1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасаларининг, халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг ҳамда улар ходимларининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти тўғрисида
Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасаларининг, халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг ва улар ходимларининг фаолиятини тартибга солиш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
1.Қуйидагилар:
Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ва уларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ўзларининг идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 апрелдаги 146-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши ва 1995 йил ноябрдаги 436-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 8 май,
207-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарорига 1-ИЛОВА
Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисида
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
1.1 Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси (элчихонаси ва миссия) га (кейинги ўринларда «дипломатик ваколатхона» деб аталади), хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасаси (бош консуллиги, вице-консуллиги ёки консуллик агентлиги) га (кейинги ўринларда «консуллик муассасаси» деб аталади) хорижий давлатнинг органлари сифатида, дипломатик ваколатхоналар ходимларга ва консуллик муассасалари ходимларига уларнинг функцияларини амалга оширишлари учун ушбу Низомда назарда тутилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқлари берилади, улар дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясига ҳамда консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенциясига, халқаро урф-одатларга, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
1.2. Низомда назарда тутилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқлари бериладиган дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалари ходимлари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва қоидаларини, унинг халқи маданияти, анъаналари ва урф-одатларини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.
1.3. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Низомдагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
1.4. Низомда назарда тутилган қоидалар ўзаро дўстлик принципидан келиб чиққан ҳолда, алоҳида хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, шунингдек уларнинг ходимларига нисбатан қўлланиши мумкин.
1.5. Ушбу Низом мақсадлари учун фойдаланиладиган атамалар уларнинг дипломатик ваколатхоналар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенцияси ва консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенцияси билан белгиланадиган маъноларига мувофиқ ишлатилади.
II. Дипломатик ваколатхоналар
2.1.Дипломатик ваколатхоналар республика давлат органлари ва муассасалари билан расмий муносабатларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали ўрнатадилар ва амалга оширадилар.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
2.2. Дипломатик ваколатхонанинг:
1) элчилар, нунцийлар, вакиллар, интернунцийлар даражасидаги бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида;
2) ишончли вакиллар даражасидаги бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинади.
Дипломатик ваколатхоналар бошлиқларининг қайси классга мансублиги тегишли давлатлар ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида белгиланади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
2.3. Дипломатик ваколатхона бошлиғи ёки дипломатик персоналнинг исталган аъзоси аккредитация қилинувчи давлат томонидан бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматини олдиндан хабардор қилган ҳолда бошқа давлатда ёки давлатларда аккредитация қилиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
2.4.Дипломатик ваколатхона Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини:
1) дипломатик ваколатхона ходимларининг тайинланганлиги, уларнинг келиши ва кетиши ёки уларнинг дипломатик ваколатхонадаги фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида;
2) дипломатик ваколатхона ходими оиласига мансуб шахснинг келиши ва узил-кесил кетиши тўғрисида;
3) дипломатик ваколатхона ходимлари уй хизматчиларнинг келиши ва узил-кесил кетиши тўғрисида;
4) Ўзбекистонда яшовчи шахслар дипломатик ваколатхона ходимлари ёки имтиёзларга ва дахлсизлик ҳуқуқларига эга бўлган уй хизматчилари сифатида ёлланганлиги ва ишдан бўшатилганлиги тўғрисида;
5) дипломатик ваколатхонани ва ваколатхона бошлиғи қароргоҳини жойлаштириш учун кўчмас мулкни сотиб олиш ёки ижарага олиш нияти тўғрисида;
6) ваколатхона дипломатик ходимларининг яшаш жойи тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
2.5. Аккредитация қилинувчи давлат Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати розилигисиз республиканинг бошқа аҳоли пунктларида дипломатик ваколатхонанинг таркибий қисми бўлган канцелярия таъсис этиши мумкин эмас.
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
2.6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дипломатик сервис хизмати» давлат муассасаси дипломатик ваколатхонага ва унинг ходимларига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зарур кўчмас мулкни сотиб олишда ва ижарага олишда кўмаклашади, шунингдек хусусий шахслардан биноларни ижарага олишда воситачилик қилади.
(2.6-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/26/0076-сон)
III. Дипломатик ваколатхонага, дипломатик персонал бошлиқлари ва аъзоларига бериладиган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.07.00 Миллий гвардия органлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.04.00 Давлат мулки ва хусусий мулкни муҳофаза қилиш. Ноидоравий қўриқлаш. Идоравий қўриқлаш;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
3.1. Дипломатик ваколатхоналар ва дипломатик ваколатхоналар бошлиқларининг хусусий қароргоҳлари биноси, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар аъзоларининг уй-жойлари дахлсиз ҳисобланади. Дипломатик ваколатхонани ва хусусий қароргоҳни қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тақдимномасига биноан шартнома асосида қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига қўриқлашга ишониб топширилаётган дипломатик ваколатхоналар ва қароргоҳларнинг техник мустаҳкамлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(3.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси тўғрисидаги низом.
Дипломатик ваколатхона, унинг фаолияти дипломатик ваколатхонанинг мутлақо ички ишлари билан боғлиқ бўлган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бўлган тақдирда, ички қўриқлашни ташкил этиши мумкин.
Дипломатик ваколатхоналар ва дипломатик ваколатхоналар бошлиқларининг хусусий қароргоҳлари биноларига, шунингдек дипломатик ваколатхоналар аъзоларининг уй-жойларига фақат тегишли хорижий давлат дипломатик ваколатхонаси бошлиғининг розилиги мавжуд бўлгандагина кириш мумкин. Ушбу бинолар ва улардаги анжомлар, шунингдек дипломатик ваколатхонага тегишли ҳаракатланиш воситалари тинтиш, мусодара қилиш, реквизиция, ҳисобга олиш ва бошқа мажбурий хатти-ҳаракатлардан дахлсиздир.
Мазкур бинолар ва ҳаракатланиш воситаларидан дипломатик ваколатхона функцияларидан бошқа мақсадларда фойдаланилмаслиги керак.
3.2. Дипломатик ваколатхоналар ва дипломатик ваколатхона бошлиғи дипломатик ваколатхоналар, шу жумладан дипломатик ваколатхоналар бошлиқларининг қароргоҳлари биноларига аккредитация қилинувчи давлатнинг Давлат байроғини ва Давлат гербини ўрнатиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
3.3. Дипломатик ваколатхона ўз ҳукумати билан, ўз давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги бошқа ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек ўз давлатининг учинчи давлатлардаги бошқа ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан одатдаги алоқа воситалари, кодлаштирилган ва шифрланган хабарлар, шунингдек дипломатик почта (кейинги ўринларда диппочта деб аталади) воситасида тўсиқсиз алоқа боғлаши мумкин.
Дипломатик ваколатхоналар симсиз хабар узатгичлар ўрнатиши ва улардан фақат Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари рухсати билангина фойдаланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.02 Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
3.4. Дипломатик ваколатхонанинг архивлари, ҳужжатлари ва расмий хат-хабарлари исталган вақтда, улар жойлашган жойдан қатъи назар, дахлсиздир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
3.5. Дипломатик почтани очиш ва ушлаб қолиш мумкин эмас. Дипломатик почтани ташкил этувчи барча ўринларда уларнинг характерини кўрсатиб турувчи ташқи белгилар бўлиши керак ва уларда фақат расмий равишда фойдаланиш учун мўлжалланган дипломатик ҳужжатлар ва буюмлар бўлиши зарур.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.02 Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
3.6. Мақоми ва дипломатик почтадаги ўринлар сони кўрсатилган расмий ҳужжат билан таъминланган дипломатик курьер (кейинги ўринларда дипломатик курьер деб аталади) ўз вазифаларини бажараётган Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидан фойдаланади. У шахсий дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади ва бирор-бир шаклда ҳибсга олинмайди ёки ушлаб қолинмайди.
Давлат ҳокимиятининг ваколатли органлари дипломатик курьерларга хизмат вазифаларини бажаришда мумкин бўлган даражада кўмаклашади ва уларни ҳимоя қилади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
3.7. 3.6.-банд қоидалари дипломатик почтани бир марта ташиш учун тайинланган вақтинчалик курьерларга (ad hoc дипломатик курьерларга) нисбатан ҳам қўлланади, улардаги эслатиб ўтилган дахлсизлик ҳуқуқлари бундай курьер томонидан унга юкланган дипломатик почта белгиланган жойга етказиб берилган вақтда тўхтатилади.
Дипломатик почта хорижий давлат билан тузилган махсус битим асосида, курьер кузатувчисиз, одатдаги алоқа канали бўйича жўнатилиши ёки фуқаро самолётининг дипломатик курьер ҳисобланмайдиган командирига ишониб топширилиши мумкин. Дипломатик ваколатхона Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ махсус рухсатнома асосида ўз ходимини дипломатик почтани бевосита самолёт командиридан қабул қилиб олиш учун юбориш мумкин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
3.8. Ўзининг расмий вазифаларини бажараётганда дипломатик ваколатхона томонидан ундириладиган ҳақ ва йиғимлар барча солиқлар, йиғимлар ва божлардан озод қилинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
3.9. Дипломатик ваколатхоналар бошлиқлари хусусий ёки ижарага олинган дипломатик ваколатхона биноларига нисбатан барча солиқлар, йиғимлар ва божлардан озод қилинадилар, хизмат кўрсатишнинг муайян турлари, шу жумладан бинони ижарага олиш учун тўловдан иборат солиқлар, йиғимлар ва божлар бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
3.10. Дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик персонал аъзолари барча солиқлар, йиғимлар ва божлардан озод қилинади, бундан қуйидагилар мустасно:
2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жисмоний шахслар мулкидан йиғимлар ва солиқлар, агар у мулкка аккредитация қилинувчи давлат номидан ваколатхона мақсадлари учун эгалик қилмаса;
3) меросдан давлат божлари;
4) манбаи Ўзбекистон Республикасида бўлган даромаддан йиғимлар ва солиқлар, Ўзбекистон Республикасидаги тижорат корхоналарига капитал қўйилмалардан солиқлар;
6) мулкни рўйхатдан ўтказиш, суд ва реестр божлари.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
3.11. Дипломатик ваколатхона расмий фойдаланиш учун мўлжалланган товарларни, дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик ваколатхонанинг дипломатик персонали аъзолари эса—уларнинг шахсан фойдаланиши учун мўлжалланган буюмларни, шу жумладан дастлабки жойлашиб олиш учун зарур бўлган товарларни олиб кириши ва олиб чиқиб кетишлари мумкин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Дипломатик ваколатхонанинг расмий фойдаланиши учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дипломатик ваколатхона бошлиғининг ва дипломатик ваколатхонанинг дипломатик персонали аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар, буюмларни божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг белгиланган тартибига риоя этилган тақдирда, барча божхона божлари, солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади, буюмларни сақлаш, белгиланган жойлардан ташқарида ёки божхона расмийлаштириши учун тўловлар бундан мустасно.
3.12. Дипломатик ваколатхона бошлиғининг ва дипломатик персонал аъзоларининг шахсий багажи кўрикдан ўтказишдан озод қилинади, багажда олиб кирилиши ва олиб чиқиб кетилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланган товарлар борлигига асослар бўлган ҳоллар бундан мустасно. Бундай кўрикдан ўтказиш фақат багаж эгаларининг ёки уларнинг ваколатли вакили иштирокида амалга оширилиши керак.
3.13. Дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик персонал аъзолари шахсий дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар ҳамда тинтув қилиниши ёки ҳибсга олиниши, ёки бирор-бир шаклда ушлаб турилиши мумкин эмас.
3.14. Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ўз чегаралари доирасида эркин юришини таъминлайди, махсус рухсатнома асосида киритиладиган зоналар бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
3.15. Дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик персонал аъзолари Ўзбекистон Республикасининг жиноий, фуқаролик ва маъмурий юрисдикциясидан дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар, бироқ ушбу шахслар бунга аккредитация қилинувчи давлатнинг аниқ ифодаланган розилиги бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига тегишли бўладилар.
Фуқаролик юрисдикциясидан дахлсизлик ҳуқуқи дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик ваколатхонанинг дипломатик персонали аъзолари фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги уларга тегишли кўчмас мулк, мерос тўғрисидаги даъво муносабати билан, шунингдек улар томонидан хизмат вазифаларидан ташқарида амалга ошириладиган касбий ёки тижорат фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар муносабати билан хусусий шахс сифатида кирадиган ҳолатларга татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.02.00 Процесс иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Суд иш юритувида қатнашишга монелик қиладиган ҳолатлар. Рад қилишлар]
Дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик ваколатхона аъзолари гувоҳлар сифатида кўрсатма беришга мажбур эмас, бундай кўрсатмалар беришга рози бўлишганда эса улар бунинг учун суд ёки тергов органларига келишга мажбур эмас.
3.16. Ушбу Низомнинг 3.8, 3.9, 3.11, 3.12 ва 3.13-бандларида назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар дипломатик ваколатхона бошлиғи, дипломатик персонал аъзоларининг улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига, агар оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаса, татбиқ этилади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
3.17. Дипломатик ваколатхонанинг маъмурий-техник персонали аъзолари ва уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаса ёки Ўзбекистонда доимий яшамаса, 3.1, 3.8, 3.9, 3.10, 3.11-бандларда (3.11-бандда кўрсатилган имтиёзларнинг дастлабки жойлашиб олиш учун мўлжалланган товарларга нисбатан қўлланишини истисно қилган ҳолда), 3.13 ва 3.15-бандларда (Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ва маъмурий юрисдикциясидан дахлсизлик ҳуқуқининг фақат хизмат вазифаларини бажараётган маъмурий-техник персонал ходимлари томонидан содир этилган хатти-ҳаракатларгагина татбиқ қилиниши истисно қилган холда) назарда тутилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Хизмат кўрсатувчи персоналнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган аъзолари улар томонидан ўз хизмат вазифаларини бажараётган содир этилган хатти-ҳаракатларга нисбатан дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда ўз хизмати бўйича олишадиган иш ҳақи юзасидан солиқлар, йиғимлар ва божлардан озод қилинадилар. Бундай шахсларга, шунингдек, ҳар бир хорижий давлат билан тузилган махсус битим асосида ва улар билан ўзаро дўстлик принципидан келиб чиққан ҳолда божхона имтиёзлари ҳам берилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.05 Транзит;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
3.18. Хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ўтадиган учинчи давлатдаги дипломатик ваколатхонаси бошлиғи, дипломатик ваколатхонанинг дипломатик персонали аъзолари шахсий дахлсизлик ҳуқуқидан ва уларнинг ўтишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Ушбу қоида уларнинг имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланишадиган оила аъзоларига, шунингдек уларни кузатиб борувчи ёки уларга қўшилиш ёки ўз давлатига қайтиш учун алоҳида жўнайдиган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
3.19. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ўтаётган дипломатик курьерларга ҳам Ўзбекистон Республикасига келаётган дипломатик курьерларга каби дахлсизлик ҳуқуқи берилади ва ҳимоя қилинади.
IV. Консуллик муассасалари
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
4.1. Консуллик муассасаси ўз функцияларини консуллик округи доирасида бажаради.
Консуллик муассасасининг жойлашган жойи, класси ва унинг консуллик округи чегараси Ўзбекистон Республикаси ва тегишли хорижий давлат ўртасидаги битим билан белгиланади.
4.2. Хорижий давлат томонидан тайинланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири томонидан қабул қилинган бош консул, вице-консул ва консуллик агенти консуллик муассасасининг бошлиғи ҳисобланади.
4.3. Консуллик муассасаси бошлиғи унга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан консуллик экзекватураси берилгандан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришиши мумкин.
4.4. Консул лавозимидаги шахс алоҳида ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг розилиги билан ўз функцияларини ўз консуллик округи ташқарисида бажариши мумкин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
4.5. Консуллик муассасаси бинолари дахлсиз ҳисобланади. Ушбу биноларга фақат тегишли хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассаси бошлиғининг ёки дипломатик ваколатхонаси бошлиғининг розилиги билангина кириш мумкин. Шу билан бирга, ёнғин ёки зудлик билан ҳимоя чораларини талаб қиладиган бошқа табиий офатлар рўй берганда консуллик муассасаси бошлиғининг розилиги назарда тутилиши мумкин.
Консуллик муассасаси биноларининг дахлсизлиги улардан консуллик ваколатхонаси функцияларига тўғри келмайдиган мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини бермайди.
4.6. Консуллик муассасаси биносига, шунингдек консуллик муассасаси бошлиғи қароргоҳига ва бу хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлганда консуллик муассасаси бошлиғи юрадиган транспорт воситаларига аккредитация қилинувчи давлатнинг Давлат байроғи осиб қўйилиши ва Давлат герби ўрнатилиши мумкин.
4.7. Ушбу Низомнинг 2.5, 2.6, 3.1-бандларида назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар консуллик муассасасига нисбатан ҳам қўлланади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
4.8. Консуллик муассасасининг архивлари, ҳужжатлари ва расмий хат-хабарлари, уларнинг жойлашган ўрнидан қатъи назар, ҳар қандай вақтда дахлсиз ҳисобланади.
4.9. Консуллик муассасаси ўз ҳукумати билан, ўз давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси билан, шунингдек ўз давлатининг учинчи давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан ушбу Низомнинг 3.3-бандида назарда тутилган тартибда алоқа боғлаши мумкин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
4.10. Ушбу Низомнинг дипломатик почта ва дипломатик курьер тўғрисидаги 3.5 ва 3.6-бандларида назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар консуллик вализасига ва консуллик курьерига нисбатан ҳам қўлланади. Консуллик вализасида расмий фойдаланиш учун мўлжалланган расмий хат-хабарлар, ҳужжатлар ва буюмлардан ташқари бошқа нарсалар бор деб ҳисоблаш учун жиддий асослар мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари ваколатли органлар иштирокида консуллик вализасини очишни талаб қилишга ҳақлидир. Бундай талабни бажариш рад этилган тақдирда вализа жўнатувчига қайтариб юборилади.
V. Консулликнинг мансабдор шахсларига ва консуллик муассасаларининг бошқа ходимларига бериладиган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқлари
5.1. Консулликнинг мансабдор шахслари шахсий дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади ва ушлаб турилиши ёки ҳибсга олиниши мумкин эмас, оғир жиноят содир этганлик учун таъқиб қилиш ёки қонуний кучга кирган суд ҳукмини (қарорини) бажариш бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
5.2. Консулликнинг мансабдор шахслари ва консуллик хизматчилари улар консуллик функцияларини бажариш чоғида содир этадиган хатти-ҳаракатларга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг суд ёки маъмурий органлари юрисдикциясига кирмайдилар.
Мазкур дахлсизлик ҳуқуқи консуллик мансабдор шахслари томонидан тузилган, улар унинг бўйича ўзи вакили бўлган давлатнинг ёхуд учинчи томоннинг агенти сифатида Ўзбекистон Республикасида йўл-транспорт воситаси сабабчи бўлган бахтсиз ҳодиса етказган зарар учун ўз зиммасига бевосита ёки билвосита мажбуриятлар олишмаган шартномадан келиб чиқадиган фуқаролик даъвосига нисбатан қўлланмайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.02.00 Процесс иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Суд иш юритувида қатнашишга монелик қиладиган ҳолатлар. Рад қилишлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
5.3. Консуллик муассасаси ходимлари суд ишларини ёки маъмурий ишларни олиб бориш чоғида гувоҳлар сифатида чиқарилиши мумкин.
5.3.1. Консуллик хизматчиси ёки хизмат кўрсатувчи персонал кўрсатма беришдан бош тортиши мумкин эмас, 5.3.3-кичик бандда қайд этилган ҳоллар бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
5.3.2. Консуллик мансабдор шахснинг кўрсатмасини талаб қиладиган орган ушбу шахснинг ўз функцияларини бажаришига халал етказмаслиги керак. У, имкони бўлган вақтда, бундай кўрсатмаларни мазкур шахснинг уйида ёки консуллик муассасасида эшитиши ёки ундан ёзма кўрсатмаларни қабул қилиб олиши мумкин. Агар консулликнинг мансабдор шахси кўрсатма беришдан бош тортса, унга нисбатан ҳеч қандай мажбур қилиш ёки жазолаш чоралари кўрилиши мумкин эмас.
5.3.3. Консуллик муассасаси ходимлари ўз функцияларини бажариши билан боғлиқ масалалар бўйича кўрсатмалар беришга ёки ўзларининг функцияларига тааллуқли расмий хат-хабарларни тақдим этишга мажбур эмаслар. Улар, шунингдек, ўзлари вакили бўлган давлат қонунчилигини изоҳловчи кўрсатмалар беришга мажбур эмаслар.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
5.4. Консулликнинг штатдаги мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси худудида шахсий даромадлар олиш мақсадида бирор-бир касб ёки тижорат фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас, ушбу норма бузилган тақдирда уларга нисбатан берилган имтиёзлар ва ушбу Низомда улар учун назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари татбиқ этилмайди.
Консуллик муассасаси тегишли бўлган давлат консуллик муассасаси ходимининг ушбу бандда назарда тутилган имтиёзлари ва дахлсизлик ҳуқуқларидан воз кечиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
5.5. Консуллик муассасасининг мол-мулкини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиши, шунингдек консулликнинг мансабдор шахсларига божхона имтиёзлари бериш тартиби ушбу Низомнинг 3.11-бандига мувофиқ белгиланади.
Консуллик хизматчиларига ва хизмат кўрсатувчи персонал ходимларига, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган оила аъзоларига божхона имтиёзлари ҳар қайси хорижий давлат билан махсус битим асосида ва улар билан ўзаро дўстлик принципидан келиб чиққан ҳолда татбиқ этилиши мумкин.
VI. Қўшимча қоидалар
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
6.1. Ушбу Низомда дипломатик персонал аъзолари учун назарда тутилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқлари давлатлараро музокараларда, халқаро конференцияларда ва йиғилишларда қатнашиш учун ёки бошқа расмий топшириқлар билан Ўзбекистон Республикасига келишадиган хорижий давлатларнинг вакилларига, хорижий давлатларнинг парламент ва ҳукумат делегациялари аъзоларига, шунингдек уларни кузатиб борувчи ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган оила аъзоларига ҳам татбиқ этилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.05 Транзит;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.05.00 Дипломатик ва консуллик ходимлари]
6.2. Худди шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ўтувчи хорижий давлатлар вакиллари, хорижий давлатларнинг парламент ва ҳукумат делегациялари аъзолари, шунингдек уларни кузатиб борувчи ва уларнинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмаган оила аъзолари шахсий дахлсизлик ҳуқуқидан ва уларнинг ўтишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар.
6.3. Ўзбекистон Республикасида халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга, ушбу ташкилотлар ҳузуридаги хорижий давлатлар ваколатхоналарига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига бериладиган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан белгиланади.
6.4. Ушбу Низомда кўрсатилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланувчи шахсларга мансублик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган ҳужжатлар билан тасдиқланади, 3.18, 3.19 ва 6.1-бандларда кўрсатилган шахслар бундан мустасно.
6.5. Ушбу Низом билан қамраб олинмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномалари билан тартибга солиб борилади.