Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сон
қарорига мувофиқ Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази томонидан ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги 602-сон
қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фонди маблағлари»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
«Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига асосан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;
«Марказга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига тушадиган маблағларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фонди маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш белгиланган тартибда харажатлар сметаларига ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ амалга оширилади».
3.
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Белгилансинки, Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ходимларига, тўлов манбаларидан қатъи назар, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва компенсация тўловлари шартлари татбиқ этилади».
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фондидан Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш учун маблағлар ажратиш»;