|
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
|
|
Т/р |
Тадбирлар номи |
Бажариш муддатлари |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул бажарувчилар |
|
I. Давлат театрлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш | ||||
|
1. |
Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш: |
Давлат буюртмаси асосида спектаклларни саҳналаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, театрларнинг ўз маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади |
Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар | |
|
Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида намунавий низом; |
2018 йил март | |||
|
Давлат театрлари тоифаларини белгилаш тартиби тўғрисида низом; |
2018 йил апрель | |||
|
Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг ижодий (артист) ходимлари ва мутахассисларига малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида низом; |
2018 йил май | |||
|
Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг чипта нархларини шакллантириш тартиби тўғрисида низом; |
2018 йил июнь | |||
|
Давлат театрларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисида низом. |
2018 йил июль | |||
|
2. |
Қуйидагиларни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: давлат театрлари ижодий ходимлари томонидан спектакль саҳналаштириш ва артистларнинг ижро этиш меъёрлари; чипталарни махсус тартибда кодлаштириш ва унинг электрон дастурий мажмуа орқали ҳисобини юритиш тартиби; Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ва концерт-томоша муассасалари ходимларининг лавозим маошига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойда тақдирлаш пули тўлаш тартиби; Давлат театрлар ва концерт-томоша муассасаларининг ижодий (артист) ходимлари ва мутахассисларининг малака талаблари. |
2018 йил сентябрь |
- |
Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
3. |
Жаҳон тажрибаси ва замон талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги театрлар ва концерт-томоша муассасаларининг намунавий штатларини қайта кўриб чиқиш. |
2018 йил июнь |
- |
Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
|
4. |
Навоий, Наманган, Тошкент вилоятларида қўғирчоқ театрларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. |
2020 йил июнь |
- |
Маданият вазирлиги, Навоий, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
II. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва уларнинг ижодий фаолиятини янада рағбатлантириш | ||||
|
5. |
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият �нститути ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида маданият ва санъат соҳаси педагог, раҳбар, ижодий, овоз ва ёритиш ходимларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича тўлов асосида махсус ўқув курслари ташкил этиш. |
2018 йил март |
Маданият ва санъат муассасаларига йил давомида ажратилган маблағлар доирасида |
Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
6. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар театрларидаги педагог, раҳбар, ижодий, овоз ва ёритиш ходимларининг Тошкент шаҳридаги театрларда амалиёт ўташи ва малакасини оширишини ташкил этиш. |
2018 йил март |
- |
Маданият вазирлиги |
|
7. |
Жаҳоннинг машҳур театрлари билан ҳамкорликда республикада халқаро илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва маҳорат дарслари ўтказиш. Театрларнинг техник ва ижодий кадрлар фаолиятини кенгайтириш мақсадида олий малакали, илмий салоҳиятли кадрларни хорижда тажриба алмашиш ва малака ошириш тизимини йўлга қўйиш. Театр соҳасидаги халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий семинарлар, конференциялар, фестивал, кўрик-танловларда ижодий жамоалар ва соҳанинг етук мутахассислари иштирокини таъминлаш. |
2018 — 2022 йиллар |
Театрларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Театр арбоблари уюшмаси, Санъатшунослик институти, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
8. |
Театрларда илғор замондошларимиз образларини яратишга ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва тарғиб қилиш мақсадида: мамлакатимиз тарихи, буюк алломалари ва бебаҳо неъматлари; бунёдкорлик ишлари; замон қаҳрамони ва ёшлар образи; оила муносабатлари ва қадриятлари; ижтимоий муаммолар ва тадбиркорлик масалалари ва бошқа образлар акс этган долзарб мавзулардаги спектаклларни саҳналаштириш; |
Доимий режа асосида |
Маданият вазирлигига ажратилган давлат бюджети маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
«Сени куйлаймиз, замондош!» Ўзбекистон театрларининг V Республика кўрик-фестивалини ўтказиш. |
2019 йил июнь | |||
|
9. |
Болаларда эстетик диднинг шаклланиши, ёш авлод онгида ватанпарварлик, миллий ва маданий қадриятларимизга эҳтиром туйғуларининг камол топишига театр санъати орқали таъсир ўтказиш мақсадида Республика қўғирчоқ театрларининг анъанавий XI кўрик-фестивалини ўтказиш. |
2018 йил май |
Маданият вазирлигига ажратилган давлат бюджети маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
10. |
Ёш режиссёрлар, ёш актёр, драматург ва саҳна рассоми соҳалари бўйича ижодкорларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш, миллий ва умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи бадиий баркамол саҳна асарлари яратишлари учун ёш ижодкорларда тажриба ва профессионал маҳоратнинг шаклланишига кўмаклашиш мақсадида ёш ижодкорларнинг «Дебют-2018» Республика кўрик-фестивалини ўтказиш. |
2018 йил октябрь |
Маданият вазирлигига ажратилган давлат бюджети маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
11. |
Бадиий баркамол саҳна асарлари яратиш ҳамда драматурглар билан театрларнинг ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида «Саҳнада замонавий қаҳрамон образи» мавзусида драматургларнинг Республика семинар-кенгашини ўтказиш. |
2019 йил июнь |
- |
Маданият вазирлиги, Театр арбоблари уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
12. |
Аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этувчи бадиий-ғоявий баркамол саҳна асарлари яратиш мақсадида буюк сиймолар, замонамиз қаҳрамонлари образи, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини акс эттирган, бадиий юксак саҳна асарларини яратиш учун саҳна асарлари танловини ўтказиш. |
2018 йилдан бошлаб ҳар йили |
Маданият вазирлигига ажратилган давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Театр арбоблари уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
13. |
Ёшларга маънавий ибрат бўладиган ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган фаол замондошларимиз тимсолини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан «Бизнинг театр» мавзуларида илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш. |
2018 — 2022 йилларда режа асосида |
Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, театрларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Театр арбоблари уюшмаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
14. |
Театрлар ходимларини сиёсий жараёнлар, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар билан таништириб бориш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий давра суҳбатлари, учрашув тадбирлари ташкил этиш. |
Доимий режа асосида |
- |
Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
III. Давлат театрлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда интерактив хизмат кўрсатишни кенгайтириш, аҳолининг давлат театрлари фаолиятидан хабардорлигини ошириш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ҳамда амалиётга тизимли жорий этиш | ||||
|
15. |
Давлат театрларининг веб-сайтларини янгилаш, мобиль электрон дастурини яратиш ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги веб-сайтига бирлаштириш. Сайёҳлик йўналишдаги театр сайтларини 2 та (рус, инглиз) жаҳон тилида юритилишини таъминлаш ҳамда доимий янгилаб бориш. |
Доимий |
Театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
16. |
Республика театрларига чет эллик саёҳатчиларнинг ташрифини тизимли ташкил этиш. Бунда саёҳатчиларнинг республика театрларига ташрифларини таъминлаш ва ташрифлардан ижобий таассурот қолдириш мақсадида: республика театрларининг чет эллик сайёҳлар учун тушунарли эвакуацион белгилари ҳамда бошқа ёрдамчи кўрсаткичлар билан тўлиқ жиҳозланганлигини хатловдан ўтказиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш; театр намойишлари мазмунини хорижий саёҳатчиларга тўлиқ етказиш мақсадида саҳналарни субтитрлар кўрсатувчи дисплей-панеллари билан жиҳозлаш; республика театрларининг Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган шаклда қўйиладиган театр намойишларининг йиллик тақвимини (намойиш жанри бўйича) йил якунидан 3 ой олдин ишлаб чиқиш ва кенг тарғиб қилиш. |
Доимий |
Театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси |
|
17. |
Театрлар соҳасидаги электрон давлат хизматларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, уларни такомиллаштириш ва янги хизматларни жорий этиш, хусусан, биринчи навбатда: театрларга ташриф буюриш ва кўрсатиладиган хизматлар учун электрон чипта сотиш, хусусан, хорижий валютага чет элда туриб Интернет-дўкон ёки мобиль телефон орқали электрон чипта сотиб олинишини таъминлашни жорий этиш; театрларнинг фаолияти ва спектакллари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш. |
2018 йилдан доимий |
- |
Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
18. |
Театрларга аҳолини жалб этиш мақсадида саҳналаштириладиган спектакллар намойишини икки ҳафта олдин қуйидагилар орқали кенг ёритиш: интернет веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлар (телеграм, фейсбук ва ҳ.к.) орқали зарур маълумотларни (спектаклларнинг муаллифи, режиссёри, актёрлари ва саҳналаштириладиган театрларнинг қисқача мазмуни, театрларга кириш нархлари ва бошқа маълумотлар) жойлаштириш; ижтимоий роликларни яратиш ва уларни телевидение ва интернет тармоғида жойлаштириш. |
2018 йилдан доимий |
Театрга бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
19. |
Республикадаги ташкилий-ҳуқуқий мақомидан қатъи назар барча театрларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш, янгилаб бориш ҳамда паспортларини янгилаш. |
2019 йилдан бошлаб доимий |
- |
Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
20. |
Театрлар фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ҳар бир театрга афиша ва рекламаларини жойлаштириш учун шаҳарларнинг марказий кўчалари, театрларга яқин атрофдан жойлар ажратиш. |
2018-2019 йиллар |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
21. |
Театрларда намойиш этиладиган энг сара спектаклларни, премьералар ва гастроль сафарларини ҳамда театрларнинг фаолиятини республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамда телерадиодастурлар орқали кенг ёритиб боришни ташкил этиш. |
Доимий |
- |
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
IV. Давлат театрларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, аҳоли, айниқса, болалар, кексалар ва имконияти чекланган шахслар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш | ||||
|
22. |
Дастур асосида республика театрлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш. |
2018 — 2022 йиллар |
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури доирасида, Давлат бюджети маблағлари |
Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
23. |
2018 — 2022 йилларда Республика театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастурига мувофиқ театрлар биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурларни ишлаб чиқиш. Ҳудудий манзилли дастурларни ишлаб чиқишда театрлар учун янги биноларни қуриш учун шаҳарнинг марказидан ер участкалари танлаш, аҳоли учун қулай жойга жойлаштиришни назарда тутиш. |
ҳар йили январь ойида |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги |
|
24. |
Театрларнинг автотранспорт (автобус, юк ташувчи) воситаларини босқичма-босқич янгилаб бориш. |
2018 — 2022 йилларда режа асосида |
Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
|
25. |
Театрларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув мосламалари, сигнализация тизимларини ўрнатиш ва янгилаш. |
2018 — 2022 йилларда режа асосида |
Маданият вазирлигига ажратилган давлат бюджети маблағлари, театрларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
26. |
Давлат театрларининг спектаклларини реклама сифатида электрон репертуарларини шакллантириш, саҳналаштирилган спектакллар намойишини сифатли ташкил этиш мақсадида: давлат театрларини юқори аниқликдаги фотоаппарат, камера, проекторлар ва компьютер технологиялари билан таъминлаш; давлат театрларини замонавий овоз кучайтириш, саҳна ёритиш мосламалари, грим маҳсулотлари, саҳна либослари, ишлаб чиқариш цехлари ускуналари, мусиқа асбоблари ва мебель жиҳозлари билан таъминлаш. |
2018 — 2022 йиллар |
Маданият вазирлигига ажратилган давлат бюджети маблағлари, театрларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
|
27. |
Ўқувчи ва талаба ёшларни театр санъатидан янада кенгроқ баҳраманд этиш ва маънавий дунёсини бойитиш мақсадида уларнинг республика театрларига тизимли равишда ташриф буюришлари бўйича алоҳида режа-жадвал ишлаб чиқиш ҳамда изчил амалга ошириш. |
Доимий |
- |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги |
|
|
(млн.сўмда) | ||||||||
|
т/р |
Театрлар номи |
Амалга ошириш муддати |
Объектнинг дастлабки лойиҳа қиймати* |
шу жумладан йиллар бўйича: |
Молиялаштириш манбаи | ||||
|
2018 йил |
2019 йил |
2020 йил |
2021 йил |
2022 йил | |||||
|
|
Республика бўйича жами |
|
189 293 |
5 350 |
39 092 |
48 283 |
44 625 |
51 942 |
|
|
шундан: |
|||||||||
|
Янги қурилиш |
63 310 |
500 |
10 340 |
17 069 |
17 500 |
17 900 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | ||
|
Реконструкция |
62 776 |
3 250 |
10 232 |
11 981 |
18 177 |
19 136 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | ||
|
Мукаммал таъмирлаш |
50 277 |
1 600 |
12 020 |
16 983 |
7 168 |
12 506 |
Давлат бюджети | ||
|
Жиҳозлаш |
12 930 |
6 500 |
2 250 |
1 780 |
2 400 |
Давлат бюджети, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси | |||
|
Янги қурилиш | |||||||||
|
1. |
Андижон вилояти ёшлар театри биноси қуриш ** |
2019-2020 йиллар |
11 591 |
591 |
11 000 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | |||
|
2. |
Бухоро вилояти қўғирчоқ театри биноси қуриш ** |
2020 — 2022 йиллар |
14 541 |
591 |
5 000 |
8 950 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | ||
|
3. |
Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри биноси қуриш ** |
2019 — 2021 йиллар |
12 979 |
591 |
4 888 |
7 500 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | ||
|
4. |
Жиззах вилояти қўғирчоқ театри биноси қуриш ** |
2018-2019 йиллар |
9 659 |
500 |
9 159 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | |||
|
5. |
Хоразм вилояти қўғирчоқ театри биноси қуриш ** |
2020 — 2022 йиллар |
14 541 |
591 |
5 000 |
8 950 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | ||
|
Жами |
|
63 310 |
500 |
10 340 |
17 069 |
17 500 |
17 900 |
| |
|
Реконструкция | |||||||||
|
1. |
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри биноси |
2018-2019 йиллар |
7 300 |
2 750 |
4 550 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | |||
|
2. |
Ўзбекистон давлат драма театри биноси |
2019 — 2021 йиллар |
12 255 |
500 |
5 755 |
6 000 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | ||
|
3. |
Ўзбекистон давлат сатира театри биноси |
2019-2020 йиллар |
5 726 |
500 |
5 226 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | |||
|
4. |
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри биноси |
2021-2022 йиллар |
8 712 |
500 |
8 212 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | |||
|
5. |
Жиззах вилояти мусиқали драма театри биноси |
2018-2019 йиллар |
5 182 |
500 |
4 682 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | |||
|
6. |
Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри биноси |
2022 йил |
3 102 |
3 102 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | ||||
|
7. |
Самарқанд вилояти мусиқали драма театри биноси |
2021-2022 йиллар |
13 822 |
500 |
5 500 |
7 822 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | ||
|
8. |
Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри биноси |
2020-2021 йиллар |
6 677 |
500 |
6 177 |
Инвестиция дастури доирасида республика бюджети | |||
|
Жами |
|
62 776 |
3 250 |
10 232 |
11 981 |
18 177 |
19 136 |
| |
|
Мукаммал таъмирлаш | |||||||||
|
1. |
Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри биноси |
2019 йил |
1 141 |
1 141 |
Давлат бюджети | ||||
|
2. |
Андижон вилояти мусиқали драма театри биноси |
2020 йил |
1 666 |
1 666 |
Давлат бюджети | ||||
|
3. |
Бухоро вилояти мусиқали драма театри биноси |
2020 йил |
8 051 |
8 051 |
Давлат бюджети | ||||
|
4. |
Наманган вилояти мусиқали драма театри биноси |
2021 йил |
3 362 |
3 362 |
Давлат бюджети | ||||
|
5. |
Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри биноси |
2020 йил |
7 267 |
7 267 |
Давлат бюджети | ||||
|
6. |
Самарқанд вилояти рус драма театри биноси |
2019 йил |
3 165 |
3 165 |
Давлат бюджети | ||||
|
7. |
Ўзбекистон давлат академик рус драма театри биноси |
2022 йил |
9 341 |
9 341 |
Давлат бюджети | ||||
|
8. |
Ўзбекистон давлат ёшлар театри биноси |
2021 йил |
3 806 |
3 806 |
Давлат бюджети | ||||
|
9. |
Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри биноси |
2018 йил |
11 465 |
1 600 |
9 865 |
Давлат бюджети | |||
|
10. |
«Дийдор» театр-студияси биноси |
2019 йил |
1 015 |
1 015 |
Давлат бюджети | ||||
|
Жами |
|
50 277 |
1 600 |
12 020 |
16 983 |
7 168 |
12 506 |
| |
|
Жиҳозлаш | |||||||||
|
1. |
Каттақўрғон шаҳар драма театри |
2019 йил |
2 250 |
2 250 |
Давлат бюджети, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси | ||||
|
2. |
Фарғона вилояти қўғирчоқ театри |
2020 йил |
1 780 |
1 780 |
Давлат бюджети, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси | ||||
|
3. |
Фарғона вилояти рус драма театри |
2021 йил |
2 400 |
2 400 |
Давлат бюджети, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси | ||||
|
4. |
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри |
2018 йил |
2 800 |
2 800 |
Давлат бюджети, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси | ||||
|
5. |
Хоразм вилояти мусиқали драма театри |
2019 йил |
3 700 |
3 700 |
Давлат бюджети, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси | ||||
|
Жами |
|
12 930 |
0 |
6 500 |
2 250 |
1 780 |
2 400 |
| |
|
Тадбирнинг номи |
Бажариш муддатлари |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул бажарувчилар | |
|
1. |
Театрда саҳналаштирилаётган асарларнинг бадиий ва ғоявий мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, уларни янгилаш ва бойитиш орқали қуйидагиларни ифода этувчи спектаклларни яратиш: мамлакатимиз тарихи, буюк алломалари ва бебаҳо неъматлари; бунёдкорлик ишлари; замон қаҳрамони ва ёшлар образи; оила муносабатлари ва қадриятлари; ижтимоий муаммолар ва тадбиркорлик масалалари ва бошқалар. |
2018 йилдан бошлаб |
Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мусиқали драма театрига яқин жойда бўш ер ажратиш; арзон турар-жой биносини ипотека кредитлари асосида театр ходимларига имтиёзли тарзда тақдим этиш; қурилиш ишлари якунлангандан сўнг бинонинг |
2018 — 2020 йиллар |
Дастур доирасида назарда тутилган маблағлар доирасида |
Хоразм вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
3. |
Хоразм вилоятидаги театрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги билан театр ўртасида «Дўстлик клуби»ни ташкил этиш, бунда ташкил этиладиган клуб доирасида беш йиллик аниқ чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2018 йил январь |
ҳомийлик хайриялари |
Хоразм вилояти ҳокимлиги, |
|
4. |
Театр репертуарини мунтазам равишда янгилаб бориш, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишларини тўлақонли очиб берувчи, ёшларнинг изланишларини ифода этувчи замон қаҳрамони акс этган ҳар йили камида 4 та янги спектаклларни саҳналаштириш. Бу борада, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, драматургия кенгаши ва драматурглар билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, |
|
5. |
Вилоятдаги ўрта махсус таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари саҳналарида бир ойда камида беш маротаба ўз спектаклларини намойиш этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни, театр режиссёрларининг беш йиллик иш режасини тасдиқлаш. |
2018 йил январь, доимий |
- |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, |
|
6. |
Вилоятнинг барча ҳудудларидан истеъдодли ва истиқболли ёшларни жалб қилиш чораларини кўриш. |
2018 — 2022 йилларда |
- |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, |
|
7. |
Вилоят театрининг расмий веб-сайтини яратиш ва ундаги маълумотларни доимий янгилаб бориш, чипталарнинг онлайн буюртма бериш ва харид қилиш тизими ва чипталар ҳисобини юритишнинг электрон дастурини яратиш. |
2018 йил II чорак доимий |
Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, |
|
8. |
Театрга аҳолини жалб этиш мақсадида саҳналаштириладиган спектакллар намойишини икки ҳафта олдин қуйидагилар орқали кенг ёритиш: интернет веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали зарур маълумотларни (спектаклларнинг муаллифи, режиссёри, актёрлари ва саҳналаштириладиган театрларнинг қисқача мазмуни, театрларга кириш нархлари ва бошқа маълумотларни) жойлаштириш; вилоят ва шаҳар (туман)ларнинг марказий кўчаларида реклама баннерларини жойлаштириш; ижтимоий роликлар яратиш ва уларни телевидение ва интернет тармоғида жойлаштириш. |
2018 йилдан бошлаб |
Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
|
9. |
Соҳа йўналиши бўйича махсус ўқув курслари ва семинарларда театр ижодий ва техник ходимлари малакасини ошириш; ижодий ходимларнинг республика театрларида тажриба алмашиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш; шунингдек, ижодий ходимларни хорижий мамлакатлар театрларида тажриба орттириш ва алмашишини ҳамда ижодий ҳамкорлигини йўлга қўйиш; Республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган фестивалларда театр жамоасининг муносиб иштирокини таъминлаш. |
Доимий Тасдиқланган режа асосида 2018 йил январь
|
Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар, маҳаллий бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
10. |
Театр санъати усталари ва намоёндалари, юқори малакали мутахассислар — солист-вокалистлар, хореографлар, балетмейстерлар, дирижёрлар иштирокида «Маҳорат дарслари», ўқув-машғулотларини ташкил этиш бўйича аниқ режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2018 йил февраль, ҳар йили режа асосида |
- |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
11. |
Вилоятнинг шаҳар ва туманларида ҳаваскорлик театр жамоалари фаолиятини ташкил қилиш ҳамда ушбу жамоаларга театрнинг етук актёрларини бириктириш ва улар ўртасида «устоз-шогирд» анъаналарини йўлга қўйиш. |
2018 йилдан бошлаб |
- |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
12. |
Республика театрларидан малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, актёрларнинг саҳна ҳаракатларини янада ривожлантириш бўйича аниқ режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2018 йил январь аниқ режа асосида |
Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
|
13. |
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида театр актёрларининг саҳна нутқи маданияти бўйича малакаларини ошириш. |
Белгиланган режа асосида |
- |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
|
14. |
Таниқли ёзувчи, драматург, шоир ва бастакорларни келишув асосида жалб қилган ҳолда халқимиз маънавий оламини юксалтиришга хизмат қиладиган ғоявий-бадиий жиҳатдан етук ва мукаммал саҳна асарлари яратиш. |
2018 — 2020 йиллар |
Хайрия маблағлари |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
15. |
Бугунги глобаллашув жараёнида жамият ҳаётида театрнинг ўрни ва таъсирини кучайтириш мақсадида театр томошаларига томошабинлар ташрифларини уюштириш бўйича режа ишлаб чиқиш. |
2018 йил январь, мунтазам равишда |
- |
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
16. |
Театр жамоасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб гастроль сафарларини уюштириш бўйича аниқ режа-жадвал ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2018 йилдан бошлаб мунтазам равишда |
Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
|
17. |
Вилоятнинг чекка ва чегараолди ҳудудларида уюшмаган ёшларнинг театр санъатига бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, уларни иқтидорларини намойиш қилишга шароит яратиш мақсадида «Сайёр» ёшлар труппаси ташкил қилиш. |
2018 йил март |
- |
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
18. |
Театрнинг саҳна либослари, декорациялар грим пардоз ашёлари, анжомлари ҳамда оркестр бўлимини миллий-замонавий чолғу асбоблари билан таъминлаш. |
Доимий |
Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
|
19. |
Театр таркибида театр саҳналари учун махсус анжомлар, жиҳозлар (аёллар тақинчоқлари, бутофорлар) тайёрлайдиган цех фаолиятини йўлга қўйиш. |
2018 йил давомида |
Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
|
20. |
Театрда намойиш этилаётган спектакллар ҳамда гастроль сафарларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш. |
2018 йилдан бошлаб мунтазам равишда |
- |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси |
|
1. |
А. Раматов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси, Комиссия раиси |
|
2. |
Б. Сайфуллаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, Комиссия раисининг ўринбосари |
|
3. |
Б. Закиров |
— |
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари |
|
4. |
О. Назарбеков |
— |
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари |
|
5. |
А. Қодиров |
— |
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари |
|
6. |
А. Ортиқов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари |
|
7. |
А. Каримов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари |
|
8. |
О. Умаров |
— |
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари |
|
9. |
Ш. Бурнашев |
— |
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари |
|
10. |
Ш. Шарахметов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари |
|
11. |
Б. Ғаниев |
— |
Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри директори |
|
12. |
К. Сабирджанов |
— |
А. Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош муҳандиси |
|
13. |
М. Ахметжанова |
— |
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бошқарма бошлиғи, комиссия котиби |