1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 2 ноябрь,
ПФ-5227-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаш гириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорида:
а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «очиқ аукцион савдолари» сўзлари «электрон онлайн-аукционлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-иловада (Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низом):
«2. Ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситаларини, кўчмас мулкни шу жумладан, ер участкасини (жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқи объекти ҳисобланадиган), қурилиши тугалланмаган объектни сотиш фақат «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли оператор (кейинги ўринларда — оператор) томонидан ўтказиладиган электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади.
Оператор томонидан автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн-аукционларда хар қандай юридик ёки жисмоний шахс иштирок эгишга ҳақли.
Электрон онлайн-аукционга Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган турар жой кўчмас мулки қўйилган тақдирда, унда тегишли равишда фақат Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискада турувчи жисмоний шахслар бевосита ёхуд вакил орқали иштирок этишлари мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
3. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш оператор томонидан амалга оширилади.
Электрон онлайн-аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун оператор шартномада белгиланган, бироқ мол-мулк сотилган сумманинг бир фоизидан ошмаган миқдорда ҳақ олади»;
III бўлим номидаги «аукционда сотиш учун юбориш» сўзлари «электрон онлайн-аукционда сотиш учун юбориш, электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«10. Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни электрон онлайн-аукционда реализация қилиш учун юбориш, электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган тартиб ва шартларда амалга оширилади»;
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бошқармалари оператор томонидан ижро ҳужжатлари бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этилиши ва ўтказилиши устидан доимий назорат олиб боради»;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сон қарорига 7-илованинг 1-банди 5-кичик бандининг тўққизинчи — йигирма олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)