toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2168-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги 19, 201 ва 106-сон қарори (рўйхат рақами 2168, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 сентябрь,
9-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 сентябрь,
27-ққ-сон
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 сентябрь,
143-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 29 сентябрдаги 9, 27-ққ ва 143-сон қарорига
ИЛОВА
Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Судлар ва адлия органларини» деган сўзлар «бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Судлар ва адлия органларини» деган сўзлар «бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Судлар ва адлия органларини» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 20-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда ягона ижтимоий тўлов тушумларнинг қолган 60 фоизи ҳисобидан амалга оширилади».
4. 211-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«211. Ходимнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилганда (ушбу интизомий жазонинг амал қилиш муддатига) ўрнатилмайди.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2017 й., 10/17/2168-3/0061-сон)