|
Касалликлар ва нуқсонлар номи | |
|
1. |
Қўпол ҳаракат бузилишлари билан кечадиган асаб тизими касалликлари: |
|
инсульт ва унинг асоратлари; | |
|
оғир бош мия жароҳати ва унинг асоратлари; | |
|
турғун ҳаракат нуқсонлар билан кечадиган ўткир энцефалит, миелит, энцефаломиелит, Гийен-Барре-Ландри полирадикулоневритлар; | |
|
наслий мияча атаксиялар (Пьер-Мари, Фридрейх касалликлари); | |
|
экстрапирамида тузилмасининг зарарланиши билан кечадиган асаб тизими касалликлари (Паркинсон касаллиги, Гентингтон хореяси, гепатоцеребрал дистрофияси); | |
|
демиелинувчи касалликлар (тарқоқ склероз, ёнланма амиотрофик склероз, Шильдер лейкоэнцефалити) | |
|
2. |
Тутқаноқ талвасалар билан кечадиган касалликлар (эпилепсия ва тутқаноқ синдромлари). |
|
3. |
Когнитив (ақлий) фаолияти бузилиши билан кечадиган нерв тизимининг дегенератив касалликлари (Альцгеймер, Пик касалликлари ва бошқалар). |
|
4. |
Марказий нерв тизими фаолиятининг яққол бузилиши билан кечадиган ҳажмли ҳосилалар. |
|
5. |
Шизофрения, шизотипик ва алаҳлашли бузилишлар (шизоферения барча турлари ва бошқалар). |
|
6. |
Ўпка ва бошқа аъзолар сил касалликлари фаол даври. |
|
7. |
Мохов касаллиги. |
|
8. |
Сурункали алкоголизм. |
|
9. |
Гиёҳвандлик, токсикомания. |
|
10. |
Фаолиятнинг турғун бузилиши билан кечувчи эндокрин тизим касалликлари: |
|
туғма йод танқислиги синдроми; | |
|
буқоқсиз туғма гипотериоз; | |
|
диффуз буқоқли тиреотоксикоз, III-IV даража офтальмопатия билан кечувчи декомпенсация ҳолатида, оғир шакли; | |
|
инсулинга муҳтож бўлган 1 тур қандли диабет касаллиги, оғир шакли, лабил кечиши ва декомпенсация ҳолати; | |
|
оғир кечувчи иккиламчи қандли диабет ва кўп сонли суяк синишлари билан кузатиладиган остеопорозга олиб келувчи Иценко-Кушинг касаллиги; | |
|
пангипопитуитаризм ва иккиламчи қандли диабетнинг оғир асоратлари билан кечадиган акромегалия касаллиги; | |
|
гипофизар нанизм; | |
|
фаолиятнинг турғун бузилиши билан кечадиган эндокрин аъзоларининг ўсмалари. | |
|
11. |
Гемобластозлар: |
|
сурункали миелолейкоз бластли криз даври; | |
|
лимфогрануломатоз (ремиссиядан ташқари) | |
|
ўткир оқ қон (ремиссиядан ташқари). | |
|
12. |
Сурункали юрак етишмовчилиги III босқич. |
|
13. |
Юрак ишемик касаллиги: зўриқиш стенокардияси ФС (функционал синф) IV. |
|
14. |
Гипертония касаллиги III босқич, тез-тез кризли кечиши. |
|
15. |
Юрак касалликлари ритм ва ўтказувчанлик бузилишлари билан: |
|
синус тугуни заифлиги, АВ блокада II-III даража, юрак уриши сонининг 1 минутига 40 тадан пасайиши ёки хушдан кетиш билан кечадиган ҳолатлар; | |
|
пароксизмал қоринчалар тахикардияси, қоринчалар экстрасистолияси (Лаун бўйича IV а, б градация); | |
|
пароксизмал қоринчалар усти тахикардияси (WPW синдром, бўлмачалар фибрилляцияси, тугунли тахикардия ва бошқалар) номуқим гемодинамика билан — артериал қон босимининг кескин пасайиши, бош мия қон айланишининг бузилиши, ўпка шиши. | |
|
16. |
Аорта ва артериялар аневризмалари ва қатламланиши. |
|
17. |
Жигар циррози портал гипертензия билан. |
|
18. |
Сурункали буйрак етишмовчилиги II-III даража. |
|
19. |
Мувозанат (вестибуляр) анализатор фаолиятининг бузилиши, шунингдек, Меньер касаллиги оғир шакли. |
|
20. |
Асаб тизими ривожланишининг туғма нуқсонлари (сирингомиелия ва сирингобульбия). |
|
21. |
Эшитишнинг бир ёки икки томонлама турғун пасайиши (шивирлашда товуш эшитилиши камида 3 метр) электроакустик мосламаларда эшитиш ўзгармаслиги (эшитиш мосламаси билан товушнинг эшитилиши камида 6 метр). |
|
22. |
Иккала кўзда кўрликга олиб келган кўз ёки умумий касалликлар. |
|
23. |
Иккала қўл ёки иккала оёқнинг йўқлиги. |
|
24. |
Нутқнинг йўқлиги. |