Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Резидент банкларга чет эл валютасида вакиллик ҳисобварақлари банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа резидент тижорат банкларида очилади.».
3. 48-банднинг
«б» кичик бандидаги «ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, агар уларнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса,» деган сўзлар «тижорат банкидаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.