1.Давлат ва жамият қурилиши / Маъмурий-ҳудудий тузилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 27 июлдаги 974-III-сон, 18 августдаги 1050-III-сон, 1051-III-сон ва 1052-III-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 27 июлдаги КҚ-211-III-сон, Олий Мажлис Сенатининг 24 августдаги СҚ-207-Ш-сон, СҚ-208-III-сон, СҚ-209-III-сон ва 25 августдаги СҚ-222-III-сон қарорлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликлари ташкил этилсин.
Ташкил этилган туман ва шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори доирасида белгилансин.
3. Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Республика комиссияси (А.Ж. Раматов):
ўн кун муддатда Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш билан боғлиқ зарур ташкилий техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент тумани, Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳарлари бюджетларининг ва уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;
Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент тумани, Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳарларини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Тошкент вилояти таркибида Тошкент туманини ташкил этилиши ҳамда Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳарларининг вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан янгидан ташкил этилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий тузилмаларини кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш, шунингдек Янгийўл, Оҳангарон ва Зангиота туманларидаги мавжуд штатларнинг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин;
бир ой муддатда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент тумани, Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини зарур бино ва иншоотлар ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг шаҳар ва туманлар бўлинмалари рўйхати ҳамда уларга қўшимча киритилаётган бошқарув ходимларининг чекланган сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб]
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда юритишда ташкил этилаётган Тошкент тумани, вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар туркумига киритилаётган Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳарларининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлигига бўйсунувчи Тошкент тумани, Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликлари ташкил этилиши натижасида уларнинг маъмурий ҳудудий чегаралари ўзгарганлиги муносабати билан белгиланган тартибда ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.01.00 Умумий қоидалар;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда ташкил этилаётган вилоятга бўйсунувчи Тошкент тумани, Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳарларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент тумани, Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳарларида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идораларини, «Ягона дарча» марказларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиб, тегишли тадбирларни амалга оширсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
11. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмаилов ва Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 3 ноябрь,
ПҚ-3375-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3375-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тошкент вилояти таркибида Тошкент туманини тузиш, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари
13.
Сайфназаров С.И.
—
Ташқи савдо вазири ўринбосари
14.
Закиров Б.И.
—
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси
15.
Гулямов Р.А.
—
Давлат рақобат қўмитаси раиси
16.
Курбанов Р.Ж.
—
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси
17.
Абдуллаев А.Х.
—
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси
18.
Абдувалиев А.А.
—
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси
19.
Мирусманов Б.М.
—
Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
20.
Юлдашев А.А.
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
21.
Ходжизадаев Ш.Ш.
—
Марказий банк раисининг ўринбосари
22.
Раимов Р.О.
—
«Ўзбекэнерго» АЖ раиси ўринбосари
23.
Башманов М.А.
—
«Ўзтрансгаз» АЖ раиси ўринбосари
24.
Рафиков К.М.
—
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг раиси
25.
Жалилов Ш.И.
—
Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг бошқаруви раиси
26.
Жавлонов Ш.С.
—
Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси
27.
Маджидов Ш.Т.
—
Вазирлар Маҳкамаси АТДпипг Тошкент вилояти бўйича бош мутахассиси, Республика комиссияси котиби
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3375-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг шаҳар ва туманлар бўлинмалари рўйхати ҳамда уларга қўшимча киритилаётган бошқарув ходимларининг чекланган сони