toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармасининг 1-сон пансионати ҳудудидаги ободонлаштириш объектларининг зарур тарзда сақланишини ва улардан самарали фойдаланилишини, ноёб манзарали, игнабаргли дарахтлар ва буталарнинг сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 414-модда) 4з-илова матни иловага мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 31 октябрь,
885-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 октябрдаги 885-сон қарорига
ИЛОВА
«Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Изоҳлар.
Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
* «Дўрмон» миллий боғи дирекциясининг тузилмаси ва ходимлари сони Вазирлар Маҳкамасининг «Дўрмон» миллий боғини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 5 июндаги 144-сон қарорига мувофиқ белгиланган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 09/17/885/0197-сон)