1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон қарори)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 ноябрь,
938-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 938-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«Маҳсулотнинг (транспорт воситаларидан ташқари) мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур ҳужжатлар (синов протоколлари, тадқиқот далолатномалари, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза хулосаси) берилган вақтдан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим»;
б) 23-бандга қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши қўшилсин:
«Маълум турдаги маҳсулотни сертификатлаш мақсадида синовлар протоколини расмийлаштириш ва бериш муддати ушбу турдаги маҳсулотни техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган услубларга мувофиқ синовлардан ўтказишнинг умумий давом этиш вақтидан келиб чиққан ҳолда белгиланади»;
«Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати сертификатлаштириш органидан ушбу Низомда назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги керак.»;
Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботи схемасидаги «мувофиқлик сертификати», «Муддат: 10 кунгача» ва «Сертификатлаштириш тартиботининг умумий муддати 10 кундан 30 кунгачани ташкил этади» сўзлари тегишли равишда «мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш», «Муддат: 3 иш кунигача», ва «Сертификатлаштириш тартиботининг умумий муддати ушбу турдаги маҳсулотни техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган услубларга мувофиқ синовлардан ўтказишнинг умумий давом этиш вақтидан келиб чиққан ҳолда белгиланади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Изоҳларнинг 6-бандидаги «15 иш кунидан» сўзлари «3 иш кунидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандида:
а) иккинчи хатбошидаги «экспортчининг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар» сўзлари «экспортчининг ўз маҳсулотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;