1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.19.00 Ёғочга ишлов бериш, мебель ва целлюлоза-қоғоз саноати]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда республика мебель саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.19.00 Ёғочга ишлов бериш, мебель ва целлюлоза-қоғоз саноати]
1. «Файз» холдинг компанияси таркибига 1-иловага мувофиқ ёғочни қайта ишлаш ва мебель саноати корхоналари, шунингдек уларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар кириши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар «Файз» холдинг компаниясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.03.00 Монополия фаолияти юзасидан давлат назорати. Монополияга қарши давлат органи;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.19.00 Ёғочга ишлов бериш, мебель ва целлюлоза-қоғоз саноати;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат]
мебель маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлари маркетингини ўтказиш, мебель ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг ҳамда юқори сифатли, рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
компания корхоналарида ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш юзасидан ягона техника сиёсатини амалга ошириш, замонавий, юқори унумли техника ва технологияларни жорий этиш, ушбу мақсадларда хорижий инвестицияларни кенг жорий этиш, қўшма корхоналар ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.10.00 Халқаро кўргазмалар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар]
тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш, маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кўпайтириш, халқаро кўргазма ва ярмаркаларда фаол қатнашиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.19.00 Ёғочга ишлов бериш, мебель ва целлюлоза-қоғоз саноати;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
мебель саноати корхоналарининг материалларнинг асосий турлари, бутловчи буюмлар ва фурнитураларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш бўйича ўз хом ашё базасини яратиш учун мебель ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилиш ҳисобига чуқурлаштириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
кадрларни, шу жумладан етакчи чет эл фирма ва компанияларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
3. «Файз» холдинг компаниясининг ходимларнинг чекланган умумий сони 26 кишидан, шу жумладан бошқарув ходимлари — 21 кишидан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.23.00 Мол-мулкни ишончли бошқариш]
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг «ЎзЭллас» қўшма корхонаси ҳамда «Шаҳрисабзмебелъ» акциядорлик жамияти корхоналари акцияларининг давлат пакетларини, улар тўлиқ сотилгунга қадар, ишончли бошқариш шартномаларини узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.04.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
5. «Файз» холдинг компанияси икки ой муддатда компаниянинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.
6. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноатни бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 405-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши;
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика мебель саноатини монополиядан чиқариш ва уни бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 20 июндаги 258-сон қарорининг 1—3, 9 ва 10-бандлари ва ушбу қарорга 1, 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 19 август,
403-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 августдаги 403-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Файз» холдинг компанияси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар рўйхати
I. Ёғочни қайта ишлаш ва мебель ишлаб чиқариш корхоналари