toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПОЧТА АЛОҚАСИ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Почта алоқасини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек «Почта алоқаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда 2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг қабул қилинган дастурини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компаниясини «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида;
1-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятларини, уларнинг негизида «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти филиалларини ташкил этган ҳолда, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятига қўшиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг таклифига, шунингдек «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари умумий йиғилишларининг қарорларига розилик берилсин.
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларининг тузилган шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2. «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси почта алоқасининг миллий оператори этиб белгилансин, унга қуйидаги асосий вазифаларни бажариш юклансин:
почта алоқаси хизматлари бозоридаги талабни қондириш, республиканинг бутун ҳудудидаги барча фойдаланувчилар учун ягона қоидалар ва талаблар асосида мажбурий тартибда почта алоқаси универсал хизматлари кўрсатиш;
почта алоқаси соҳасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, уни хўжалик юритишнинг бозор шароитларига ўтказиш, кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш;
почта алоқаси хизматлари ва қўшимча хизматлар кўрсатиш учун почта алоқаси тармоқлари ва воситаларини эркинлаштириш ҳамда ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, уларни фойдаланувчиларга яқинлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
почта жўнатмаларини, почта орқали пул маблағлари жўнатмаларини халқаро айирбошлашни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажариш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 327-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 517-модда)
почта алоқаси тармоқларида ёзишмаларнинг махфийлигини ва почта хавфсизлигини таъминлаш;
маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда паст нархлардаги хизматларнинг янги турларини жорий этиш йўли билан почта хизматлари бозоридаги рақобатбардошлиликни ошириш;
почта алоқаси сифати ва ишончлилигини ошириш учун ахборот технологияларини қўлланиш;
почта алоқаси соҳасида мутахассислар тайёрлашнинг юқори даражасини таъминлаш.
3. Қуйидагилар:
«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти бошқарув аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 92 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 65 нафар бўлган тузилмаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
4. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятининг устав жамғармаси очиқ акциядорлик жамиятининг ўз мол-мулки, 1-иловада кўрсатилган қайта ташкил этилаётган акциядорлик жамиятлари мол-мулки ҳисобига шакллантирилади, акциялари пакетлари қуйидагича тақсимланади:
давлат мулкида сақланадиган улуш — 51 фоиз;
эркин сотиш учун мўлжалланган улуш — 49 фоиз.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятининг устав жамғармасини шакллантириш тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширсин, қайта ташкил этилаётган акциядорлик жамиятларининг акцияларини эркин сотиш учун мўлжалланган улуш ҳисобига «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти акцияларига конвертация қилсин.
6. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 2010 йилгача почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастурини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 19 июль,
339-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирган қайта ташкил этиладиган, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятига қўшиладиган акциядорлик жамиятлари рўйхати
1. «Қорақалпоқ почтаси» акциядорлик жамияти
2. «Андижон почтаси» акциядорлик жамияти
3. «Бухоро почтаси» акциядорлик жамияти
4. «Жиззах почтаси» акциядорлик жамияти
5. «Қашқадарё почтаси» акциядорлик жамияти
6. «Навоий почтаси» акциядорлик жамияти
7. «Наманган почтаси» акциядорлик жамияти
8. «Самарқанд почтаси» акциядорлик жамияти
9. «Сурхондарё почтаси» акциядорлик жамияти
10. «Сирдарё почтаси» акциядорлик жамияти
11. «Тошкент почтаси» акциядорлик жамияти
12. «Фарғона почтаси» акциядорлик жамияти
13. «Хоразм почтаси» акциядорлик жамияти
14. «Тошкент почтамти» акциядорлик жамияти
15. «Халқаро почтамт» акциядорлик жамияти
16. «Ўзбекистон маркаси» акциядорлик жамияти
17. «Халқаро тезкор почта» акциядорлик жамияти
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига
3-ИЛОВА
«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти бошқарув аппаратининг тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорида:
3-иловадаги 629—645-позициялар чиқариб ташлансин;
4-иловадаги 337-позицияда «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 589-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 330-модда; 2011 й., 50-сон, 517-модда; 2012 й., 52-сон, 589-модда)