Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси бўйича амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) мувофиқ тартибга солинади.».
2.
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловлар бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўланиши керак, тўловларнинг учинчи шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.».
3.
34-банд «почта алоқаси ташкилотларига» деган сўзлардан кейин «ва АТ Халқ банки филиалларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«а» кичик банднинг
еттинчи хатбошисидаги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатини» деган сўзлар «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«в1» кичик банд «энергия ресурслари» деган сўзлардан кейин «ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«Давлат ижрочилари энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати бўйича қарздорликни ундиришда инкассо топшириқномаларини бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка давлат ижрочисининг қарорини илова қилмаган ҳолда тақдим этиши мумкин.».