Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг капиталлашув даражасини қўллаб-қувватлашни давом эттириш, молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан 2017 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини молиялаштиришга доир вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
Уставига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ушбу қарорга мувофиқ Банк Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
1.
13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Банкнинг Устав жамғармаси 236 210 000 000,00 (икки юз ўттиз олти миллиард икки юз ўн миллион сўмни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тўланган маблағлар ҳамда Банкнинг капиталлаштирилган фойдаси ҳисобига Устав жамғармасини кўпайтиришга маблағлар ўтказилган кундаги Марказий банк курси бўйича эквивалентда 451 000 000,00 (тўрт юз эллик бир миллион) АҚШ долларини ташкил қилади».
«Банкнинг филиалларини, ваколатхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, уларнинг низомларини тасдиқлайди».
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
«Банкнинг хўжалик жамиятлари ва унитар корхоналарини ташкил этиш, улушли қатнашиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, уларнинг уставларини тасдиқлайди»;