1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 декабрь,
ЎРҚ-451-сон
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-451-сонли Қонуни билан ТАСДИҚЛАНГАН
«Келажак бунёдкори» медали тўғрисидаги
НИЗОМ
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
1. «Келажак бунёдкори» медали билан ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб, халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, шунингдек ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланади.
«Келажак бунёдкори» медали билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
2. «Келажак бунёдкори» медали билан Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофотлайди. Мукофотлаш тўғрисидаги фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
3. «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш, шунингдек уни топшириш «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
4. «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади ва қонунчиликда белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
5. «Келажак бунёдкори» медали кўкракнинг чап томонига тақилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
6. «Келажак бунёдкори» медали билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда медаль, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла бериладиган пул мукофоти мукофотланган шахснинг оиласига топширилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-451-сонли Қонуни билан ТАСДИҚЛАНГАН
«Келажак бунёдкори» медалининг
ТАВСИФИ
«Келажак бунёдкори» медали дастлаб 0,5 микрон қалинликдаги никель, кейин эса 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади.
Медалнинг қалинлиги — 2,2 миллиметр.
Медалнинг олд томонида, марказда, оқ фонда замонавий фан-техника тараққиёти тимсоли бўлган «тинчлик атомининг» рамзий тасвири, кўк рангдаги Ер шари, унинг меридианлари ва параллеллари, Ўзбекистон Республикасининг харитаси, шунингдек таянч рамзи бўлган икки кафт тасвири жойлашган.
Медалнинг юқори қисмида айлана бўйлаб яшил рангли лентага «KELAJAK BUNYODKORI» деган сўзлар ёзилган. Ёзув зарҳал рангда бўлиб, ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметрни ташкил этади.
Медалнинг пастки қисмида айлана бўйлаб иккита зайтун новдаси жойлашган, уларнинг туташган марказида яримой ва юлдузни ўз ичига олган, четлари зарҳал ҳошия билан ўралган кўк рангли мусамман тасвирланган. Мусамманнинг чап ва ўнг томонларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги ленталар тасвири акс эттирилган.
Медалнинг орқа томонида диаметри 21 миллиметр бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган бўлиб, унинг пастки қисмида медаль рақами 3,5 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.
Медалнинг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.
Медаль шойи лента билан қопланган беш қиррали қадағичга илмоқча ва ҳалқача ёрдамида туташтирилган.
Шойи лентанинг ўртасидан эни 7 миллиметрли оқ рангли йўл, унинг икки четидан эса тўқ кўк рангли энсиз чизиқлар билан ҳошияланган, эни 2 миллиметрли иккита сариқ рангли йўл ўтган. Шойи лентанинг чекка қисмлари бўйлаб эни 4 миллиметр бўлган кўк рангли йўл ўтган.