toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
«Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 10 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2050-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2009 йил 13 октябрдаги 107-сон «Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2050, 2009 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 545-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 1 декабрь,
259-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 декабрдаги 259-сон буйруғига
ИЛОВА
«Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Буйруқ муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сон «Автомототранспорт воситаларини рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлар тўплами, 1997 й., 5-сон, 18-модда)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сонли «Автомототранспорт воситаларини рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлар тўплами, 1997 й., 5-сон, 18-модда)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
мулкдор-жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, шунингдек мулкдор-юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки номланиши ўзгарганда;
автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш жойини ўзгартиришни талаб қилмаган ҳолда автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турар) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда;
юридик шахсларга тегишли юк автомототранспорт воситаларининг, автобус ва микроавтобусларнинг сақлаб туриладиган жойи ўзгарганда;
автомототранспорт воситаларининг ранги ва (ёки) рақамли агрегати ўзгарганда;
автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланганда;
автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ёки рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки йўқолганда.»;
в) 9-банддаги «Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига» деган сўзлар «Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига (бундан кейинги ўринларда ИИВ ЙҲХББ деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ҳузуридаги «Ўзавтомотобелги» шуъба корхонасида (бундан кейинги ўринларда шуъба корхона деб юритилади)» деган сўзлар «ИИВ ЙҲХББ қошидаги «Uzavtomotobelgi» Давлат унитар корхонасида (бундан кейинги ўринларда Давлат унитар корхона деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«шуъба корхонасига» деган сўзлар «Давлат унитар корхонага» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 12-банддаги «Шуъба корхона» деган сўзлар «Давлат унитар корхона» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Автомототранспорт воситаларининг ҳар бир қайта тикланган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ҳақидаги маълумот ИИВ ЙҲХББ ва Ахборот маркази электрон ҳисоб базасига киритилади.»;
ж) қуйидаги мазмундаги 171 ва 172-бандлар билан тўлдирилсин:
«171. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини қисқа муддатда қайта тиклаш зарурияти пайдо бўлганда жисмоний ва юридик шахслар ИИВ ЙҲХББга ариза билан мурожаат этишлари мумкин.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
тегишли тўловни тасдиқловчи ҳужжат;
транспорт воситасининг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қайд этиш гувоҳномасининг нусхаси.
172. ИИВ ЙҲХББ томонидан уч иш куни ичида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилиб, транспорт воситаси кўрикдан ўтказилади. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига ҳамда Давлат унитар корхонасига тегишли топшириқ юборилади.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шу куннинг ўзида яроқсиз ёки шикастланган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қабул қилади ҳамда қайта тиклаш даврида илгари фойдаланишда бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини вақтинча фойдаланишга беради.
Қайта тикланган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари беш иш куни ичида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан берилади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 10/18/2050-1/0538-сон)