1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Норасмий таржима
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини босқичма-босқич сиқилган табиий газга ўтказиш, ҳамда уларда газ баллонли ускуналарнинг хавфсиз ишлатилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Автотранспорт воситаларини экологик тоза ёқилғи турлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларга ўрнатилган газ баллонли ускуналардан хавфсиз фойдаланиш, автомобил бензини ва дизел ёқилғисини сиқилган табиий газ билан алмаштиришни кенгайтириш, республиканинг транспорт ва йўл бўйи инфратузилмаларини янада ривожлантириш, шунингдек суюқ углеводородлар импортини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Ўзавтосаноат» АЖ томонидан сиқилган табиий газдан фойдаланган ҳолда газ баллонли ускуналарда ишлайдиган енгил, юк ва йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари моделлар туркумини кенгайтириш чоралари кўрилаётгани;
қишлоқ хўжалиги техникасини сиқилган табиий газдан фойдаланишга ўтказиш бўйича пилот лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилаётгани;
суюлтирилган газ ресурслари биринчи навбатда аҳолининг маиший мақсадлар учун ортиб бораётган эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилаётгани;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан автотранспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни таъминлашга қаратилган тадбирлар амалга оширилиши натижасида СТГ-2 туридаги баллонлардан (СТГ — сиқилган табиий газ) фойдаланаётган автотранспорт воситалари сони 67 524 тагача камайтирилгани, СТГ-3 ва СТГ-4 туридаги баллонлар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидаги мақсадли параметрлар:
2017 — 2019 йилларда автотранспорт воситалари учун мотор ёқилғиси сифатида сиқилган табиий газга бўлган эҳтиёж 1-иловага* мувофиқ;
икки ой муддатда қишлоқ хўжалиги техникасини жойларда ёқилғи қуйиш имкониятлари билан биргаликда сиқилган табиий газдан фойдаланишга ўтказиш бўйича хатловдан ўтказилиши;
хатлов натижалари асосида қишлоқ хўжалиги техникасини сиқилган табиий газдан фойдаланишга ўтказишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, бунда биринчи босқичда республика ҳудудларининг белгиланган жойларида пилот лойиҳалар амалга оширилиши назарда тутилиши;
қишлоқ хўжалиги техникасини сиқилган табиий газдан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини лозим даражада ташкил этилиши ва мувофиқлаштирилишини таъминлансин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газдан фойдаланишга ўтказиш бўйича мақсадли параметрларни мазкур қарорнинг 2-иловасига* мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
2017 йил 1 декабрдан бошлаб автомобилларга газ қуйиш станциялари (кейинги ўринларда — АГҚС) объектларини қуриш учун ер участкалари ажратилишини тўхтатсин;
автомобилларга газ қуйиш станциялари эгалари билан биргаликда мавжуд автомобилларга газ қуйиш станциялари мавжудлигини ва газ-мотор ёқилғиси сифатида суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжнинг мақсадли параметрларини пухта ўрганиш асосида икки ой муддатда Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссиясига фаолият кўрсатаётган автомобилларга газ қуйиш станциялари автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларига (кейинги ўринларда — АГТКС) га босқичма-босқич қайта ихтисослаштириш бўйича таклифлар киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси уч ой муддатда АГҚСни АГТКСга қайта ихтисослаштириш ва АГТКСнинг янги модификациялари (блокли АГТКС ва кўчма газ тўлдириш компрессор станциялари) жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритсин.
7. «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўздавнефтгазинспекция» манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
АГТКСлар жойлашган жойларда «ягона дарча» тамойили бўйича кредит битимларини расмийлаштириш шохобчаларини очган ҳолда имтиёзли кредитлар бериш орқали автотранспорт воситаларига газ баллонли ускуналар харид қилиш ва ўрнатиш бўйича қулай шарт-шароитларни яратиш;
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳузурида АГТКСлар фаолиятини мониторинг қилиш, сиқилган табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш, шунингдек, автотранспорт воситаларида газ баллон ускуналарининг техник ҳолатини реал вақт режимида (on-line) назорат қилиш учун ягона диспетчерлик марказини ташкил этган ҳолда ахборот тизимини жорий этиш;
сиқилган табиий газдан фойдаланган ҳолда газ баллонли ускуналарда ишлайдиган енгил, юк ва йўловчи ташувчи автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;
жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларини жалб қилган ҳолда сиқилган табиий газдан фойдаланиш учун капот ости ускуналарни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш улушини ошириш;
газ-мотор ёқилғиси сифатида сиқилган табиий газда ишлайдиган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг «NK Group» компанияси (Корея Республикаси) билан стационар (модулли) ва кўчма АГТКСлар учун асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда республика минтақаларида капот ости ускуналарини ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича сервис марказлари тармоғи кенгайтирилишини таъминласин.
Бунда, капот ости ускуналарини ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича хизмат кўрсатувчи сервис марказлари ўрнатилган газ баллон ускуналари тизимларини белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган ўз лабораторияларида синовдан ўтказсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва «Ўздавнефтгазинспекция» 2018 йил 1 февралга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жисмонан ва маънан эскирган ускуналарни аниқлаш учун амалдаги АГТКСларни хатловдан ўтказсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефт, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан лицензияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уларни қайта расмийлаштириш учун талабномаларни кўриб чиқиш доирасида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, «Ўздавнефтгазинспекция,» «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзагросервис» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги 2018 йил 1 мартга қадар ихчам (модулли) стационар ва кўчма газ тўлдириш компрессор станцияларидан хавфсиз фойдаланиш тўғрисидаги махсус техник регламент ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин, унда қуйидагилар:
илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш ҳамда замонавий техник жиҳозланган ва малакали ходимларга эга бўлган сервис марказларида компрессорлар ва юқори босимли идишлардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этиш бўйича мажбурий кўрикдан ўтиш;
қишлоқ хўжалиги техникасини сиқилган табиий газдан фойдаланишга ўтказишни кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда кўчма газ тўлдириш компрессор станцияларидан фойдаланишни кенгайтириш назарда тутилсин.
12. «Ўзавтосаноат» АЖ, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг:
республика корхоналарининг ҳаракатланувчи таркиб паркини янгилаш доирасида етказиб бериладиган «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилган «MAN А 22 CNG» русумли автобуслардан, истисно тариқасида, СТГ-3 туридаги газ баллонларидан фойдаланган ҳолда фойдаланиш тўғрисидаги;
замонавий юқори технологияли синов лабораториясини ташкил этиш, кейинчалик уни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва СТГ-3 туридаги газ баллонларини синовдан ўтказиш учун мутахассисларни ўқитиш, шунингдек, белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлигида аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
13. Белгилаб қўйилсинки 2018 йил 1 февралдан бошлаб СТГ-2, СТГ-3 ва СТГ-4 туридаги баллонлардан, шунингдек, СТГ-1 туридаги баллонлардан уларнинг завод комплектациясини бузган ҳолда фойдаланадиган автотранспорт воситаларидан («JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилган «MAN А 22 CNG» русумли автобуслардан ташқари) фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан биргаликда СТГ-2, СТГ-3 ва СТГ-4 туридаги баллонлардан, шунингдек СТГ-1 туридаги баллонлардан уларнинг завод комплектациясини бузган ҳолда фойдаланаётган автотранспорт воситаларидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин фойдаланиш тақиқланган автотранспорт воситалари деб ҳисоблансин, бунда қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши назарда тутилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникасини сиқилган табиий газдан фойдаланиш учун қайта жиҳозланган ҳолда уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнида улар конструкцияларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган Сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига мувофиқлиги устидан самарали назоратни таъминласин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ. И. Ибрагимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н. С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Р. Бобожонов ва «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.