1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.05 Фикр, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳаж сафарига номзодларни танлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, шунингдек, ҳажга борувчиларни саралаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 96-модда) билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.О. Юсупов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 декабрь,
1031-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1031-сон қарорига ИЛОВА
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
а) қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи хатбошилар қўшилсин:
«Ҳаж» тадбирига боришга номзодларни саралаш ишларини Ҳаж мавсумидан камида беш ой аввал бошлашни ташкил этиш;
«Ҳаж» тадбирига боришга номзодларни саралашни ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида амалга оширилишини ҳамда ижтимоий адолат тамойилига амал қилинишини таъминлаш;
зиёратчиларнинг тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш;
жамиятдаги ижтимоий муҳитни янада соғломлаштиришда ҳамда маҳаллалардаги йўлдан адашганларни соғлом эътиқодга қайтаришда алоҳида намуна кўрсатган имом-хатибларнинг имтиёзли равишда Ҳаж сафарига боришига тавсия бериш»;
««Ҳаж» тадбирига боришга номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида саралаб олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ҳокими томонидан 7 кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади).
Ишчи гуруҳ таркибига, қоидага кўра, туман бош имоми, маҳаллага бириктирилган имом, маҳалла раиси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси вакиллари киритилади».
3. 15-банддаги «ҳайъатлар ва ташкилий гуруҳлар» сўзлари «ҳайъатлар, ташкилий гуруҳлар ва ишчи гуруҳлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
«281. «Ҳаж» тадбирига боришга номзодлар навбатга қўйилишидан аввал ушбу Низомнинг 282-бандида назарда тутилган талаблар асосида ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади ва сараланади.
Бунинг учун фуқаролар йиғини раиси томонидан номзодларнинг алоҳида рўйхати шакллантирилади. Номзодларга улар суҳбатдан ўтказиш ва саралаш учун рўйхатга қўшилганлиги ҳамда суҳбатдан ўтказиш санаси ва жойи тўғрисида фуқаролар йиғининг раиси томонидан хабар берилади.
Ишчи гуруҳ ҳар ойнинг 5 санасидан кеч бўлмаган муддатда шаклланган рўйхат асосида «Ҳаж» тадбирига борадиган заёратчи сифатида навбатга қўйиш учун номзодларни суҳбатдан ўтказади ва саралайди.
д) йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериши, маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказиладиган хайрия тадбирларида иштирок этиши;
е) ушбу Низомнинг 46-банди талабларига жавоб бериши.
283. Саралаш натижасига кўра «Ҳаж» тадбирига боришга навбатга қўйиладиган номзодлар рўйхати тегишли ҳудуддаги масжид ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида эълон қилинади ҳамда 15 кун мобайнида улар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади.
Жамоатчилик томонидан билдирилган таклиф ёки эътирозлар ишчи гуруҳ томонидан 5 кун муддатда кўриб чиқилади ва текширилади.
Ишчи гуруҳ жамоатчилик фикри асосида фуқарони «Ҳаж» тадбирига борадиган заёратчи сифатида навбатга қўйиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 1 кун муддатда тавсия беради».