1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.01.00 Давлатлар билан ўзаро муносабатларда асосий тамойиллар]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2993-сон қарорига мувофиқ миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари, ижодий уюшмалар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 декабрь,
1018-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1018-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг (кейинги ўринларда Жамоатчилик кенгаши деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
2. Жамоатчилик кенгаши маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланиб, Қўмитага юкланган вазифа ва мажбуриятларнинг бажарилишига кўмаклашади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
3. Жамоатчилик кенгашининг регламенти Жамоатчилик кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
2-боб. Жамоатчилик кенгашининг асосий мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон халқининг бирдамлигини таъминлаш, хориждаги ватандошларни тарихий Ватани билан бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини комплекс таҳлил қилишда иштирок этиш, уларнинг амалга оширилиши юзасидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
мамлакатимизда умуммиллий тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини оширишда халқ дипломатияси механизмларидан фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тайёрлаш ва Қўмитага киритиш;
аҳолида Ўзбекистон халқининг умуммиллий қадриятлари устуворлигини англаш туйғусини кучайтиришда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
жамиятда умуммиллий бирдамлик, хорижий давлатлар ҳудудлари билан дўстлик ва биродарлик алоқаларини ривожлантиришга оид тарғибот ишларини тизимли амалга ошириш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
5. Жамоатчилик кенгаши ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга оид ташаббус ва мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича таклифлар тайёрлайди;
мамлакатимизда умуммиллий тотувлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
жамиятда дўстлик, ўзаро ишонч ва тушуниш муҳитини асраб-авайлаш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда Қўмитага кўмаклашади;
умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирларни самарали амалга оширилишига кўмаклашади ҳамда мавжуд муаммолар, камчиликларни бартараф қилиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;
аҳоли орасида умуммиллий тотувлик, дўстлик ва бирдамликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда, уни давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширишда иштирок этади;
умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатлик масалаларида илмий-назарий ва илмий-амалий анжуманлар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил қилишда иштирок этади;
умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, улардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан хорижий мамлакатларнинг турдош ташкилотлари ва фуқаролик жамиятлари институтлари ўртасидаги кўп томонлама алоқалар ва алмашинувлар ривожланишини қўллаб-қувватлашда Қўмитага кўмаклашади;
юртимиз ва хорижий мамлакатлар ҳудудлари ўртасида дўстлик, ўзаро ишонч ва биродарлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ривожлантиришда манфаатдор ташкилотлар билан чора-тадбирлар амалга оширилишида иштирок этади;
мамлакатимизда туғилган буюк олим ва мутафаккирларнинг барҳаёт меросини, уларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссасини кенг намоён этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
ўзбек халқининг хорижий давлатлар ҳудудларида жойлашган ва сақланаётган моддий-маданий мероси объектларини асраб-авайлашда давлат ва нодавлат ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилади ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини олиб боради;
хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда бевосита иштирок этади ҳамда дастурлар амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатади;
мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатлардаги турдош ташкилотлар билан халқ дипломатияси асосида дўстона муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилишида Қўмитага кўмаклашади;
жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимизнинг бой тарихи ҳамда бугунги тараққиёт босқичидаги ютуқларга бағишланган кўргазмалар, илмий-амалий семинарлар, анжуманлар ва маданий тадбирларни ташкил этишда Қўмитага кўмаклашади;
Ўзбекистоннинг халқаро имижини оширишда халқ дипломатияси механизмларидан фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тайёрлайди;
хорижий давлатлар ҳудудлари билан дўстлик ва биродарлик алоқаларини ривожлантиришга оид тарғибот ишларини тизимли ташкил этади, таклифлар тайёрлайди, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади, тарғибот ишлари юзасидан жамоатчилик назоратини олиб боради;
Жамоатчилик кенгаши фаолиятини расмий веб-сайтларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижаларини таҳлил қилади, уларнинг самарадорлигини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар тайёрлайди;
ўз вазифаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади;
соҳага оид мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини қонунчиликка мувофиқ шакллантиришда Қўмитага кўмаклашади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
6. Жамоатчилик кенгаши ўзининг асосий вазифалари ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатлари доирасида Қўмитадан керакли ҳужжатларни, статистик ва таҳлилий маълумотларни сўраб олиш ва қабул қилиш;
Жамоатчилик кенгаши ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун Жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат жамоатчилик комиссияларини ташкил этиш;
Қўмита раҳбари билан келишган ҳолда Қўмитада ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;
ходимлар (хизматдан бўшатилган ходимлар) ҳамда улар оила аъзоларининг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таҳлилий ўрганиш;
Қўмитага Жамоатчилик кенгаши ваколатига тегишли масалалар бўйича таклифлар киритиш;
Қўмита ва Жамоатчилик кенгаши томонидан ташкил этиладиган тадбирларга давлат, жамоат, маданият ва санъат арбоблари, олимлар, мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб қилиш, шунингдек, улар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил қилиш;
Жамоатчилик кенгашининг фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.
Жамоатчилик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилиш;
фойдаланиш доираси чекланган тоифадаги ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларига қатъий риоя қилиш.
Жамоатчилик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
3-боб. Жамоатчилик кенгашининг таркиби
8. Жамоатчилик кенгашининг таркибига унинг раиси, раис ўринбосари, котиб ва аъзолар киради. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.
9. Жамоатчилик кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
Қўмита ходимлари, фахрийлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, дўстлик жамиятлари ва миллий маданий марказлар вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Жамоатчилик кенгашининг таркибига киритилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
10. Жамоатчилик кенгаши раиси Жамоатчилик кенгаши фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
Жамоатчилик кенгаши мажлисини чақириш ва кун тартибини белгилаш;
Жамоатчилик кенгаши мажлисига раислик қилиш;
Жамоатчилик кенгашининг иш режаси, Жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомаси ва Жамоатчилик кенгашининг иш юритувига оид бошқа ҳужжатларини тасдиқлаш;
Жамоатчилик кенгаши қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;
Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг уларга қўйилган топшириқларни бажариш ишини ва фаолиятини мувофиқлаштириш;
Вазирлар Маҳкамасига Жамоатчилик кенгашига кирувчи шахсларни унинг таркибидан чиқариш бўйича таклифларни киритиш.
11. Жамоатчилик кенгаши раиси йўқлигида унинг ваколат ва вазифаларини жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари амалга оширади.
12. Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари:
Жамоатчилик кенгаши раиси бўлмаганда жамоатчилик кенгаши мажлисларига раислик қилади;
Жамоатчилик кенгаши қарорлари бажарилишини назорат қилиш ишларини ташкил этади;
фуқароларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади ҳамда ариза, таклиф ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;
қонун ҳужжатлари ва Жамоатчилик кенгаши қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
13. Жамоатчилик кенгаши масъул котиби:
Жамоатчилик кенгашининг мажлисига керакли ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Жамоатчилик кенгаши мажлисининг кун тартиби бўйича ўтишини ташкил этади;
Жамоатчилик кенгаши раиси билан мажлис ўтказиш муддати, жойи ҳамда таклиф қилинувчилар ҳақида маслаҳатлашади;
Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва таклиф қилинган шахсларни мажлис ўтказиш жойи, санаси ва вақти ҳақида хабардор қилади;
Жамоатчилик кенгаши қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини Жамоатчилик кенгаши мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклиф киритади;
Жамоатчилик кенгаши баённомасини расмийлаштиради ҳамда тасдиқланган баённомани Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилишини таъминлайди.
14. Жамоатчилик кенгаши аъзолари:
Жамоатчилик кенгаши мажлисларида кўриладиган масалаларни ҳал қилиш ва муҳокама қилишда ўз ваколатларини бериш ҳуқуқисиз қатнашадилар. Жамоатчилик кенгаши аъзолари айрим ҳолларда жамоатчилик кенгаши мажлисларида қатнаша олмаган тақдирда ўз фикрларини ёзма тарзда Жамоатчилик кенгаши масъул котибига тақдим этишлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган фикрлар мажлисда кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади;
Қўмита фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқадилар;
ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашига таклифлар киритадилар.
4-боб. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи
15. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи таркиби Жамоатчилик кенгашининг аъзоларидан шакллантирилади.
16. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи:
Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг методик, ташкилий-ҳуқуқий, ташкилий- техник таъминот масалаларини ҳал қилади;
Жамоатчилик кенгашининг иш режалари лойиҳаларини тайёрлайди, Жамоатчилик кенгашига кўриб чиқиш учун киритади ва тасдиқланган иш режасининг бажарилишини таъминлайди;
Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларни тайёрлайди, Қўмита ходимларидан керакли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;
Жамоатчилик кенгаши мажлиси кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Жамоатчилик кенгаши ваколатларига кирувчи мурожаатларни кўриб чиқади ва тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;
Жамоатчилик кенгаши томонидан берилган бошқа вазифаларни амалга оширади.
5-боб. Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил қилиш
17. Жамоатчилик кенгашининг фаолияти Жамоатчилик кенгаши томонидан ушбу Низом асосида ишлаб чиқилиб, тасдиқланган Регламентда белгиланган тартибда амалга оширилади.
18. Регламентда қуйидагилар белгиланади:
Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг унинг фаолиятида иштирок этиши тартиби;
Жамоатчилик кенгаши йиғилишларини ўтказилиш муддатлари ва тартиби;
Жамоатчилик кенгаши доимий ишчи органининг иш тартиби;
Жамоатчилик кенгаши комиссияси фаолияти ва тузилиши тартиби, шунингдек, раҳбар ваколатлари ва уни сайлаш тартиби;
Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ваколатларини тўхтатиш ва тугатиш тартиби;
Жамоатчилик кенгаши қарорларининг тузилиши ва уларни қабул қилиш тартиби;
Жамоатчилик кенгашида тадбирларга тайёргарлик кўриш ва тадбирларни ўтказиш тартиби;
Жамоатчилик кенгаши фаолияти тартибига доир бошқа масалалар.
19. Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг асосий масалалари Жамоатчилик кенгаши мажлисларида кўриб чиқилади. Жамоатчилик кенгаши мажлиси Жамоатчилик кенгашининг иш режаси асосида камида ҳар йилда бир маротаба чақирилади.
Жамоатчилик кенгаши раиси Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисмининг ёзма мурожаати асосида навбатдан ташқари мажлис чақириши мумкин.
20. Жамоатчилик кенгаши мажлисларига миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
Жамоатчилик кенгаши мажлисига таклиф қилинувчи шахслар рўйхати Жамоатчилик кенгаши раиси ва Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан келишган ҳолда Жамоатчилик кенгаши котиби томонидан шакллантирилади.
21. Жамоатчилик кенгаши мажлисининг кун тартиби лойиҳаси Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклифлари ва Жамоатчилик кенгаши раиси топшириғи асосида Жамоатчилик кенгаши котиби томонидан шакллантирилади.
22. Жамоатчилик кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан олиб борилади. Раис иштирок эта олмаган ҳолларда мажлисга унинг ўринбосари раислик қилади.
Жамоатчилик кенгаши мажлисларида Қўмита ходимлари иштирок этиши мумкин.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
23. Жамоатчилик кенгаши мажлиси унга таклиф қилинган шахсларнинг учдан икки қисмидан кам бўлмаган қисми (кворум) иштирок этган тақдирда қонуний ҳисобланади.
Агар мажлис олиб бориш учун кворум шаклланмаса, Жамоатчилик кенгашининг янги мажлис ўтказиш санаси эълон қилинади.
24. Жамоатчилик кенгашининг қарори унинг мажлисида қатнашаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Агар овозлар тенг келиб қолса, Жамоатчилик кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
25. Жамоатчилик кенгаши қарор қабул қилишда масалаларни эркин муҳокама қилиш, овоз бериш, жамоатчилик фикрини инобатга олиш, тенглик ва коллегиалликка асосланади.
26. Жамоатчилик кенгашининг ҳар бир аъзоси қабул қилинган қарорга ўзининг фикрларини ёзма тарзда билдириш ҳуқуқига эга. Бунда фикрлар Жамоатчилик кенгаши мажлиси баённомасига киритиб қўйилади.
27. Жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмасдан Қўмитага юборилади.
Жамоатчилик кенгашининг қарори тавсиявий характерга эгадир. Агар қарор Қўмита томонидан маъқулланмаса, Қўмита қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан кечикмасдан Жамоатчилик кенгашига асослантирилган жавобини тақдим қилади.
28. Тезкор қарор қабул қилиш зарурати келиб чиққанда, Жамоатчилик кенгашининг қарори Жамоатчилик кенгаши раиси ташаббуси билан Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан маслаҳатлашилган ҳолда сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
29. Жамоатчилик кенгаши мажлисида қабул қилинган қарор мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома Жамоатчилик кенгаши котиби томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ҳамда уч кунлик муддатда Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади.
30. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи ва котиби Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда Жамоатчилик кенгаши қарорларини ижро этиш йўлларини тизимли ўрганади ва кўриб чиқади, зарур ҳолларда, Жамоатчилик кенгаши раисига таклифлар киритади.
31. Ишчи орган Жамоатчилик кенгаши қарорларини ижро этиш натижалари ҳақида ҳар ойда Жамоатчилик кенгаши раисига маълумот тақдим этади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
32. Жамоатчилик кенгашининг моддий-техник таъминоти Қўмита томонидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
33. Жамоатчилик кенгаши фаолияти устидан назоратни Қўмита раиси амалга оширади.
34. Жамоатчилик кенгашининг қарорлари ҳамда Қўмита раисининг Жамоатчилик кенгашининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қарорлари устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Жамоатчилик кенгаши раиси
2.
Б. Шукуров
—
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари, Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари
3.
А. Умаров
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси проректори (келишув асосида)
4.
А. Саидов
—
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори (келишув асосида)
5.
О. Абдуллаев
—
ташқи ишлар вазири ўринбосари
6.
Н. Мухаммадиев
—
адлия вазири ўринбосари
7.
М. Маджидов
—
маданият вазири ўринбосари
8.
М. Куранов
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раисининг ўринбосари
9.
Д. Каттаханова
—
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
10.
Д. Махсудов
—
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари
11.
У. Ташходжаев
—
Ички ишлар вазирлиги Миграция ва персоналлаштириш департаменти бошлиғи
12.
М. Нурматова
—
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари
13.
Р. Курбанов
—
Меҳнат фахрийси
14.
Б. Абдухалимов
—
Фанлар академияси вице-президенти
15.
Х. Нуритдинов
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари
16.
Д. Усманов
—
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси
17.
С. Турдиев
—
«Нуроний» жамғармаси раиси
18.
А. Нуридинов
—
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси
19.
И. Латипов
—
«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси раиси
20.
Б. Маҳмадалиев
—
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари
21.
М. Ҳожиматов
—
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари
22.
Г. Исмаилова
—
«Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори
23.
О.Саттаров
—
«Ватандошлар» жамоат фонди раиси
24.
Ҳ. Раҳимов
—
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси ўринбосари
25.
О. Давлатов
—
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ижрочи директори
26.
З. Абидов
—
«Биродар шаҳарлар альянси» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари
27.
Қ. Собиров
—
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Халқ дипломатияси маркази раҳбари
28.
Ф. Беков
—
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси бўлими бошлиғи, Жамоатчилик кенгаши котиби
29.
Лавозимига кўра
—
Дўстлик жамиятлари ва миллий маданий марказлар раҳбарлари
Изоҳ. Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1018/0462-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон; 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)