Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сон «Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги
қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 06-3/436, 5083, 107-сон қарори (рўйхат рақами 1537, 2006 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
11-банд қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ: тиббиёт муассасалари раҳбарларининг ойлик устамалари юқори турувчи ташкилотнинг қарорига биноан тариф ставкасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.».
2.
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.».