июндаги 71-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2963-1, 19.06.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 13 сентябрдаги 69-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2826, 2016 йил 20 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й. 38-сон, 453-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 декабрь,
191-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 29 декабрдаги 191-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг 4-бандига мувофиқ пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 206 720 сўм белгиланди.
2. 2017 йил 1 декабрдан кейин иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларни (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
2017 йил 1 декабргача тайинланган пенсиялар, юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонда белгиланган 1,15 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.
3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (172 240 сўм х 8 = 1 377 920 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
4. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти қўлланилган янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 1 377 920 сўм (172 240 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган фоизга кўпайтирилади.
5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (172 240 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А. ХАИТОВ
2017 йил 29 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи
миқдорлари
Ўзгартиришлар санаси ва даври
Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори
Сўмларда:
01.01.1973 йилдан
70,00
01.01.1992 йилдан
350,00
01.03.1992 йилдан
(350,00 + 550,00) / 2 = 450,00
01.04.1992 йилдан
550,00
01.07.1992 йилдан
1 000,00
01.09.1992 йилдан
1 250,00
01.10.1992 йилдан
2 000,00
01.01.1993 йилдан
2 500,00
01.04.1993 йилдан
3 000,00
01.06.1993 йилдан
7 500,00
01.07.1993 йилдан
11 250,00
01.09.1993 йилдан
13 500,00
01.11.1993 йилдан
16 200,00
Сўм-купонларда:
01.12.1993 йилдан
24 300,00
01.01.1994 йилдан
30 000,00
01.03.1994 йилдан
45 000,00
01.06.1994 йилдан
70 000,00
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм):
01.07.1994 йилдан
70,00
01.08.1994 йилдан
100,00
01.03.1995 йилдан
150,00
01.09.1995 йилдан
250,00
01.04.1996 йилдан
400,00
01.09.1996 йилдан
550,00
01.12.1996 йилдан
600,00
01.07.1997 йилдан
750,00
01.07.1998 йилдан
1 100,00
01.01.1999 йилдан
1 320,00
01.08.1999 йилдан
1 750,00
01.08.2000 йилдан
2 450,00
01.08.2001 йилдан
3 430,00
01.04.2002 йилдан
3 945,00
01.08.2002 йилдан
4 535,00
01.05.2003 йилдан
5 440,00
01.08.2004 йилдан
6 530,00
01.05.2005 йилдан
7 835,00
01.10.2005 йилдан
9 400,00
01.07.2006 йилдан
10 800,00
01.11.2006 йилдан
12 420,00
01.08.2007 йилдан
15 525,00
01.11.2007 йилдан
(15 525,00 + 18 630,00) / 2 = 17 077,50
01.12.2007 йилдан
18 630,00
01.04.2008 йилдан
20 865,00
01.09.2008 йилдан
25 040,00
01.11.2008 йилдан
(25 040,00 + 28 040,00) / 2 = 26 540,00
01.12.2008 йилдан
28 040,00
01.08.2009 йилдан
33 645,00
01.12.2009 йилдан
37 680,00
01.08.2010 йилдан
45 215,00
01.12.2010 йилдан
49 735,00
01.08.2011 йилдан
57 200,00
01.12.2011 йилдан
62 920,00
01.08.2012 йилдан
72 355,00
01.12.2012 йилдан
79 590,00
01.08.2013 йилдан
(79 590,00 + 91 530,00) / 2 = 85 560,00
01.09.2013 йилдан
91 530,00
01.12.2013 йилдан
(91 530,00 + 96 105,00) / 2 = 93 817,50
01.01.2014 йилдан
96 105,00
01.09.2014 йилдан
107 635,00
01.12.2014 йилдан
(107 635,00 + 118 400,00) / 2 = 113 017,50
01.01.2015 йилдан
118 400,00
01.09.2015 йилдан
130 240,00
01.10.2016 йилдан
149 775,00
01.12.2017 йилдан
172 240,00
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 10/18/2963/0554-сон)