1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг
буйруғи
Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2950]
Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
2. Мазкур буйруқ 2018 йил 15 мартдан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 ноябрь,
26-сон
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 26-сон буйруғига ИЛОВА
Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Қонуннинг 371-моддасига мувофиқ патентнинг амал қилишини сақлаб турганлик учун патент божлари белгиланган муддатда тўланмаганлиги сабабли амал қилиши тугатилган селекция ютуғи патентининг (бундан буён матнда патент деб юритилади) амал қилиши патент эгасининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 11 январдаги 2-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган Саноат намунасига патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари (рўйхат рақами 3490, 11.01.2024 й.).
2. Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) патентнинг амал қилиши тугатилган санадан эътиборан уч йил ичида, бироқ патентнинг Қонунда назарда тутилган амал қилиш муддати тугагунига қадар топширилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
3. Патентнинг амал қилишини тиклашга доир ишларни юритиш мустақил равишда патент эгаси ёки патент вакили томонидан амалга оширилади.
2-боб. Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ва уни кўриб чиқиш
4. Патентнинг амал қилишини тиклаш учун патент эгаси ёки унинг вакили мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклдаги илтимоснома билан Вазирликка мурожаат қилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Илтимоснома патент эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан илтимоснома лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
5. Илтимосномасига патентнинг амал қилишини тиклаш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ патент эгаси томонидан, шунингдек тегишли йилда патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланиши ҳамда бу ҳақда ҳам илтимосномага тегишли ҳужжат илова қилиниши лозим.
Патентнинг амал қилишини тиклаш ва патентни ўз кучида сақлаб туриш учун бож тўланганлик ҳолати битта тўлов ҳужжати билан тасдиқланиши мумкин.
7. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирликка бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
8. Илтимоснома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Вазирликка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
9. Мазкур Қоидаларнинг 4 — 6-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва (ёки) нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, патент эгасига ёки унинг вакилига мавжуд бўлмаган ва (ёки) тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда илтимосномани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.
10. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келганида патентнинг амал қилиши тикланади.
Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги маълумотлар тегишлича Ўсимлик навлари давлат реестрини ёки Ҳайвон зотлари давлат реестрига киритилади ва Вазирликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади. Патент эгасига ёки унинг вакилига патентнинг амал қилиши тикланганлиги тўғрисида билдиришнома юборилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
11. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмаганида, шунингдек тузатилган ёки етишмаётган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Вазирлик патент эгасига ёки унинг вакилига илтимосномани қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисида рад этиш асослари кўрсатилган билдиришнома юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш қоидаларига ИЛОВА