1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Таъкидлаш лозимки, «Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан 2008 — 2016 йилларда қурилиш ташкилотларига лизинг асосида мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмаси ва фермер хўжаликларига, шунингдек, бошқа ташкилотларга 2300 дона, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси ҳисобидан — 2108 дона мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ҳамда бошқа механизация воситалари етказиб берилди.
Лизинг асосида етказиб берилган мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва механизациянинг бошқа воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича замонавий сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун 2012 йилда «Мелиомашлизингсервис» ШК «Ўзмелиомашлизинг» ДУК ташкил этилган.
Шу билан бирга ҳудудларда лизинг техникасига талабни прогнозлаштиришнинг таъсирчан тизими шакллантирилмаган, жойларда лизинг бўйича тақдим этилган мелиоратив техникадан фойдаланишда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тезкор мониторинг ва талаб этилаётган самарадорлик таъминланмаган, мелиоратив ва бошқа техникани лизингга тақдим этишни молиялаштириш учун хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш бўйича имкониятлардан зарурлигича фойдаланилмаяпти.
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш, мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизинг асосида етказиб беришни рағбатлантириш мақсадида:
1. Қуйидагилар «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.11.00 Сувдан фойдаланувчилар бирлашмалари (уюшмалари, ассоциациялари)]
биринчи, лизингга етказиб бериладиган мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларига бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва таҳлил қилиш;
иккинчи, мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини етказиб бериш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
учинчи, мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш учун мўлжалланган ресурсларни шакллантириш учун халқаро молия институтларини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли асосда донорлар маблағларини жалб этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.03.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш. Маиший хизматлар]
тўртинчи, лизингга етказиб берилган мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича замонавий сервис хизматлари кўрсатишни ташкиллаштириш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг)]
бешинчи, лизингга етказиб берилган мелиорация ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларининг техник ҳолатини тизимли мониторинг қилиш, мақсадли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — З.Т. Мирзаев ва «Ўзмелиомашлизинг» ДУК ижрочи директори А.И. Сулаймонов зиммасига «Ўзмелиомашлизинг» ДУКга юклатилган вазифа ва фаолият йўналишларининг сифатли ва тўлиқ ҳажмларда амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПФ-5457-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 06/18/5457/1324-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг аввал шакллантирилган 2 миллард сўм миқдоридаги устав жамғармасини сақлаб қолган ҳолда, «Мелиомашлизингсервис» ШК «Мелиомашлизингсервис» МЧЖ этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси]
«Мелиомашлизингсервис» МЧЖ «Мелиомашлизингсервис» ШКнинг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев), Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Гулямов) ва «Ўзмелиомашлизинг» ДУК (А.И. Сулаймонов) бир ой муддатда «Мелиомашлизингсервис» МЧЖнинг асосий маблағларини инвентаризациядан ўтказсин.
4. Қуйидагилар:
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК ижро аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 33 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг ижрочи директори:
[ОКОЗ:
1.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
мавқеи, маиший таъминот шароитлари, тиббиёт ва транспорт хизматларини кўрсатиш жиҳатидан вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
6. Белгилансинки, мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва механизациянинг бошқа воситалари:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, Суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилаш давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ҳамда унинг қарорлари асосида 10 йил муддатга қуйидаги шартларда лизингга берилади:
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
лизингга берилаётган техника нархининг 15 фоизи лизинг олувчининг шахсий маблағлари ҳисобидан аванс кўринишида тўланади;
лизингга берилаётган техника нархининг 85 фоизи Жамғарма томонидан унга қарз асосида тақдим этилаётган «Ўзмелиомашлизинг» ДУК маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва бошқа сув хўжалиги ишлари бўйича фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг эксплуатация сув хўжалиги ташкилотлари учун лизингга берилаётган техника нархининг 100 фоизи Жамғарма томонидан унга қарз асосида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан «Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан молиялаштирилади;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси]
лизингга берувчининг даромади (маржаси) ставкаси лизинг шартномаси тузилган кунги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ошмаслиги керак;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг)]
б) «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг (унга қарз асосида Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан ташқари) шахсий маблағлари ва бошқа жалб этиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат шартларида 7 йил муддатга куйидаги шартларда лизингга берилади:
лизингга берувчининг шахсий маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган — 70 фоизгача бўлган маблағлар.
Бунда «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг даромадлари (маржаси) ставкаси лизинг шартномасига кўра белгиланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг уставини тасдиқласин.
8. «Ўзмелиомашлизинг» ДУК Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Жамғармани бошқариш бўйича департамент, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 октябрь,
ПҚ-3313-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 октябрдаги ПҚ-3313-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК ижро аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Ижро этувчи директор
Директор ўринбосари
Лойиҳаларни иқтисодий таҳлил қилиш ва лизинг объектларини топшириш бўлими
3
Мониторинг, маркетинг ва харидлар бўлими
3
Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи бўлими
3
Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар шуъбаси
2
Юридик бўлим
3
«Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги вакиллари
13
Ижрони назорат қилиш ва АКТни жорий этиш шуъбаси
2
«Мелиомашлизингсервис» МЧЖ
Кадрлар бўйича бош мутахассис
1
Хўжалик хизмати
1
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 33 нафар
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 октябрдаги ПҚ-3313-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш тўғрисидаги
НИЗОМ
1. Ушбу Низом «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонаси томонидан (кейинги ўринларда — лизинг берувчи) лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш (кейинги ўринларда — лизинг объекти) мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослашган қурилиш ташкилотларига, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига, сув истеъмолчилари ассоциациялари ва фермер хўжаликларига, шунингдек, бошқа ташкилотларга (кейинги ўринларда — лизинг олувчилар) тақдим этиш тартибини белгилайди.
2. Лизинг берувчи томонидан лизинг хизматлари кўрсатиш:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан унга қарз асосида тақдим этиладиган маблағлар ҳисобидан;
Ўз маблағлари ва бошқа жалб этилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбаларнинг маблағлари (кейинги ўринларда — ўз маблағлари) ҳисобидан амалга оширилади.
3. Суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилаш давлат дастури доирасида Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига мувофиқ лизинг объектларининг ҳар йилги рўйхати лойиҳаси шакллантирилади, уларнинг узил-кесил рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
Давлат дастури доирасида лизинг объектларини харид қилиш учун маблағлар:
85 фоизи — лизинг олувчи томонидан унга жамғарма қарз асосида тақдим этадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари учун лизинг объектлари қийматининг 100 фоизи лизинг берувчи томонидан унга қарз асосида Жамғарма тақдим этадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Лизинг объектлари лизинг шартномалари тузилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда ҳар йилги маржани тўлаш шарти билан 10 йил муддатга лизингга берилади.
4. Лизинг берувчининг ўз маблағлари ва бошқа жалб этилган маблағлар ҳисобидан харид қилинадиган лизинг объектлари рўйхати лизинг олувчиларнинг буюртманомаларига асосан лизинг берувчи томонидан шакллантирилади.
Лизинг объектларини харид қилиш учун зарур маблағлар:
маблағларнинг 70 фоизга қадари лизинг берувчининг ўз маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.
Лизинг берувчининг ўз маблағлари ва бошқа жалб этилган маблағлари ҳисобидан (унга Жамғарма томонидан қарзга ажратиладиган маблағлардан ташқари) лизинг объектлари тижорат шартлари асосида 7 йилгача муддатга тақдим этилади. Бунда лизинг берувчининг даромад (маржа) ставкаси лизинг шартномасида белгиланади.
5. Лизинг олувчиларига лизинг объектларини лизингга тақдим этиш бутун лизинг даврига олинаётган лизинг объектининг мулкий таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
Лизингнинг барча ўзи юрар объектлари мақсадли ва самарали эксплуатация қилинишини мониторинг қилиш мақсадида ахборотни онлайн режимида юбориб турадиган GPS тракерлари ўрнатилади.
6. Лизинг олувчилар томонидан лизинг тўловлари тўланмаган, лизинг объектлари шартнома шартларига мувофиқ тегишли даражада сақланиши таъминланмаган ёки мақсадга номувофиқ эксплуатация қилинган тақдирда, шунингдек, техник сервис кўрсатиш қоидаларининг бузилиши аниқланганида лизинг объектлари суд қарорига мувофиқ қайтариб олинади ва лизинг объектининг қолдиқ қиймати бўйича тўлов қобилиятига эга бўлган бошқа лизинг олувчиларга топширилади.
7. «Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
8. Лизинг берувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан лизинг объектларини харид қилиш учун Жамғармага қарз ажратиш бўйича буюртманома тақдим этади.
Жамғарма ана шу буюртманомалар асосида 10 банк куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 25 фоизи миқдорида йиллик маржани тўлаш шарти билан лизинг берувчининг банк ҳисобварағига ўтказган ҳолда 10 йил муддатга қарз тақдим этади.
Зарур ҳолларда Жамғарма мавжуд молиявий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда лизинг операцияларини ўтказиш учун келгуси даврга ажратиладиган пул маблағлари ҳажмига оид кафолат хатини лизинг берувчига тақдим этади.
9. Лизинг объектларини етказиб берувчиларни белгилаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Лизинг объектларини харид қилиш лизинг берувчи билан етказиб берувчи ўртасида тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
10. Лизинг берувчи келгуси йил учун:
банк билан — молия агенти функцияларини бажариш бўйича;
суғурта ташкилоти билан — суғурта агенти функцияларини бажариш бўйича шартномалар тузади.
Барча лизинг олувчилар ўз маблағлари ҳисобидан лизинг объектларига суғурта полисларини лизинг берувчи фойдасига расмийлаштирадилар.
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш
СХЕМАСИ
1. Буюртма бериш, лизинг объектлари лизинг олувчиларининг ҳар йилги рўйхатларини шакллантириш ва тасдиқлаш: